• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Солиқ ҳамкор” ва кешбэклар. Давлат солиқ қўмитаси яширин иқтисодиётга қарши қандай курашмоқда?

    Ўзбекистон 2019 йилда яширин иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда экани қайд этилган. Бу мамлакатда ноқонуний маблағлар, солиқ тўланмай орттирилаётган даромадлар ҳажми мисли кўрилмаган даражада кўплигини англатади. Мазкур вазиятда Давлат солиқ қўмитаси қандай йўл тутмоқда? Соядаги иқтисодиётни йўқотишда натижаларга эришмоқдами? Бугун шу ҳақда сўз юритамиз.

    Инфографика: Mineconomy.uz

    Яширин иқтисодиёт муаммоси

    Минг афсуски, Ўзбекистондаги энг ёмон, иқтисодий ривожланишга соя солиб келаётган муаммолардан бири яширин иқтисодиётдир. 2019 йилда республикада иқтисодиётдаги хуфиёна айланма пулларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этган. 2020 йилнинг 9-сентябрида Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 245 триллион сўм маблағ соя остида эканлиги, яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши эса тахминан 48 фоизга тўғри келишини хабар қилганди. Бу жуда катта ва даҳшатли кўрсаткич.

    Инсонларнинг ноқонуний йўллар билан, солиқ тўламаган ҳолда даромад орттиришга интилаётгани мамлакат ривожланиши ва иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Яъни бу ҳолат бозорда рақобат муҳитининг бузилиши, маҳсулотлар сифати ва миқдорининг камайиши, солиқ тушумлари ҳажми ортмаслигига олиб келади.

    Яқинда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев “Дарё”га берган интервьюсида ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг 14 миллиондан ортиғи меҳнатга лаёқатли экани, аммо шундан 4 миллион киши қонуний тарзда ишламаслигини айтган. Бу қарийб 4 миллион одам солиқ тўламай ишлаётганини англатади.

    Масаланинг асосий қисми эса ўша инсонларни ишга ёллаган тадбиркорлар солиқ тўлашни истамаслигида. Мубин Мирзаев 2023 йилдаги асосий вазифалардан бири ҳам айнан ўша 4 миллион киши фаолиятини легаллаштириш эканини айтган. Яъни улар қонуний ишласа, ҳам солиқ органларидан солиқ тўловчи ҳисобида рўйхатдан ўтказилади, ҳам пенсия ёшига етганда пенсия олиши, тиббий ва бошқа хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имкони пайдо бўлади.

    Айрим иқтисодчилар фикрича, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш учун солиқларни пасайтириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, тўловларни осонлаштириш ва албатта, инсонлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини билишлари, тизим очиқ ва шаффоф бўлиши зарурлигини таъкидлашади. 

    Яқинда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган тадбиркорлик ва саноатни ривожлантиришга доир йиғилишда ҳам ишчиси йўқ корхоналар тўғрисида гапирилди. Айтилишича, хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 232 мингта корхонада ишчилар сони бор-йўғи бир нафарни ташкил қилади. Бу дегани улар ҳалиям “яширин иқтисодиёт” шароитида ишлаб, “конверт”да ойлик тўлаб келмоқда.

    Умуман олганда, масала жиддийлигича қолмоқда, аксарият тадбиркорлар ижтимоий масъулиятни ҳис қилмаслик ва мўмай даромад илинжида ноқонуний ишлашда давом этмоқда.

    Истеъмолчини рағбатлантириш муаммога ечимми?

    Яширин иқтисодиёт муаммосини бирданига бартараф этиш имконсиз. Чунки у жуда чуқур илдизга эга. Имкон қадар муаммога қарши курашиш чораларини кучайтириш лозим. Шу маънода Давлат солиқ қўмитаси аҳоли, хусусан, тадбиркорларни қонуний ишлашга чорлаш ҳаракатида. Масалан, “Солиқ-ҳамкор” лойиҳаси жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали тадбиркорларни қонуний ишлашга йўналтириш йўлидаги самарали қадамлардан бўлди.

