10 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан суперкомпьютерни мағлуб этган Каспаров, АҚШ учувчисига алмашилган совет разведкачиси ҳамда космосда тўқнашиб кетган икки сунъий йўлдошга оид фактлар ўрин олган.
Суперкомпьютерни мағлуб этган Каспаров
1996 йил 10 февраль куни IBM Deep Blue суперкомпьютери ва 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ўртасида биринчи шахмат учрашуви бошланган эди. Гроссмейстер биринчи партияда мағлубиятга учраган, аммо якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган ва 400 минг долларни қўлга киритган эди. Бир йилдан кейин такомиллаштирилган машина реванш олган, Каспаров эса IBM дастурчиларини ноҳақ ўйинда айблаганди.
Шахмат компьютерлари 1950 йилларда пайдо бўлган, аммо аввалига уларда тажрибали ўйинчиларни енгиш имконияти йўқ эди. Вазият 1985 йилда, Карнеги университети докторанти Меллона Сю Фенсюн Чиптест номли компьютер шахматини яратганидан кейин ўзгарган. Бўлажак олим ўқишни тамомлаб, IBM компаниясига ишга кирган. 1989 йилда у дастурчи Си Жей Тан қўли остидаги жамоада фаолиятини бошлаган: уларга дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қаршилик кўрсата оладиган компьютерни яратиш топширилган эди.
Дастлаб Chiptest базасида учта ишчи станция ва олтита шахмат процессоридан иборат Deep Thought яратилган. 1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида мазкур компьютер гроссмейстер рейтингига эга бўлган ва сониясига 2 миллионгача вариантни қайта ишлай олган. Шунга қарамай, у ўз даврининг энг яхши шахматчиларига ютқазиб қўярди. Масалан, Гарри Каспаров блицда машинани осонликча мағлуб этган. Deep Thought’нинг ўзига яраша муваффақиятлари ҳам бор эди, албатта: расмий ўйинда компьютерга ютқазиб қўйган тарихдаги биринчи гроссмейстер даниялик Бен Ларсен.
Тан жамоасида бўлганларнинг ҳамкорликдаги меҳнати натижасида бир неча йил ичида Дееп Blue суперкомпьютери яратилган. У 1995 йилда йиғилган ва уч дақиқада 100 дан 200 миллиардгача позицияни (сониясига 200 миллионта) ҳисоблай олган. Машина 32 та узелдан иборат бўлиб, у ўз ичига 512 та процессорни олганди. Компьютер ташқи кўриниши жиҳатидан симлари бир-бирига уланган икки метрли иккита қути каби бўлган.
Янги ихтирони синаб кўриш ўзининг олдиндан башорат қилиш қийин бўлган ўйинлари билан машҳур шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаровнинг чекига тушган. У стратегияни партия давомида ўзгартириб, компьютерни мағлуб этган.
Супер баҳс Пенсилвания университети томонидан яратилган биринчи ЭНИАC компьютерига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилганди. Филаделфиядаги Convention Center шахмат тахтасида инсон ва компьютер беллашувини бутун дунё катта қизиқиш билан кузатган. Deep Blue’нинг ўзи Нью-Йоркда жойлашганди: алоқа масофавий узатиш йўли билан таъминланган. Каспаровнинг қаршисидаги столда дастурчи ўтирган. Ўйинни миллионлаб шахмат ишқибозлари муҳокама қилиб борган. Учрашув олти партияда ўтказилган бўлиб, мукофот жамғармаси 80 фоизга 20 фоиз нисбатида тақсимланган: ғолибга 400 минг доллар, мағлубга эса 100 минг доллар.
Каспаров биринчи партияда сицилияча ҳимояда ўйнаган, аммо дебют унга муваффақиятли келмаган. Натижа илк бор амалдаги жаҳон чемпиони классик вақт назорати турнирида компьютерга ютқазган. Соатлар 37 та юришдан кейин тўхтатилганди. Иккинчи партиядаги ғалабасидан кейин Каспаров “компьютернинг айрим кучсиз жиҳатини” пайқаганини тан олган.
