• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    “Витаминлар қироли” деб таърифланадиган Д витамини нимаси билан муҳим?

    Д витамини организмда муҳим рол ўйнайди: бу нафақат витамин, балки инсон танасининг кўплаб асосий функциялари билан бевосита боғлиқ бўлган гормон ҳамдир.

    Бугунги кунда дунё аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи Д витамини етишмаслигидан азият чекмоқда. Кексалар орасида эса бу кўрсаткич 80-90 фоизга етади. Экспертларнинг бир гуруҳи Д витамини етишмовчилигини XXI асрнинг янги метаболик пандемияси деб аташади. Кеч куз ва қиш мавсуми, шаҳар шароитидаги ҳаёт ва ҳатто, мажбурий тарзда ўзини-ўзи изоляция қилиш вазиятни янада оғирлаштириши ва соғлиқ муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Етишмовчилик нима учун пайдо бўлиши, оқибатлари билан қандай курашиш кераклиги ҳақида қуйида батафсил тўхталамиз.

    Д витамини танқислиги сабаблари

    “Қуёшли витамин” танқислигининг бирламчи омили: бу ултрабинафша нурлар таъсирининг етишмаслиги ва узоқ вақт уйдан ташқарига чиқмаслик. Шунингдек, организмда Д витамини ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатадиган индивидуал омиллар мавжуд. Бунда тартибсиз овқатланиш, шу жумладан, озиқ-моддаларга бой маҳсулотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик ҳам муҳим рол ўйнайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида аёл организмида ҳам кўплаб озиқ моддалар етишмайди. Ёш ўтиши билан организмдаги Д витамини даражаси пасаяди. Қолаверса, ичак микрофлорасининг бузилиши ва бир қатор касалликлар бу витаминнинг етишмаслигига олиб келади.

    Фото: “Новий очаг”

     

    Нима учун бизга Д витамини керак?

    Д витаминининг асосий физиологик функциялари кўпдан бери маълум: қондаги калсий миқдорини керакли даражада ушлаб туриш, рахитнинг олдини олиш ва энг муҳими, суяклар, тишлар ва тирноқларни мустаҳкамлашдан иборат. Аммо сўнгги йилларда ушбу модда ҳақида илмий доира сезиларли даражада кенгайди.

    Халқаро Эндокринология жамияти мутахассислари томонидан ўтказилган Д витаминининг ҳужайрадан ташқаридаги таъсири бўйича далиллар базасини таҳлил қилишнинг мавжуд тизимли натижалари Д витаминининг организмдаги қуйидаги аъзолар фаолиятида иштирок этишини кўрсатади.

    Тери

    Д-гормон антипролифератив таъсирга эга. Пролифератив таъсир — бу тери ҳужайраларининг кўп сонли пўстлоғи нобуд бўлиши билан бирга терининг айрим жойларида кератинизациянинг кучайиши жараёни. Бу механизм кўплаб тери касалликлари (псориаз, дерматит, экзема ва бошқалар) асосида ётади. Шу ўринда Д витамини терида намоён бўлиши мумкин бўлган кўримсиз доғларини камайтиришга ва олдини олишга қодир. Шунингдек, дерматологияда Д витамини билан препаратлардан фойдаланиш аллақачон тери касалликларига қарши курашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

    Иммунитет тизими

    Д витамини организмнинг иммунитет тизимини мустаҳкамлаши ва иммунитетни қўллаб-қувватлаши исботланган. Таъкидланишича, Д витамини инфекциялар (SARS, ОИВ, сил ва бошқалар) хавфини камайтиради, айрим иммунитет касалликларининг ( диабетнинг 1 тури, склероз, витилиго, ревматоид артрит ва бошқалар) олдини олади — коронавирусдан профилактика учун ажойиб янгилик дейиш мумкин.

    Овқатланиш тартиби

    Д витамини овқатланиш тартиби ва психо-эмоционал ҳолатни нормаллаштирадиган гормондир. Д витаминининг етишмаслиги одамнинг психо-эмоционал ҳолатига таъсир қилади: тез-тез тушкунлик, доимий чарчоқ, тажовузкорлик Д витамини етишмаслигидан далолат бериши мумкин. Шунда организм “қуёшли кайфият” излашни бошлаб, очликни ҳис қилади, бу овқатланиш бузилишига, айниқса, ортиқча овқатланишга олиб келади. Бу аломатлар куз-қиш даврида, қуёш нурининг кескин танқислигини бошдан кечираётганда яққол намоён бўлади.