    Инфографика: Давлат солиқ қўмитаси

    Қўмита ҳисоб-китобларига қараганда, 2022 йилда “Солиқ-ҳамкор” платформасига аҳолидан 142 минг 224 та мурожаат келиб тушди. Шундан 71 минг 957 таси текширилди, 67 минг 885 таси такрорий бўлгани ёки текширув давом этаётгани сабабли қайтарилди. Энг кўп қилинган ва текширилган мурожаатлар (24 минг 57 та) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

    Савдода харид чекини бермаслик яширин иқтисодиёт илдиз отишига олиб келадиган сабаблардан бири. Қўмита томонидан 2022 йил 1 январдан солиқ ҳуқуқбузарликларига қарши курашган истеъмолчиларни мукофотлаш тизими йўлга қўйилди ва бу жамоатчиликда фаоллик уйғотди. Энди сотувчи чек бермаса, банк картасидан пул ечишни рад этса ёки карта орқали товарни қиммат соца, истеъмолчи солиқ органларига мурожаат йўллаши ва арзи тасдиғини топган тақдирда ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизини мукофот сифатида олиши мумкин.

    Қўмитанинг маълум қилишича, юқоридаги мурожаатлардан қарийб 132 минг 818 таси чек бермаслик масаласи билан боғлиқ. Қолган 6 минг 56 та мурожаатлар тўловни пластик карта орқали қабул қилишни рад этиш, 496 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш масаласида йўлланган. Солиқ органлари орқали ўтказилган текширувларда истеъмолчилар томонидан йўлланган мурожаатлар орқали ҳуқуқбузарликларнинг 98 фоизи ўз тасдиғини топган. Ҳуқуқбузарликка йўқ қўйганлардан 226,6 миллиард сўмлик жарималар ундирилган. Шундан қонун бузилишларга бефарқ бўлмасдан, солиқ органларига хабар берган фаол фуқароларга 35,3 миллиард сўм мукофот пуллари тўлаб берилди.

    Рағбатлантириш институтининг ижобий таъсири натижасида прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди ва айланмадан олинадиган солиқдан тушумлар 2021 йилга нисбатан 1,5 бараварга ошиб, 863,3 миллиард сўмга ва қўшилган қиймат солиғи ҳажми 1,3 бараварга ўсиб, 7,2 триллион сўм кўпроқ солиқлар тушди.

    Истеъмолчини рағбатлантириш орқали яширин иқтисодиётга қарши курашишда яна бир йўл сифатида кешбэк тўлаш амалиёти жорий этилди. 2022 йил 1 январдан йўлга қўйилган бу тизими жамоатчилик фаоллигини сезиларли оширди. Яъни чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширган хариди учун берилган чекнинг фискал белгисини “Солиқ” мобил иловасида матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилмоқда.

    Инфографика: Давлат солиқ қўмитаси

    Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилда “Солиқ” мобил иловасида 241 миллиондан ортиқ чек рўйхатдан ўтказилган ва уларга 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк маблағлари тўлиб берилган. Йил давомида мобил илова орқали кешбэк тизимида 2,2 миллион нафар фуқаролар рўйхатдан ўтиб, 101,4 триллион сўмлик чек юборган.

    Инфографика: Давлат солиқ қўмитаси

    Ижтимоий тармоқларда тез-тез муҳокама қилинадиган масалалардан бири кешбэклар нисбатан кичик суммадаги товар ва хизматлар учунгина тўланади. Яъни кўчмас мулк ва автомобиль харидлари учун нега кешбэк берилмаслиги кўпчиликни қизиқтириб келадиган масалалардан.

    Онлайн назорат - касса техникалари

    Ўзбекистондаги савдо ва хизмат кўрсатиш масканларида 2021 йилдан жорий этилган онлайн назорат - касса техникалари (ОНКТ) яширин иқтисодиётни қисқартириш йўлидаги ечимлардан бири сифатида таърифланади. Бунда нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига давлат реестрига киритилган онлайн назорат касса машиналари, виртуал касса ва маркетплейсдан фойдаланиш мажбурияти юкланди.

