• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаёти сақлаб қолинаётган чақалоқлар, реабилитация қилинаётган оналар: Тошкент вилоятидаги перинатал марказдан репортаж (видео)

    Ўзбекистонда ҳар йили чақалоқларнинг 5 фоизи муддатидан илгари, нуқсон билан туғилади. Мана шундай касаллик билан туғилган болаларни парваришлаш, реабилитация қилишга мўлжалланган туманлараро перинатал марказлар сони 2023 йилнинг май ойигача 46 тага етказилиши режалаштирилган. “Дарё” мухбири Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган перинатал марказга бориб, муддатидан илгари туғилган бемор болаларга яратилган шароитлар хусусида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Феруза Раҳматуллаева билан суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё” / Илҳом Хурсаналиев

    Унинг айтишича, марказ 210 ўрин, 4 та бўлимдан иборат:

    • туғуруқ;
    • ҳомиладорлар патологияси;
    • гинекология;
    • чақалоқлар патологияси.

    Вилоят перинатал маркази ҳар йили 760 мингдан ортиқ туғиш ёшидаги аёлларга хизмат қилади. Йилига 5,5—6 мингга яқин туғуруқлар қайд этилади.

    Фото: “Дарё” / Илҳом Хурсаналиев

    Чақалоқлар реанимация бўлими

    Чақалоқлар реанимациясида бугунги кунда 15 нафар оғир аҳволдаги чақалоқ даволанмоқда ва уларга тегишли тартибда неонатологларимиз томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, жуда кам вазнли чақалоқларни сақлаб қолиш учун иссиқ сақлайдиган инкубатор, иситкич столлари, нафас олишга ёрдам берадиган аппаратлар мавжуд. Шунингдек мониторларда чақалоқларни қанча нафас олаётгани, юрак уриши ҳажми кўрсатиб турилади. Lineомат аппарати орқали дори-дармонлар вақти-вақти билан бериб борилади. 

    “Агар мана шу аппаратларимиз мавжуд бўлмаганида, биз чақалоқларимизнинг бирортасини ҳам сақлаб қололмаган бўлардик”, — дейди Феруза Раҳматуллаева.

    Фото: “Дарё” / Илҳом Хурсаналиев

    Унинг таъкидлашича, чала туғилган чақалоқларда ўпка ривожланишида муаммолар бўлади. Мана шу ҳолатларни бартараф этиш учун сулфоктор препарати мавжуд. Бу дорининг бозор нархи 3,5—5 миллион сўм атрофида баҳоланади, аммо ССВ шифохоналарга бепул тартибда тарқатиб беради.

    Оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича нима ишлар қилинди?

    Ҳар бир кўп тармоқли поликлиникада аёллар маслаҳат хоналари ташкил этилган. У ерда хотин-қизларга комплекс ёрдам кўрсатилади. Аёллар ҳомиласи 12 ҳафтагача бўлган муддатда назоратга олинади. Ҳомиладорлик даврида ҳар ойда камида уч маротаба ултратовуш текшируви ўтказилиб, нуқсонли ҳомила аниқланганда туғуруқни тўхтатиш чоралари кўрилади.

    Маслаҳатхона қошида перинатал диагностика хонаси, онко-назорат хонаси, акушер-геникологлар хизмати бўлиши кўзда тутилган. У ерда ҳомиладор аёлларни ўз вақтида назоратга олиш, уларга мультивитаминли, бойитилган препаратларни бериш, хавф белгилари бор аёлларга туғуруққача тиббий-малакали ёрдамни ташкил этиш ишлари олиб борилади.

    Дори воситалари таъминоти

    Президент қарори билан амбулатор поликлинка тизими учун 124 турдаги жиҳозлар, жумладан, 70 турдаги дори-дармонлар берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, туғуруқ комплекслари учун 30 турдан ортиқ дори воситалари ажратилиши керак. 

    Фото: “Дарё” / Илҳом Хурсаналиев

    “Ҳозир бизда 18 турдаги дори воситалари мавжуд. Аммо қайсидир дорида узилиш бўлса, ССВ томонидан етказиб берилмоқда. Шифохонада бор барча дори-дармонлар рўйхати қабул бўлимига осиб қўйилган”, — дейди Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.

    Барча жиҳозларга эга транспортлар

    Бундан ташқари, муддатдан илгари туғилган ёки оғир аҳволдаги чақалоқларни перинатал марказга ўтказишга мўлжалланган транспорт мавжуд. У тегишли тартибда жиҳозланган: чақалоқни ташиш учун мослама (кувез), ёрдам кўрсатиш учун асбоб-анжомлар билан таъминланган. Neonатолог чақирувга асосан ҳудудга боради, зарур ҳолатларда чақалоққа биринчи ёрдам кўрсатади. Агар марказга олиб келиш эҳтиёжи туғилса, шу транспорт воситасидан фойдаланади.

    Фото: “Дарё” / Илҳом Хурсаналиев

    “Бу имкониятлар авваллари йўқ эди. Биз чақалоқларни оддий Damas машиналарида ҳам олиб келардик. Унда на кислород бор, на кувез бор. Шунинг учун чақалоқлар йўлнинг ўзида ўлиб қоларди. Мана шу мосламалар билан таъминланганимиз вилоятимиздаги чақалоқларнинг ўлим ҳолатларини камайтирди. Туғуруқ комплексларда муддатидан аввал туғилган чақалоқларнинг деярли ярмидан кўпи нобуд бўларди. Яратилган имкониятлар натижасида ҳозир биз чақалоқларнинг 80—90 фоизини сақлаб қолишга эришяпмиз. Айни пайтгача 1400 нафардан ортиқ чала туғилган болаларни ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлдик”, — дея таъкидлади Феруза Раҳматуллаева.

    Ўтган 2022 йилда ўтказилган ултратовуш текширувлари давомида 36 та ҳолатда ҳомиланинг нуқсонлари аниқланган. Уларнинг деярли барчаси ўз вақтида тўхтатилган. Вилоят миқёсида 127 ҳолатда туғма нуқсон аниқланган ва 121 ҳолатда ҳомила тўхтатилган. Бу орқали туғма нуқсон билан туғиладиган гўдаклар ўртасидаги ўлим ҳолатлари деярли 60 тага камайган.

    02.03.2023, 20:00   Изоҳ (0)   6979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МДҲ давлатларида автомобиллар учун рухсат этилган максимал тезлик қанча?

    02.03.2023, 19:36

    “ОКМК” стадионини ёритиш учун 420 минг евролик прожекторлар, бир манзилда, бир маҳаллада жойлашган рақобатчилар: 2 март тендерлари тафсилоти

    02.03.2023, 19:17

    “Солиқ муносабатлари соҳасида камситмаслик принципи ҳам ўз чегараларига эга” — эксперт конституцион ўзгаришлар ҳақида

    02.03.2023, 19:12

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    02.03.2023, 19:11

    Тошкентда “Электрон рецепт” тизими орқали дориларни бепул бериш йўлга қўйилади

    02.03.2023, 18:52

    Тошкентда танишига нашида юборгани учун қамалган талаба йигит озод қилинди 

    02.03.2023, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16

    Техасда даҳшатли сув тошқини: 51 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 6 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.