    Марказий асаб тизими

    Д витамини ва МАТ (марказий асаб тизими) ўртасида боғлиқлик мавжуд. Д витаминининг паст даражаси когнитив пасайиш ва демансия, шу жумладан, Алсгеймер касаллиги хавфини оширади. Қўшимча Д витамини қабул қилиш кексалар учун анча самарали экани қайд этилган.

    Юрак-қон томир касалликлари

    Маълум бўлишича, Д витамини рецепторлари артерия томирларида, юракда ва юрак-қон томир касалликлари ривожланиши учун жавобгар бўлган деярли барча ҳужайра ва тўқималарда мавжуд. Бундан ташқари, Д витаминининг атеросклерозга қарши курашда, миокард инфаркти ва гипертониянинг олдини олишда самарадорлиги исботланган.

    Репродуктив саломатликка таъсири

    Д витамини рецепторлари репродуктив тизим органларида ҳам топилган. Д витамини танқислиги бепуштликнинг сабабларидан бири эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, ушбу гормоннинг етишмаслиги аёлларда тухумдон кистаси ривожланиш хавфи ва эркакларда тестостерон даражасининг ошиши билан боғлиқ.

    Шунингдек, Д витамини 2-турдаги қандли диабетнинг, айрим зарарли неоплазмаларнинг ривожланишининг олдини олишда иштирок этади, остеопороз хасталиги ривожланишини тўхтатади ва антиоксидант таъсирга эга.

    Д витамини манбалари

    Фото: “Новий очаг”

     

    Д витаминининг иккита манбаси мавжуд: 80 фоиз ултрабинафша нурлар таъсирида тери орқали ўтади ва 20 фоиз озиқ-овқат билан танамизга киради.

    Д витаминининг яна бир муҳим манбаи озиқ-овқат, асосан, гўшт манбалари: балиқ жигари, ёғли балиқ ва балиқ ёғи, тухум сариғи, юқори даражали ёғли сут маҳсулотларидир. Аммо уларни белгиланган миқдордан кўп истеъмол қилиш ортиқча вазнга сабаб бўлишини ёдда сақлаш зарур.

    Профилактика ва даволаш

    Д витамини танқислигининг олдини олиш учун нима қилиш керак? Биринчи галда, таҳлил учун қон топшириш ва Д витамини билан таъминлаш даражасини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Иккинчидан, агар даража нормал чегарадан юқори бўлса, унда овқатланиш ва қуёш нурига тўйиниш орқали осон олдини олса бўлади. Агар даража нормадан паст бўлса, у ҳолда шифокорнинг кўрсатмаси билан дори-дармонлар талаб қилинади.

    Кенг тарқалган Д витамини танқислиги муаммосининг ижобий томони, хавф омиллари бўйича мавжуд маълумотлар оптимал дори танлаш билан биргаликда Д витаминининг керакли даражасига тез, хавфсиз ва самарали эришишга ва уни узоқ вақт сақлаб туришга имкон беради.

    Мавзуга доир:

    • Витаминлар ҳақида энг кўп учрайдиган 8 та савол жавоб
    • Қачон витаминлар қабулини бошлаш керак?
    16.02.2023, 16:28   Изоҳ (0)   13414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диетологлар саратон хавфини оширувчи кансерогенлар яширинган 7 та озиқ-овқат гуруҳини маълум қилди

    15.02.2023, 18:43

    Нима учун укол жойи оғрийди ва оғриқни қандай енгиллаштириш мумкин? 

    14.02.2023, 19:48

    Сувсизланиш, зўриқиш ва мигрен: сурункали бош оғриғи соғлиғингиз ҳақида нималар дея олади? 

    12.02.2023, 17:30

    Стулда эгилиб ўтириш, рюкзак тақиш ва ҳар қандай кишини 10 ёшга каттароқ кўрсатадиган бошқа одатлар

    11.02.2023, 21:33

    Юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак берувчи 7 та аломат

    10.02.2023, 20:45

    Нима учун овқатдан кейин ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, бу ҳолатни бартараф этиш йўллари борми?

    10.02.2023, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.