• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Apple асосчиси Стив Жобсдан дунёқарашингизни ўзгартирадиган 20 та иқтибос

    Даҳо ихтирочи, иқтидорли бизнесмен ва Apple асосчиси Стив Жобс ўзидан бутун дунё билан баҳам кўрган кўплаб мотивацион фикрлари орқали яшайдиган улкан меросни қолдирди.

    Стив Жобс компьютер саноатидаги асосий шахслардан бири, жаҳон ахборот технологияларини ривожлантиришда улкан ютуқларга эришган одам. 1976 йилда у ўзининг дўсти ва технологи Стивен Возняк билан Apple компаниясига асос солган. Улар биринчи компьютерни Стив Жобснинг ота-онасининг гаражида йиғишди. Apple II деб номланган ушбу ихтиронинг такомиллаштирилган модели бутун дунё бўйлаб икки миллион нусхада сотилди ва унинг яратувчилари Силикон водийсининг энг бой аҳолисига айланди. Савдоларнинг ўсиши ва компаниянинг жадал ривожланиши билан унга истеъдодли бизнесмен Жон Скалли ҳам қўшилди ва у бош директор лавозимини эгаллади. Шу билан бирга, Жобснинг Apple компаниясидаги кучи заифлашди: акциядорлар корпорация акцияларини қанчалик кўп сотиб олишса, у бошқарув қарорларига шунчалик кам таъсир кўрсатиши мумкин эди. 1985 йилда у деярли ўн йил давомида юзи бўлган Apple компаниясини тарк этишга мажбур бўлди. Бироқ 12 йил ўтгач, у корпорациянинг янги раҳбари бўлиб қайтиб келди. Унинг раҳбарлигида Apple молиявий туйнукдан чиқиб, барқарор даромадга эриша олди ва дунёга инқилобий маҳсулотлар: iMac, iPod, iPhone ва iPad’ни тақдим этди.

    2003 йилда Стив Жобсга ошқозон ости бези саратонининг кам учрайдиган шакли ташхиси қўйилган. Ҳаётининг кейинги йилларда у касаллик билан курашди, бир неча бор касалхонага ётқизилди, лекин ҳеч қачон ишлашдан, Apple гаджетларини ихтиро қилишдан ва такомиллаштиришдан тўхтамади. У чинакам даҳо, ўз ҳунарининг мухлиси, доимо комилликка интилувчан эди.

    Стив Жобс 2011 йилда вафот этди. У 56 ёшда эди. Аммо унинг мобил гаджетлар оламида амалга оширган инқилоблари унинг номини бу дунё тарихига абадий ёзиб қолдирди. Биз Стив Жобснинг орзуларингизни рўёбга чиқаришга ва нима бўлишидан қатъи назар мақсадларингиз сари интилишга илҳомлантирадиган 20 та доно фикрини яна бир бор ёдга олишга қарор қилдик.

    Фото: Мариэ Cлариэ

    “Сўнгги 33 йил давомида мен ҳар куни эрталаб ойнага қараб, ўзимга савол берардим: агар бугун ҳаётимнинг сўнгги куни бўлса, мен бугун режалаштирганимни қила оламанми? Ва агар жавобим кетма-кет кунлар йўқ бўлса, мен ниманидир ўзгартиришим кераклигини билардим”.

    “Сиз ўзингиз ёқтирган нарсани топишингиз керак. Ва бу муносабатлар бўлгани каби, иш учун ҳам тўғри келади. Сизнинг ишингиз ҳаётингизнинг кўп қисмини тўлдиради ва тўлиқ қониқишнинг ягона йўли — бу ажойиб туюлган нарсани ҳар куни бажаришдир. Буюк ишларни қилишнинг ягона йўли — қилаётган ишингизни севишдир”.

    “Мен босқичма-босқич ўзгаришларни жуда ҳурмат қиламан ва ҳаётимда шунга ўхшаш нарсани қилишга ҳаракат қиламан, лекин негадир доимо инқилобий ўзгаришларга жалб қилинганман. Чунки улар қийинроқ. Улар ҳиссий жиҳатдан анча кучлироқ. Бундай ўзгаришлар пайтида сиз ҳамиша ҳам муваффақиятга эриша олмаслигингизни аён қиладиган даврни бошдан кечирасиз”.

    “Яқинда вафот этишимни билиш катта танловга дуч келган пайтларда қарор қабул қилишимга ёрдам берган энг муҳим воситадир. Чунки амалда ҳамма нарса — ташқи умидлар, мағрурлик, шармандалик ёки муваффақиятсизлик қўрқуви — барчаси ўлим олдида йўқолади ва у фақатгина ҳақиқатан ҳам муҳим нарсаларни қолдиради. Ўзингнинг кун келиб бу дунёни тарк этишингни хаёлга келтириш — тузоқдан қутулиб қолишнинг энг яхши усули. Йўқотадиган нарсангиз борлиги ҳақидаги тушунчаларнинг саробга айланиши, яъни ўлим олдида сиз аллақачон яланғочсиз. Шундай экан юрагингиз буюрганига эргашмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ”.

    “Apple’дан кетиш мен билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши нарса эди. Муваффақиятли одамнинг юки ўрнини ҳеч нарсага ишонмайдиган янги раҳбарнинг бепарволиги эгаллади. Ўзимни озод қилдим ва ҳаётимнинг энг ижодий даврларидан бирига қадам қўйдим”.

