• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Сувсизланиш, зўриқиш ва мигрен: сурункали бош оғриғи соғлиғингиз ҳақида нималар дея олади?

    Бош оғриқлари мунтазам равишда безовта қилиб турганда “ўтиб кетади” қабилида иш тутиш ярамайди. Бу муаммони тиббий томондан кўриб чиқиш вақти келганини, организмнинг муҳим SOS сигналлари бўлиши мумкинлигини англатади.

    Бош оғриғи кучайганда ҳам хотиржам ўтираверамиз, чунки энг яқин дорихонада ҳар доим оғриқ қолдирувчи дорилар бор, уни қабул қилиб, ишни келган жойдан давом эттириш одатга айланган.

    Фото: Marie Claire

    Бироқ шифокорлар бунга шубҳа билан қарашади. Такрорланувчи бош оғриғи мутахассисга учраш учун катта сабабдир. Биринчидан, бу гипертониядан тортиб марказий асаб тизимининг бузилишигача бўлган барча касалликлардан келиб чиқиши мумкин бўлган аломатдир. Бош оғриғининг жиддий сабаблари, шунингдек, ҳаракатсиз турмуш тарзи, ҳаддан ташқари стресс ва бошқа касалликларни ўз ичига олади.

    Буларнинг барчаси бироз қўрқинчли туюлиши мумкин, аммо умумий бош оғриғи ортида жиддийроқ хавф яширинганини аниқ кўрсатади. Организмдаги ҳар қандай кенг тарқалган бузилишлар сигнал беради. Қуйида бу жараён атрофлича тушунтирилган.

    Бош оғриғи қандай пайдо бўлади?

    Олимларнинг фикрича, бош оғриғи қон томирларнинг “шишиши” туфайли юзага келади, яъни уларни ўраб турган нервларнинг чўзилади ва оғриқ сигналларининг пайдо бўлишига олиб келади. Бош оғриғининг алоҳида “турлари” ҳам бор: мигрен, стресс ва бошқа.

    Мигрен

    Мигренни тўрт босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич продромалдир. Оғриқ пайдо бўлишидан бир неча кун олдин бўйин соҳасида қаттиқлик ҳисси, эснаш ва доимо нимадир ейиш истаги билан бошланади.

    Иккинчи босқич — бу аура. У 20 дан 60 минутгача давом этади ва кўз атрофида доғлар, юз ёки тананинг бирор қисмида уйқучанлик, гапиришда қийинчилик каби ўзига хос жисмоний ўзгаришлар билан тавсифланади.

    Кейинги босқич — 4 соатдан 72 соатгача давом этиши мумкин бўлган ҳужум босқичи. Бу даврда одам кучли бош оғриғини бошдан кечиради, ёруғлик, тегиш, ҳид ва товушларга нисбатан сезгирлиги ошади. Бу аломатлар кўнгил айниши билан бирга кечиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Постдромал фаза содир бўлганда, одам чарчоқнинг кучайишини ва асабийлашишни ҳис қилади.

    Зўриқиш

    Фото: Marie Claire

    Бош оғриғини бош ёки бўйин мушакларининг зўриқишидан ҳам келиб чиқишади. Генетик жиҳатдан мойил бўлиши мумкин бўлган мигрендан фарқли ўлароқ, зўриқиш бугунги кунда ҳар бир киши дуч келадиган кенг тарқалган ҳодисадир. Уларни келтириб чиқарадиган омиллар орасида стресс, сувсизланиш, иммунитет касалликлари ва бошқаларни ажратиб кўрсатиш ўринлидир.

    Тез-тез бош оғриғи нимани англатади?

    Сурункали бош оғриғи хусусида аниқ гапириш учун у кетма-кет уч ой давомида ойига 15 кун ёки ундан кўпроқ давом этган бўлиши керак. Оғриқлар, масалан, атиги икки ҳафта давомида сизга тинчлик бермаса, бу муаммони енгиллатиши мумкин дегани эмас. Бу вазиятда мутахассис билан боғланган яхшироқдир. Бош оғриғи соғлиқ ҳақида нима дейиши мумкинлигини қуйидаги омиллар орқали билиб олинг.

    1. Сувсизланиш
      Фото: Marie Claire

    Бош оғриғида, биринчи навбатда, овқатланиш меъёрлари, кунига истеъмол қилинадиган сув миқдорига эътибор бериш керак. Кўпинча доимий бош оғриғи сувсизланишни кўрсатади. Суюқликни оз ичганда мияга кислород оқими етиб бориши камаяди, бу эса оғриққа олиб келади. Бунга йўл қўймаслик учун бундай белгилар пайдо бўлса, чанқоқлик, оғизда қуруқлик ҳисси ва ҳатто, пешобнинг сарғишлигига эътибор беринг. Иложи борича кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилинг, таомномангизга таркибида кўп сув бўлган (помидор, тарвуз, селдерей) маҳсулотларни киритинг.

    1. Анемия

    Анемия организм ҳужайралари ва тўқималари орқали кислородни ташиш учун масъул бўлган қизил қон таначаларининг етишмаслигидан келиб чиқади. Қизил қон таначаларининг етишмаслиги чарчоқнинг кучайишига, ҳолсизликка, нафас олиш муаммолари ва ҳоказоларга олиб келади. Анемиянинг оғир ҳолатлари ҳам бош оғриғига сабаб бўлади. Касаллик омиллари орасида темир танқислиги, B12 витамини ва (ёки) фолий кислотасининг паст даражаси энг кўп учрайди. Ушбу касалликнинг биринчи белгисидаёқ зудлик билан шифокор ҳузурига бориш зарур.

