Туркия шарқидаги Малатя вилоятида 27 февраль куни 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия Табиий офатларни бошқариш бошқармасига таяниб, Sabah хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-02-27_16-18-08.jpg)
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Ешилюрт аҳоли пункти ҳудудида, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган. Ҳозиргача камида 22 та бино вайрон бўлган.
Малатя вилояти Туркияда 6 февраль куни содир бўлган икки даҳшатли зилзиладан жабр кўрган ўнта вилоятдан бири ҳисобланади. Ҳозиргача Туркияда зилзила қурбонлари сони 44 мингдан ошган.
Изоҳ (0)