Учунчи партияда ҳам Каспаров қора доналарда ўйнаб, кичик ҳисобда устунлик қиларди. Аммо 21-юришда Дееп Blue вазиятни ўнглаб олган ва унинг ортидан олдинга ўтиб кетган. Уч соат давомида амалга оширилган 39-юришда жаҳон чемпиони ўз позицияни яхшилаш имкониятини кўрмаётганини айтиб, дуррангни таклиф қилган, компьютер эса қаршилик билдирмаган. Ўшанда Каспаров Дееп Blue бошқа позицион хатоликларга йўл қўймаётганини таъкидлаган.
Каспаров тўртинчи партияни омад туфайли ўз фойдасига якунлаган. 4,5 соатлик ўйиндан кейин оператор ва Дееп Blue дастурчиларидан бири Blue Myуррей Кемпбелл дурранг таклиф қилган. Кейинги иккита партия ҳам Каспаров фойдасига ҳал бўлган. Уларнинг бешинчисида Дееп Blue унинг дуранг таклифини рад этган ва кўп ўтмай хатоликка йўл қўйган, шундан кейин дастурчилар машинанинг мағлубиятини тан олган. Якуний ўйин 1996 йил 17 февралда ўтказилган. Каспаров жуда кўп куч сарфлаб, ҳар бир юришда ўз позицияни кучайтириб борган. Охир-оқибат Дееп Blue таслим бўлган.
“Гарри компьютерни стратегик жиҳатдан бўғиб ўлдирди”, — деганди америкалик гроссмейстер Ясир Сейраван.
Ўз ғалабасига изоҳ берган Каспаров бундай оғир ўйин бўлишини кутмаганини тан олган: “Балки, биринчи партияни ютқазганим менга омад келтиргандир. Бу энг яхши огоҳлантириш эди, акс ҳолда фалокатли якунланарди. Мен шахмат ва эҳтимол бутун инсоният учун яхшигина меҳнат қилдим деб ўйлайман”.
Муваффақиятсизликдан кейин IBM ўз процессорлари архитектурасини бутунлай ўзгартириб юборган ва деярли янги компьютер йиққан. Дееп Blue II 480 та процессор ва кучли сервер ёрдамида бошқарилган. Ўйин алгоритмларига ҳам сезиларли ўзгартиришлар киритилган.
1997 йил майда гонорар қиймати 1,1 миллион долларга тенг реванш ўтказилган. Каспаров ўзининг одатдаги услубидан воз кечган ва кутиш позицияни танлаган. Бу эса Дееп Blue II нинг фойдасига хизмат қилганди. Мусобақанинг охирги партияси 1 соатгина давом этган ва Каспаров мағлубиятини тан олган.
Ўйиндан кейин мисли кўрилмагна можаролар бошланган. Россиялик шахматчи IBM корпоратисясини ҳалол бўлмаган ўйинда айблаган. Гроссмейстернинг фикрича, компьютер ўз ташаббуси билан доналарни қурбон қила олмаган. Бу машинага кимдир ёрдам берганини англатарди. Шунингдек, Каспаров ўзига қарши компьютердан ташқари IBM билан ҳамкорлик қилган яна уч шахматчи — Жоэл Бенжамин, Ник де Фирмиан ва Федорович ўйганини айтган. Улар позицияларни таҳлил қилиб, Дееп Blue II га тавсияларини бериб борган.
Бундан хафа бўлган IBM вакиллари ўз компьютерларини учинчи матчда иштирок этишига рухсат бермаган.
АҚШ учувчисига алмашилган совет разведкачиси
Бундан 61 йил олдин 10 февраль куни Берлин ва Поцдамни боғлаб турувчи Глиникер-Брюкке кўпригида совет разведкачиси Рудолф Абел америкалик учувчи Френсис Пауэрсга алмаштирилган эди.
Совет ҳарбий разведчиги, полковник Рудолф Иванович Абел (ҳақиқий исми Вильям Генрихович Фишер) 1948 йил АҚШда яшаб туриб, ҳарбий можаро даражасини аниқлаш билан шуғулланган, Марказ билан ноқонуний ишончли алоқа каналларини ташкил этган, иқтисодий ва ҳарбий ҳолат бўйича маълумот тўплаган.
