АҚШ Владимир Путиннинг на Украинада, на бошқа жойда ядро қуролидан фойдаланишга тайёр эканига бирор белги кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШ Хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби “Дожд” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз Россиянинг ядро қуроли соҳасида қилаётган ишларини диққат билан кузатиб боряпмиз ва ҳозир хулоса қилишимиз мумкинки, Путин Украинада ёки бошқа жойда ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилгани ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз”, — деди Кирби.
У, шунингдек, Вашингтон ҳозир Путиннинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномада Россиянинг иштирокини тўхтатиб қўйиш ҳақидаги баёноти айнан нимани англатишини таҳлил қилаётганини таъкидлади.
Financial Times газетаси 23 февраль куни Кремлга яқин манбаларига таяниб, Путин Украинада ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини аллақачон кўриб чиққани ва ҳатто чекланган ядровий зарба ҳам Россияга фойда келтирмайди, деган хулосага келгани ҳақида ёзганди.
Путин 21 февраль куни Федерал Мажлисга мурожаати чоғида Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги иштироки тўхтатилишини маълум қилди. Россия президентининг таъкидлашича, гап келишувдан тўлиқ чиқиш ҳақида эмас.
Изоҳ (0)