Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланган ўзбек оиласининг 5 нафар аъзоси 11 февраль куни Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Малатя шаҳридан эвакуация қилинган оилага Бош консулхонанинг табиий офат оқибатини бартараф этиш учун очилган махсус ҳисоб рақамидан авиачипталар харид қилинган.
Бундан ташқари, 11 февраль куни Туркиядаги зилзила натижасида Ҳатай шаҳрида вафот этган Андижон вилоятида туғилган 56 ёшли У.Ҳ.нинг жасади Истанбул аэропортидан Фарғона шаҳрига юборилган.
Изоҳ (0)