Хоинлиги сабаб у 1957 йил 21 июнда ҳибсга олинганди. Қўлга олиш вақтида у ўзини эски хизматдош дўсти Рудолф Абел номи билан таништирган. Тергов давомида разведкага алоқадорлигини мутлақ рад этиб, судда кўрсатма беришдан бош тортган ва Америка махсус хизматларининг ҳамкорлик борасидаги таклифларига эътибор қаратмаган.
1957 йил 15 ноябрда у Америка суди томонидан 30 йилдан озодликдан маҳрум этилган. Жазони Атлантадаги федерал қамоқхонада ўташни бошлаган.
Совед разведкаси Абелга ҳукм чиқарилиши билан уни озод этиш бўйича курашга киришган. Бир неча йил “КГБ”нинг катта гуруҳи томонидан қонли ишлар олиб борилган. Маҳбуснинг Юрген Дривс исмли “амакиваччаси” пайдо бўлган ва у Абелнинг оила аъзоларини АҚШдаги адвокат Жеймс Донован билан алоқасини таъминлаган. Аввалига иш жуда суст кетган. Америкаликлар жуда эҳтиёткор эди, қариндошлар ва адвокатларнинг манзилларини текширган.
1960 йил 1 май куни содир бўлган халқаро можародан кейин иш тезлаша бошлаган. Шу куни Свердловск туманида учувчи Френсис Гери Пауэрс бошқарувида бўлган Американинг У-2 резведкачи самолёти уриб туширилганди. Разведка билан шуғулланган самолёт маршрути Пешовор базасидан Афғонистон ҳудуди орқали СССРнинг катта қисмидан ўтиши ва Норвегияда якунланиши керак эди. Унинг вазифаси ҳарбий объектларни суратга олиш бўлган.
Разведкачи самолёт СССР чегарасини кесиб ўтганида уни бир неча бор совет қирувчилари тутиб қолишга уринган, аммо барча саъй-ҳаракатлар омадсиз якунланган, чунки У-2 ўша вақтдаги қирувчилар уча олмайдиган баландликда парвоз қиларди: 21 километрдан ортиқ. Самолёт Свердловск яқинидаги “Поварня” қишлоғида уриб туширилган. Пауэрс кабинанинг герметизацияси бузилмагани сабаб омон қолган ва 10 километр баландликда парашют билан сакрашни амалга оширган. Ерга қўнган учувчи ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Матбуот анжуманида совет томонининг Қўшма Штатлар ўз самолётларини юбориб, жосуслик ҳаракатларини амалга ошираётгани тўғрисидаги айбловга АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр русларга Рудолф Абел ишини эслатиб ўтган.
Абел ва унга оид материаллар матбуотда пайдо бўла бошлаган. НЙ Daily News газетаси биринчи марта Абелни Пауэрсга алмашиш таклифини илгари сурган. Бу ташаббусни Американинг бошқа газеталари ҳам ушлаб олган, совет разведкаси ҳам ўз ишларини жадаллаштирган. Америкаликлар Абел каби тажрибали разведкачи Пауэрсдан устун туришини яхши тушунар ва ўзлари учун фойдали битимга умид қиларди. Натижада Абелни уч нафар америкаликка алмаштиришга келишиб олинган. Совет томони Пауэрсдан ташқари Шарқий Берлинда жосуслик қилгани учун қўлга олинган талаба Фредерик Праёрани ҳамда Пенсилвания университети талабаси Марвин Макиненни ҳам озод этишга рози бўлган. У Киевдаги қамоқхонада жосуслик учун 8 йилга қамалганди.
Абел ва Пауэрсни алмашиш санаси 1962 йил 10 февралга белгиланган. Глиникер-Брюкке кўпригининг ўртасида Германия ва Ғарбий Берлин чегараси ўтганди. Узунлиги 100 метр келадиган кўприк ҳар тарафдан яхши кузатишга қулай эди. Берлиннинг бошқа туманида эса ФФредерик Праёр озод этилишига келишилган.
10 февраль тонгида кўприкка бир тарафдан ичида Абел бўлган Америка машиналари келган, бошқа томондан совет ҳарбийлари Пауэрсни олиб келган. Ҳар икки томоннинг расмий вакиллари кўприк ўртасида учрашиб, келишилган жараён якунланганини билдирган. Абел ва Пауэрс ҳам у ерга чақирилган. Офицерлар ўз қаршисидаги инсонлар ҳақиқатда шулар эканини тасдиқлаган.