    1. Гормонлар

    Аёлларда бош оғриғи кўпинча ҳайз даври синдроми билан боғлиқ, шунинг учун шахсий календарингизда муҳим саналарни белгилашни унутиб қўйган бўлсангиз, бунга эътибор қаратинг. Ҳайз кўришдан олдин аёл организмида эстроген гормони даражаси кескин пасаяди, бу эса бошнинг кучли оғриқларига сабаб бўлади.

    Аммо булар ҳам етарли сабаб эмас: менопауза, климакс даврига тайёргарлик, туғруқдан кейинги ва ҳомиладорлик — аёллар саломатлигининг ушбу махсус даврлари ҳам бош оғриғи билан бирга ўтиши мумкин. Чунки бу вақтда аёл организмида кескин гормонал ўзгаришлар юз беради.

    1. Циркад ритмининг бузилиши

    Агар мунтазам равишда жуда эрта ёки кеч уйғонсангиз, бу тез-тез бош оғриғига олиб келиши мумкин. Сабаби биологик соат бузилган. Ҳар куни кун тартиби меъёрларига риоя қилинг: неча соат ухлайсиз, қачон уйқуга ётиб, соат неччида уйғонасиз — ҳатто, саёҳатга чиққанда ҳам бу тартибни ёддан чиқарманг.

    1. Организм кофеин қарамлигида

    Кофеин қон томирларни торайтиради. Ҳар куни таркибида кофеин моддаси бўлган ичимликларни истеъмол қилсангиз-у, тўсатдан бир кунни уларсиз ўтказмоқчи бўлсангиз, қон томирларнинг тораймаганлиги ва бош оғриғи сизга бу эътиборсизликни эслатади. Тўғри, кўплаб мутахассислар бу ҳолатни ўта зарарли ҳисобламайдилар ва кунига икки стакандан кўп бўлмаган миқдорда бундай ичимликларни истеъмол қилишни истисно этишмайди. Қаҳвани севувчилардан бўлсангиз, уни меъёрда ичишга ҳаракат қилинг.

    1. Қандайдир сурункали касаллик белгиси
      Фото: Marie Claire

    Бош оғриғи фибромиялгия (сурункали мушак-таянч ҳаракат тизими касаллиги), қизил волчанка ва диабет каби бир қатор сурункали касалликларнинг ёндош таъсири бўлиши мумкин. Бироқ, бундай ташхислар билан бирга келадиган бошқа аломатларни кузатиш зарур. Дарҳол хулоса чиқаришдан аввал, бош оғриғининг кучини баҳолашингиз, унинг частотасини кузатишингиз ва лозим топганда мутахассис билан маслаҳатлашганингиз маъқул.

    1. Стресс

    Стресс ҳар хил: баъзида унинг сабабларини аниқ биламиз ва баъзида асабийлашганимизни сезмаслигимиз ҳам мумкин. Бошқа томондан, бошдаги оддий зўриқиш осонгина мигренга айланиши ва бу бутунлай бошқача оғриқ ва ноқулайлик даражаси пайдо қилиши ҳеч гап эмас. Организм стресс таъсирида бўлганда, бўйин ва бош териси мушаклари интенсив равишда қисқаришни бошлайди, бу нервларга босим ўтказади ва оғриқ чақиради. Тез-тез тушунарсиз (ва кучли) бош оғриғи кузатилганда, вазиятни тўхтатиш ва таҳлил қилиш вақти келди: бирдан бешгача бўлган шкалада қанчалик яхшисиз? Нега бу шундай ва бошқача эмас? Ва сизнинг ҳолатингизга ҳозиргидек нима таъсир қилди? Ёдингизда бўлсин: ўз-ўзини таҳлил қилиш, кузатиш ва организмга онгли муносабат ҳамма нарсадан устунроқдир.

    Мавзуга доир:

    • “Бошим кўп оғрийди, нима қилай?” Бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам берадиган тавсиялар
    • Ҳеч қандай таблеткаларсиз! Уй шароитида бош оғриғини енгиллатишнинг 10 та усули
    12.02.2023, 17:30   Изоҳ (0)   12300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Стулда эгилиб ўтириш, рюкзак тақиш ва ҳар қандай кишини 10 ёшга каттароқ кўрсатадиган бошқа одатлар

    11.02.2023, 21:33

    Юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак берувчи 7 та аломат

    10.02.2023, 20:45

    Нима учун овқатдан кейин ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, бу ҳолатни бартараф этиш йўллари борми?

    10.02.2023, 19:48

    Соғлиғингизни яхшилашга ёрдам берадиган тўғри овқатланиш қоидалари

    10.02.2023, 17:57

    Ўтказиб юбормаслик керак: Қандли диабет касаллигидан дарак берувчи дастлабки белгилар 

    09.02.2023, 21:43

    Кечаси ёмон ухлаяпсизми? 7 та хавфли касаллик учун тиббий текширувдан ўтинг

    09.02.2023, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.