Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.
“Халқ керакли бўлган нарсани қилади, деб ишонаман. 14 май, вақти келди”, — деди Туркия раҳбари.
Қонунга кўра, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 18 июндан олдин ўтказилиши керак. Январь ойида Эрдўғон уларни бир ой олдин, 14 май куни ўтказилишини маълум қилди.
19 февраль куни Hurriyet газетаси Эрдўғон президентлик сайловларининг аввалги санасини сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида ёзганди.
Туркияда тарихдаги энг йирик зилзила оқибатлари туфайли сайловларни 18 июнга кўчириш таклиф қилинган. Адолат ва тараққиёт партияси Марказий Ижроия кенгаши йиғилиши иштирокчилари 14 май куни сайлов ўтказилса, сайловчилар рўйхатини тузишда муаммолар юзага келиши мумкинлиги, чунки зилзила содир бўлган ҳудудларда оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этаётганини билдирганди.
6 февраль куни Туркия тарихидаги энг даҳшатли зилзила юз бериб, ўнта вилоятни қамраб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда қурбонлар сони 45 минг кишидан ошган.
Изоҳ (0)