Шундан кейин Абелга 1962 йил 31 январь куни АҚШ президенти Жон Кеннеди ва адлия вазири Роберт Кеннети томонидан имзоланган озод этилиши ҳақидаги ҳужжат топширилган.
Москвага қайтган Абел даволаниш ва таътилга йўл олган, кейинчалик ташқи разведка марказий аппаратида фаолиятини давом эттирган. У 1971 йил 68 ёшида вафот этган.
Пауэрс эса синовчи-учувчи сифатида ишлай бошлаган, кейинроқ телекомпания вертолётини бошқарган. 1977 йил августида Лос-Анжелес атрофидаги ўрмон ёнғинлари ўчирилишини тасвирга олиш вақтида ўзи бошқараётган вертолётда ҳалокатга учраб, вафот этганди.
Космосда тўқнашиб кетган икки сунъий йўлдош
2009 йил 10 февраль куни Россиянинг “Космос-2251” ҳамда Американинг Iridium 33 сунъий йўлдошлари тарихда биринчи марта космосда тўқнашиб кетганди. Илк “космик ЙТҲ” Сибирдан тахминан 805 километр баландликда юз берган.
Кўнгилсиз ҳодиса содир бўлишидан икки соат олдин SOCРАТES нодавлат тизими томонидан амалга оширилган математик моделлаштириш икки объект бир-бирига жуда яқин — 584 метр масофадан учиб ўтишини аниқлаган эди. Аммо яқинлашув вақтида Iridium алоқага чиқмай қўйган, шундан кейин америкалик ҳарбийлар ушбу орбитада тўқнашув гувоҳига айланганди.
“Россия ҳам, АҚШ ҳам ушбу тўқнашув содир бўлишини кўздан қочирганди. Биз ҳам, уларда ҳам тўқнашув хавфидан зудлик билан огоҳлантирувчи тизим йўқ эди”, — деганди NASA вакили. Таъкидланишича, агарда Россия ва АҚШ томонидан яратилган ҳозирги тизимлар бўлганида, ушбу фалокатдан бир сутка олдин хабар топпиш мумкин бўларди. “Космос-2251” у вақтда фаолият кўрсатмаган (у 1995 йилда ишдан чиққанди).
Тўқнашувдан кейин орбитада сунъий йўлдошларнинг минглаб парчаларидан иборат улкан булут ҳосил бўлган. Мазкур воқеанинг ўзи космик чиқиндилар сонини 10 фоизга ошириб юборганди. Фалокат ўз кўлами бўйича Хитойнинг “Фенюн-1C” метеоролик сунъий йўлдоши парчаланишига ўхшарди, ўшанда Хитой томонидан сунъий йўлдошга қарши қурол синовдан ўтказилиши натижасида 3 мингга яқин чиқинди пайдо бўлган.
Iridium 605 та қисмга бўлиниб кетган бўлиб, ҳозирга қадар унинг 195 таси атмосферада ёниб кетган. “Космос-2251”дан ҳосил бўлган 1609 бўлакнинг эса фақат 420 таси ёнган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ердан туриб фақат 10 сантиметрдан катта бўлган объектларни кузатиш мумкин. Аммо ўлчами 1 сантиметрга тенг жисм сониясига 11 километр тезликда ҳаракатланса, у соатига 100 километр тезликда юраётган уч тоннали юк машинасининг энергиясини беради.
Ҳозирда “ЙТҲ” бўлакларининг асосий концентрацияси 800-1000 километр баландликдаги, шунингдек, 1,5 минг километр баландликдаги орбита ҳисобига тўғри келади. Халқаро космик станция ва “Союз” учиш аппаратлари жойлашган 400 километр баландликда уларнинг сони у қадар кўп эмас.
Iridium билан содир бўлган воқеадан кейин Россияда ҳам, АҚШ да ҳам тўқнашув хавфидан огоҳлантирувчи тизимлар яратилган. Хусусан, Россияда космик маконни назорат қилишда ракета ҳужумларидан огоҳлантирувчи радарлар тизимидан фойдаланилади. У олдин ҳам бўлган, бироқ яқиндагина тўқнашув хавфи ҳақида тезкор маълумот берувчи занжир ишга туширилган.
Изоҳ (0)