Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюриб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ҳайдар Алиев атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси бўлган. Унинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик қобилияти туфайли қардош давлат мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтган. Ҳайдар Алиев ўзбек халқининг яқин дўсти бўлган. Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган. Қардош мамлакатлар ўртасидаги тарихий ришталар ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган.
Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази фаолият юритмоқда. 2022 йили президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи вақтида пойтахтда Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбон очилган эди. Буларнинг барчаси қардош халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг ёрқин ифодасидир.
Давлат раҳбари Ҳайдар Алиев ва унинг рафиқаси Зарифа Алиева қабрларига гул қўйди.
Изоҳ (0)