• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Путин Ливандаги фаластинликларга 350 доллардан тўлаб, Украинадаги урушга ёлламоқда

    Ливан ҳукумати хавфсизлик манбаси Россия фаластинлик ёш йигитларга Украинадаги урушда қатнашиш учун ойига 350 доллар тўлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Меdiа Line хабар берди.

    Фото: Reuters

    Маълум қилинишича, Суриянинг элита қўшинлари ҳам урушга ёлланмоқда. Ливанда яшовчи фаластинликлар Россия томонидан Украинада давом этаётган урушда қатнашиш учун имзо чеккан. Бунинг эвазига уларга 350 доллар маош таклиф қилинган. Урушга ёллаш ишлари Фаластиннинг Ливандаги элчихонасига алоқадор фаоллар томонидан амалга оширилаётгани айтилган. 

    Рўйхатдан ўтганларнинг аксарияти 1969 йилдан кейин туғилган, чунки улар Ливанда рўйхатдан ўтмаган, бу эса ёлланма аскар сифатида урушга боришни осонлаштиради. Украинадаги фронтга юборилган фаластинликларнинг аксарияти Ливандаги энг йирик фаластинлик қочқинлар лагери Эин ал-Халвадан келади. Урушга ёлланганлар Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фатҳ сиёсий ҳаракати ҳамда Фаластинни озод қилиш халқ фронти каби бошқа ташкилотлар аъзолари экани айтилган. 

    Хабарларга кўра, бу шахслар Россия кучлари номидан Украинадаги можарода иштирок этишга рози бўлиши эвазига оилалари учун ойлик нафақа ва товон пули олади. Ливан хавфсизлик манбаси фаластинликлар ва бошқаларни ёллаш Ливанда жойлашган Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ билан боғлиқлигини билдирди.

    “Ҳизбуллоҳ Украинадаги урушда русларга ёрдам бериш учун ёш тарафдорларни, жумладан, дронлардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлганлар ва шаҳарларда партизанлар урушида тажрибага эга одамларни фаол равишда жалб қилмоқда”, — дейди манба.

    Дубайда истиқомат қилувчи, хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича таниқли ва фахрий ливанлик тадқиқотчи Риад Каҳважи бунга қуйидагича муносабат билдирган.

    “Менда бу борада аниқ маълумот йўқ, лекин лагердаги аҳвол ачинарли ва ёшлар учун иш йўқлиги сабабли бунинг эҳтимоли юқори. Улар иш ҳақи эвазига руслар билан ишлашга жалб қилинган бўлса ажаб эмас, чунки лагер муҳити бундай имкониятлар учун очиқ”, — деди у.

    Россия томонида Украинадаги урушга қатнашиш учун қанча фаластинлик ёллангани аниқ эмас, аммо тахминан 300 киши Россияда тезкор тайёргарликдан ўтиб, фронтга жўнатилгани тахмин қилинмоқда. Эин-ал-Халва қочқинлар лагерида 100 га яқин қўшимча жангчилардан иборат яна бир гуруҳ ташкил этилиб, яқин келажакда Россияга жўнатиш учун тайёрланаётгани хабар қилинган.

    Лондон ва Истанбулда жойлашган Аbaad стратегик тадқиқотлар маркази директори Муҳаммад Сарминининг айтишича, 2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Сурия босқинчи рус қўшинларига қўшилиш учун жангчиларни ёллашнинг икки йўлини кўрган. Биринчи йўл “Вагнер” гуруҳи орқали, иккинчи йўл эса Россия томонидан бошқариладиган Сурия мунтазам кучларидан жангчиларни юборишни ўз ичига олади. Мазкур элита жангчилар уруш зонасига бориш учун 500-700 АҚШ доллари олади, бу Сурия стандартлари бўйича жуда юқоридир.

    “Россиянинг суриялик жангчиларни ёллаш истаги иккита мақсадни кўзлайди: Украинадаги жангарилари сонини кўпайтириш ва Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига содиқлигини намойиш этиш”, — дейилади хабарда.

    Фаластиннинг Ливандаги элчихонаси Украинадаги можарога ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва фаластинликларни унда иштирок этишга ундамаётганини айтиб, бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

    01.03.2023, 23:15   Изоҳ (1)   9799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 134862866@telegram.org / 01.03.2023, 23:48

      Tarjimani yorvoribsiz lekin

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги зилзилани олдиндан башорат қилган сейсмолог март ойида “мегазилзила” кузатилишини айтди (видео)

    01.03.2023, 23:05

    “Коронавирус эмас”: ЖССТ янги пандемия бошланишидан огоҳлантирди 

    01.03.2023, 22:15

    Путин мансабдор шахсларнинг хорижий сўзларни ишлатишини тақиқлади

    01.03.2023, 21:10

    Хитой россияпараст дезинформацияга миллиардлаб пул сарфламоқда — The Guardian

    01.03.2023, 20:50

    Украина Россияга ҳужум қиладими? Зеленский офиси жавоб берди

    01.03.2023, 18:46

    Эрдўғон Туркияда президент сайловлари қачон бўлишига аниқлик киритди 

    01.03.2023, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.