Афғонистоннинг Ғазни вилоятида аёл эрининг қариндошлари томонидан калтакланди ва ёқиб юборилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, аёл Ғазни маркази яқинидаги эрининг қариндошлари томонидан ҳужумга учраган ва қаттиқ калтакланганидан кейин ёқиб юборилган.
Аёл ҳозир вилоятдаги шифохонада комада. Унинг соғлиғи оғир экани, аёл танасининг 80 фоизи куйганини тасдиқлаган. Ҳодиса юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаган. “Толибон” ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирмаган.
Аввалроқ Афғонистоннинг Бомиён вилоятида 16 дан 45 ёшгача бўлган тўрт аёл оиладаги зўравонлик туфайли ўлик сичқон егани, уларнинг икки нафари вафот этгани маълум қилинганди. “Толибон” икки аёлнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий зўравонлик сабаб бўлганини тасдиқлаган.
Изоҳ (1)
Astag‘firulloh