Оддий рецепт асосида тез тайёр бўладиган паст калорияли штрудель ўз вазни ва қоматини назорат қилиб, кузатадиганларга ва тезкор рецептларни яхши кўрадиган уй бекаларига жуда ёқади.
Керакли масаллиқлар:
- лаваш нони — 1 дона
- олма — 5 дона
- сариёғ — 15 грамм
- лимон шарбати — 2 қошиқ
- майдаланган долчин — 1 чой қошиқ
- майиз — 40 грамм
- мускат ёнғоғи — таъбга кўра
- ёнғоқ — таъбга кўра
Агар штруделга қаймоқли пишлоқ қўшсангиз, ширинлик юқори калорияли ва шу билан бирга янада мазали бўлади.
Олма бўлакларини сариёғда қовуриб олинг, унга долчин, лимон шарбати, майиз ва мускат ёнғоғини қўшинг. Масса юмшоқ бўлиши керак.
Массага қўшимча равишда майиз ва қуритилган клюква қўшишингиз мумкин.
Лаваш нонига массани бир хил миқдорда тақсимлаб солинг. Хамирнинг охирини бўш қолдиринг. Ён томонлари билан ўраб, рулонга айлантиринг. Штруделни листга қўйинг. Битта тухумни бир ош қошиқ сметана билан аралаштиринг ва рулоннинг устига аралашмани суртинг. Уни печда 15 дақиқа давомида 200 даража ҳароратда пишириб олинг. Тайёр бўлган ширинликнинг устига шакар кукуни ва майдаланган долчин сепишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)