Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида янги қурилган кўп қаватли уй ичидан дарз кетгани айтилмоқда.
“Мана 1 йил аввал қурилган янги уйларнинг аҳволи. Уйнинг девори бўлиниб кетди. Бизга зилзила шарт эмас”, дейилади ижтимоий тармоқларда тарқалган видео изоҳида.
Шундан сўнг Қурилиш вазирлиги Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг ҳолати бўйича масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Тез орада бу борада расмий муносабат билдирилади.
Изоҳ (0)