Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакат Украинага ҳарбий техника юборилгани ҳақида интернетда тарқалган хабарларни рад этди. Вазирликнинг Telegram саҳифасида тегишли муносабат эълон қилинди.
“Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳарбий техникаси Украинага юборилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Видео архивланган, чунки зирҳли техникалар режали таъмирлашга жўнатилган ва ҳарбий техника ҳозирда омборда”, — дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 27 августидан бошлаб Қозоғистондан қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб чиқишга тақиқ жорий қилинган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Олмаота йўллари бўйлаб зирҳли техникалар ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқатилган.
2022 йил Қозоғистон ҳарбийлари Украинадаги урушга жалб қилиниши ҳақида хабар тарқалганди. Ўшанда Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов бу маълумотни рад этган. Вазирлик парламентнинг тегишли қарори қабул қилинмагунча вазирлик муайян давлатга ҳарбий контингент юбориш ваколатига эга эмаслигини билдирган. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу борада музокаралар олиб борилмаётганини қайд этган.
Изоҳ (0)