    Масаланинг муҳим жиҳатларидан бири пул айланмаси устидан солиқ органлари ва жамоатчилик назорати ўрнатилишида. Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар томонидан харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга виртуал касса ёки онлайн-НКМ чеки ҳам берилиши шарт. Юқорида келтириб ўтганимиз, харид чеки ва кешбэклар айнан ОНКТ орқали олинади. Тан олиш керак, бу тизим давлат бюджети тушумлари ўсиши ва истеъмолчини рағбатлантиришда яхши самара бермоқда.

    Инфографика: Давлат солиқ қўмитаси

    Давлат солиқ қўмитасининг “Дарё”га маълум қилишича, 2022 йилда ОНКТ фойдаланувчилари сони 145 минг 332 тага етган (2021 йилдагидан 21 фоиз кўп) ва улар томонидан савдо шохобчаларига 217 минг 190 та онлайн назорат-касса аппаратлари ўрнатилган. Таққослаш учун, 2021 йилда ОНКТ фойдаланувчилари сони 120 минг 349 та бўлган ва улар 186 минг 312 та ОНКТ ўрнатган.

    Ўтган йилда ОНКМ орқали 697,8 миллионта чек расмийлаштирилиб, улар бўйича айланма 174,3 триллион сўмни ташкил этган. Ҳисобланган ҚҚС суммаси эса 26,1 триллион сўм бўлди. Натижада, 2022 йилда 2021 йилга нисбатан товар айланмаси ҳажми 74,1 триллион сўмга (74 фоиз) ва ҳисобланган ҚҚС 11,1 триллион сўмга (2,3 бараварга) ўсди.

    Умуман олганда, чек талаб қилиш орқали яширин иқтисодиётга қарши курашиш самараси ортиб бормоқда. Қўмита расмийлари давлат бюджетига солиқ тушумларининг кўпайишида рақамлаштиришнинг ўрни катта бўлаётгани, келгусида электрон тизимлар фаолиятини кенгайтириш устида ишлашда давом этилишини билдирб келади.

    Жорий йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга туширилди. Бу 14 триллион сўмдан ортиқ маблағлар корхона, ташкилотлар ва аҳоли қўлида қолишига имкон яратади ва шунча ҳисобда бюджет йўқотишлари юзага келади, дегани. Аммо қўмита бу масалага солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ечим топилишига ишонмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

    “Иккинчидан, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича катта ишларни амалга оширишимиз керак. Бу осон бўлмайди. Агар билим ва интеллект билан ишланса, ўрнини қопласа бўлади. Биз 2023 йилда ҚҚС тушумларини 2022 йилга нисбатан кўпроқ йиғишни режа қилганмиз. Бу фақат рақамлаштириш орқалигина бўлади”, – деган Мубин Мирзаев.

    Қўмита расмийси 2023 йилда электрон юк хатлари ва транспортда ташилувчи ҳужжатларни ҳам электронлаштирилишини айтган. Бунинг натижасида 6,5 триллион сўмга яқин қўшимча маблағлар солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ундирилади.

    11.02.2023, 19:34   Изоҳ (0)   7766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган оила Ўзбекистонга юборилди

    11.02.2023, 19:14

    “Ёшлар билан ишлашда ёндашувларни ўзгартиришимиз керак” — Баҳодир Ғаниев

    11.02.2023, 17:23

    Тошкентда кўп қаватли уй дарз кетгани айтилмоқда (видео)

    11.02.2023, 17:00

    “Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган беморни овора қилмай, ногиронлик гуруҳига чиқаришимиз керак” — Олий Мажлис депутати 

    11.02.2023, 16:37

    “Агар 11 баллик зилзила бўлса, ер юзида бинолар умуман қолмайди” – сейсмолог ер силкиниши билан боғлиқ жараён ҳақида

    11.02.2023, 16:13

    “Ўзбекистон зилзилалар доимий содир бўлиб турадиган зонада жойлашган” – профессор Воҳидхон Исмоилов

    11.02.2023, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.