Россия пойтахти Москвада Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари муштлашди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Маълум қилинишича, оммавий муштлашув Люблинская кўчасидаги кафеда юз берган. Жанжал муштлашувга айланиб, кейин кўчада давом этган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жанжал Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида содир бўлганини аниқлаган. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун 15 киши ҳибсга олиниб, полицияга олиб кетилган.
Изоҳ (2)
15 ta askar 15 ta axmoq
тинч юришнинг иложи йук