• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 9 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 9 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Starlink сунъий йўлдошлари Украина учун чекланади, ҳарбий кузатув ва амалиётлар чегараланадими?

    АҚШнинг SpaceX компанияси Украина ҳарбийларига Starlink сунъий йўлдош интернетидан дронларни бошқаришда фойдаланишни чеклаш чораларини кўрди, чунки хизмат “ҳеч қачон қурол сифатида қўлланилмаган”. Бу ҳақда SpaceX президенти ва бош директори Гвин Шотвелл матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

    Дронларни бошқариш учун интернетдан фойдаланиш SpaceX’нинг Украина ҳукумати билан тузган келишуви доирасига кирмайди, деб тушунтирди Шотвелл. Унинг таъкидлашича, шартнома гуманитар мақсадларни — шифохоналар, банклар ва жанговар ҳаракатлардан жабрланган украиналикларни кенг полосали интернет билан таъминлашга қаратилган.

    “Биламизки, ҳарбийлар уларни алоқа учун ишлатишади ва бу нормал ҳолат. Аммо биз ҳеч қачон ундан тажовузкор мақсадларда фойдаланиш ниятида бўлмаганмиз”, — деди Шотвелл.

     Россия босқини бошланганидан сўнг етказиб бера бошлади, украиналиклар компания томонидан қуйи Ер орбитасига чиқарилган деярли 4 минг сунъий йўлдош тармоғидан фойдаланмоқда.

    Украина Мудофаа вазирлиги январь ойи охирида дрон ва Starlink терминаллари билан жиҳозланиши режалаштирилган “дунёдаги биринчи дронли зарба роталари” яратилаётгани ҳақида эълон қилганди.

    Туркия Сурияга чегара пунктларини очмоқчи

    Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг маълум қилишича, Туркия Суриянинг зилзилалардан вайрон бўлган шимоли-ғарбидаги яна иккита чегара дарвозасини очишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.

    Туркия вице-президенти Фуат Октай билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўзга чиққан ташқи ишлар вазири Сурия—Туркия чегарасидаги Чилвеғозу назорат пунктининг дарвозалари аллақачон очиқ экани, аммо давом этаётган гуманитар фалокат шароитида бундан кўпроғи зарурлигини айтди.

    “Бу сиёсий эмас, балки инсонпарварлик масаласи” — дея Чавушўғли Анқара Сурияга гуманитар ёрдамларнинг Туркия осмонидан ўтишини таъминлаш учун ҳам керакли кўмак кўрсатаётганини таъкидлади.

    Айни пайтда Сурия давлат матбуоти ва Сурия шимоли-ғарбида фаолият юритаётган қутқарув хизмати маълумотларига кўра, зилзилалар қурбонлари сони 3 500 нафардан ошган.

    Мазкур вазиятда Сурия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унга аъзо барча давлатларни қутқарув операциялари ҳамда тиббий хизматлар, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминлашда кўмаклашишга чақирди.

    БМТ Суриянинг шимоли-ғарбий қисмига юк етказиб беришнинг барча йўлларини ўрганаётганини маълум қилди. 

    Айни вазиятда ташкилот ўзининг фавқулодда фондидан Туркия ва Сурияга гуманитар ёрдам жўнатиш учун 25 миллион доллар ажратди.

    Россияга ҳарбий махсулотлар етказаётган давлатлар санкцияларга тушиш арафасида

    Катта еттилик давлатлари (G7 — Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) Россияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бераётгани айтилаётган Хитой, Шимолий Корея ва Эрон компанияларига нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб хабар берди.

    Нашр маълумотларига кўра, G7 давлатлари 24 февраль – Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганига бир йил тўлишига қадар ушбу санкциялар пакетини келишиб олишга уринмоқда.

    Шу билан бирга, Bloomberg манбалари бу чекловлар ҳали шаклланиш босқичида экани ва G7 давлатлари бундан бошқа ҳаракатлар қўллаши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

    Нашрнинг қўшимча қилишича, қора рўйхатга киритилиши мумкин бўлган компаниялар ҳам тасдиқлаш босқичида.

    АҚШ ва бошқа ғарб мамлакатлари маълумотларига кўра, Россия урушда Эроннинг жанговар дронларидан фойдаланмоқда. Шунингдек, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Шимолий Корея қуролларидан фойдаланаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари камая бошлади, бунга нималар сабаб бўлди?

    Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан ўсиш чўққиси 2022 йилга тўғри келди ва истиқболда равон пасайиши кутилмоқда. Хўш, ташқи қарзимиз қандай омилларга асосланиб камаяди?

    Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида молиявий ҳисоб узоқ йиллар давомида илк бор 0,5 млрд доллар ҳажмида ижобий шакллангани — фактдир.

    Бу йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф ўсиши 1,7 млрд долларни ташкил этди (2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млрд доллар).

    2022 йилга келиб, мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритган мамлакатлар сони 50 дан ортди. Уларнинг орасида Россия, Хитой, Туркия, Германия, Жанубий Корея каби мамлакатлар етакчилик қилмоқда.

    Мамлакатга кириб келаётган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2017 йилда 3,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йил якунида ушбу кўрсаткич уч баробар ортиб, 9,8 миллиард долларга етди.  

    Бунинг натижасида хорижий инвестициялар ва кредитларнинг жами инвестициялардаги улуши 23,8 фоиздан 40,5 фоизгача ортди.

    09.02.2023, 22:19   Изоҳ (0)   17566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь чегарачилари Украина дронини тутиб олди (видео, фото)

    09.02.2023, 21:34

    Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 20 мингга яқинлашмоқда (фото)

    09.02.2023, 20:56

    Зеленский Россиянинг Молдовани “босиб олиш режаси” ҳақида гапирди

    09.02.2023, 20:24

    Польша Беларусь билан чегарадаги энг йирик назорат-ўтказиш пунктларидан бири Бобровникини ёпди

    09.02.2023, 19:38

    Туркияда яна бир кучли зилзила юз бериши кутилмоқда

    09.02.2023, 18:17

    ИШИД учта давлатнинг Афғонистондаги элчихонасига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

    09.02.2023, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.