• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой Украинадаги урушни тугатиш режасини эълон қилди. Унда нималар таклиф қилинган?

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекиннинг Украинадаги кенг кўламли урушга якун ясаш режасини эълон қилди. Ҳужжат “Хитойнинг Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича позицияси” деб номланади.

    Фото: Global Look Press

    Режа 12 бандни ўз ичига олади, хусусан Пекин урушни тугатишни тезлаштириш учун қуйидагиларни бажаришга чақирмоқда:

    Барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш. Хитой назарида, барча давлатлар халқаро ҳуқуққа, жумладан, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига қатъий риоя қилиши керак. Барча мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги ҳам самарали таъминланиши, халқаро ҳуқуқ икки томонлама стандартларсиз қўлланилиши керак.

    Совуқ уруш менталитетидан воз кечиш. Хитой ҳарбий блокларни кучайтириш ёки кенгайтириш орқали минтақалар хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмасдан, ҳар бир давлатнинг қонуний хавфсизлик манфаатларига жиддий ёндашишга чақирмоқда. “Биз хавфсизликнинг умумий концепциясига амал қилишимиз ва лагерлар тўқнашуви пайдо бўлишининг олдини олишимиз керак”, — дейилади ҳужжатда.

    Ўт очишни тўхтатиш. Хитой “урушда ғолиблар бўлмаслигини” таъкидлаб, мамлакатларни “оловга ёғ сепмасликка” чақирмоқда. ХХР, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида тўғридан тўғри мулоқотни тиклаш зарурлигини таъкидламоқда.

    Тинчлик музокараларини бошлаш. “Мулоқот ва музокаралар Украина инқирозидан чиқишнинг ягона асл йўли”, дейилади режада. Хитой, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни музокараларни қайта бошлаш учун шарт-шароит яратиш ва платформа тақдим этишга чақирди.

    Гуманитар инқирозни ҳал қилиш. Пекин гуманитар масалаларни сиёсийлаштиришнинг олдини олишга, тинч аҳоли хавфсизлигини ҳимоя қилишга ва уларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратишга чақирди. Бундан ташқари, Хитой гуманитар ёрдамни кўпайтиришни ва БМТнинг бу борадаги мувофиқлаштирувчи ролини қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда.

    Тинч аҳоли ва ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш. Хитой уруш томонларини халқаро гуманитар қонунларга қатъий риоя қилишга, тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига ҳужум қилмасликка, ҳарбий асирларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва уларни алмашиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга чақирмоқда.

    Атом электр станцияларининг хавфсизлигини таъминлаш. Хитой можаро томонларини “тинч ядровий иншоотларга қуролли ҳужум қилинишига йўл қўймасликка” ва ядровий хавфсизлик бўйича конвенсияларга риоя қилишга чақирмоқда.

    Стратегик хавфларни камайтириш. Пекин ядровий қуроллардан, шунингдек, биологик ва кимёвий қуроллардан фойдаланиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

    Ғалла экспортини кафолатлаш. Хитой Қора денгиз орқали ғалла ташиш бўйича келишувга барча томонлар риоя қилиши керак, деб ҳисоблайди.

    Бир томонлама санкцияларни тугатиш. Хитойнинг фикрича, бир томонлама санкциялар “нафақат муаммоларни ҳал қилмайди, балки янгиларини келтириб чиқаради”. У барча “тегишли давлатлар”ни бир томонлама санкцияларни бас қилишга, инқирозни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшишга ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётини ўстириш учун шароит яратишга чақирди.

    Ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш. Пекин барча мамлакатларни жаҳон иқтисодиётини ҳимоя қилишга, уни сиёсийлаштириш ёки ундан қурол сифатида фойдаланишга уринишларга қарши туришга чақирди.

    Урушдан кейинги тикланишга ҳисса қўшиш. “Халқаро ҳамжамият можаро зоналарида урушдан кейинги реконструкцияни қўллаб-қувватлаш учун чора кўриши керак”, — дейилади ҳужжатда.

    Хитойнинг тинчлик режаси ҳақида Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван I Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги чиқиши чоғида маълум қилди. Ўша пайтда дипломат режанинг тафсилотларини ошкор қилмади, бироқ хавфсиз дунё яратиш учун барча давлатлар БМТ Низоми, шунингдек, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, саволларга жавоб берар экан, у “Россиянинг қонуний хавфсизлик манфаатларини ҳам ҳурмат қилиш зарурлигини” қайд этди.

    Режа эълон қилинишидан олдинроқ Ван И Москвага келди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. AFP хабарига кўра, Хитой режани тақдим этишдан олдин Украина билан маслаҳатлашмаган.

    24.02.2023, 14:46   Изоҳ (0)   14334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея “АҚШ провокацияларининг давом этиши”ни уруш эълон қилиш деб баҳолади

    24.02.2023, 14:30

    АҚШ Давлат департаменти Путин Байденга Женевада совға қилган ручка нархини ошкор қилди

    24.02.2023, 14:00

    Польша Россия ва Беларусь билан чегарада танкка қарши тўсиқлар ўрнатишни бошлади (фото)

    24.02.2023, 11:37

    Ўзбекистон БМТнинг Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича резолюциясига овоз беришда бетараф қолди 

    24.02.2023, 10:29

    Урушнинг бир йиллиги: Путин қандай қилиб Украинага уруш бошлади? 

    24.02.2023, 08:55

    “Учрашсак бўларди”: Зеленский Хитойнинг тинчлик режасига муносабат билдирди

    23.02.2023, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.