    Иш ҳақида

    Фото: Мариэ Cлариэ

     

    “Мен қилган ишларимиз каби кўп қилмаганларимиз билан ҳам фахрланаман. Чунки инновация минглаб нарсаларга “йўқ” дейди”.

    “Сиз сифат стандарти бўлишингиз керак. Баъзи одамлар мукаммаллик ўзига хос тарзда қабул қилинадиган шартларга ўрганмаган”.

    “Менинг бизнес моделим — The Beatles. Тўрт йигит бир-бирининг салбий характерини назорат қилди. Улар бир-бирларини мувозанатлаштирдилар ва жами алоҳида қисмларнинг йиғиндисидан каттароқ нарса ҳосил бўлади. Мен бизнесга шундай қарайман: катта ишларни бир киши бажармайди, уларни жамоа бажаради”.

    “Баъзида янгилик кирицангиз, хато қиласиз. Энг яхшиси, уни тезда англаб ва бошқа инновацияларингизни такомиллаштириш устида ишлашдир”.

    Лидерлик ҳақида

    Фото: Мариэ Cлариэ

     

    “Нуқталарни олдинга қараб бирлаштира олмайсиз. Буни фақат орқага қараш орқали қилишингиз мумкин. Шунинг учун, келажакда нуқталар қандайдир тарзда боғланишига ишонишингиз керак. Сиз нимагадир ишонишингиз керак-ку. Феъл атворингизга, тақдирингизга, ҳаётингизга, чўнтагингизга, нима бўлишидан қатъий назар. Бу ёндашув мени ҳеч қачон тушкунликка солмаган ва ҳаётимни бугунгидек қилган”.

    “Бу ҳар доим менинг мантраларимдан бири бўлган — диққат ва соддалик. Оддийлик мураккабдан кўра қийинроқ бўлиши мумкин: фикрларингизни тозалаш ва ҳамма нарсани оддий қилиш учун кўп ҳаракат қилишингиз керак. Аммо охир-оқибат бу машаққат чекишингизга арзийди: оддийликка эришиб, сиз тоғларни силжитишингиз мумкин”.

    “Мен учун қабристонда энг бой одам ётган бўлиши муҳим эмас. Муҳими уйқуга ётар экан ҳаётингда бугун ҳақиқий мўжиза кўрсатганинг ҳақида ўйлашингдир”.

    “Ишончим комилки, муваффақиятли тадбиркорларни омадсизлардан ажратиб турадиган нарсанинг ярми қатъиятдир”.

    “Технология ҳеч нарса эмас. Энг бошиданоқ энг муҳим ва тўғри нарса бу одамларга ишонишдир. Уларга асбоблар беринг ва улар ёрдамида чиройли нарсаларни яратадилар”.

    Ҳаёт ҳақида

    Фото: Мариэ Cлариэ

     

    “Бизда бировнинг ҳаёти билан ўтказишга сарфлайдиган кўп вақтимиз қолмади. Ғийбатларга ишонманг: сиз фақат бошқалар ўйлаб топган нарсаларга асосланиб яшай олмайсиз. Ҳеч қандай ҳолатда бошқа одамларнинг фикрлари сизнинг ички овозингизни бўғиб қўймаслиги керак. Ва энг муҳими, ўз юрагингизга ва ички сезгингизга эргашиш учун жасоратга эга бўлинг”.

    “Ҳаётдаги энг севимли нарсаларим ҳеч қандай пул талаб қилмайди. Мен учун бизда мавжуд бўлган энг қимматли манба бу вақт экани кундай равшан”.

    “Қалбингизга, ички овозингизга эргашиш учун жасоратли бўлинг. Улар сизнинг ким бўлишингиз ва хоҳлаётганингизни қандайдир тарзда аллақачон билишади”.

    “Баъзида ҳаёт бошга ғишт билан уради, лекин ишончни асло йўқотма”.

    Мавзуга доир:

    • Даҳонинг меросхўрлари: Apple асосчиси ва буюк ихтирочи Стив Жобснинг фарзандлари ҳозирда нима билан шуғулланади?
    • Гаражда бошланган бизнесдан дунёни ўзгартирган технологияларгача: Стив Жобснинг муваффақият йўли
    27.02.2023, 12:57   Изоҳ (0)   8397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британия қироллик оиласи хизматчилари қанча маош олиши маълум бўлди

    26.02.2023, 16:00

    “Гарри Поттер” асосида яратилган Hogwarts Legacy ўйини икки ҳафтада 850 млн доллар ишлаб топди 

    25.02.2023, 18:57

    Сочлар янада сержило кўриниши учун тўғри парвариш қилишнинг 7 та қоидаси

    25.02.2023, 12:02

    Нозик таъмни хуш кўрувчилар учун 15 дақиқада тайёр бўладиган мазали олмали штрудель рецепти   

    23.02.2023, 12:10

    7-8 соатдан кам ухлаш ортиқча вазн йиғишга қандай “ҳисса” қўшади?

    20.02.2023, 15:30

    “Калмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумини суратга олиш ишлари қачон бошланиши маълум бўлди

    18.02.2023, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Путиннинг учрашиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 20 июн, 12:53

    Павел Дуров васиятнома ёзди

    Дунё | 20 июн, 12:34

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22

    Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 12:09

    “Ливерпуль” эгаси бўлган Fenway Sports Group Ла Лига клубини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Спорт | 20 июн, 12:05

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм вилояти ҳокимлиги 1,7 млрд сўмга қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.