• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 10 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    Дарё” нашри 10 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россия қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

    Украинада 10 февраль тонгида Россиянинг ракета зарбалари эҳтимоли юқорилиги сабабли, мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Соат 12:14 да эса Киев осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 10 та ракетани уриб туширди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

    “Беларусский Гаюн” мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, Беларуснинг Macҳулиши аэродромида “Кинжал” гипертовушли ракеталарини ташишга қодир учта Россиянинг “МиГ-31К” қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. Шунингдек, Беларусда Россиянинг А-50У узоқ масофали радарларини аниқлаш ва бошқариш самолётлари парвози қайд этилди.

    Шаҳар мери Виталий Кличко ҳозирча қурбонлар йўқлигини, аммо электр узилишлари кузатилгани ҳақида маълумот берган.

    Украинада давом этаётган шиддатли жанглар 

    Украина армияси жангларнинг шиддатли бориши туфайли снарядлар тақчиллигига дуч келмоқда, улар “жуда тез тугамоқда”, деди Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Игор Жовква Bloomberg телеканали эфирида. “Сизда артиллерия бор, жуда кўп снарядлар бор. Ҳозир бизда ўқ-дорилар деярли нолга тенг”, — деди Жовква.

    У қирувчилар ҳам бир қанча сабабларга кўра зарурлигини таъкидлади, жумладан, улар “Украина осмонида тобора кўпроқ пайдо бўлаётган” баллистик ракеталарни тутишда муҳим.

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен февраль ойи бошида Украинага етказиб бериладиган таъминот турларини кўриб чиқаётганини айтганди. 

    Шундан сўнг НАТО бош котиби Енс Столтенберг алянс Россиянинг тинч мулоқот ўтказиш истагини ҳозирча кўрмаётганини ва шунинг учун Киевга ҳудудларини қайтариб олиш ва суверен давлат бўлиб қолишига ёрдам беришини таъкидлади.

    Сўнгги ҳафталарда Украина расмийлари Донбассда шиддатли жанглар давом этаётгани ҳақида бир неча бор хабар берди. “Донецк вилоятида жуда қийин, шиддатли жанглар бормоқда. Аммо бу қанчалик оғир бўлмасин ва қандай босим бўлмасин, биз чидашимиз керак”, — деганди Украина президенти Владимир Зеленский февраль ойи бошида.

    Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганмиди?

    Туркиядаги зилзила минглаб инсонлар ўлимига сабаб бўлди. Бундай жараёнлар эҳтимоли аввалдан ўрганиладими? “Дарё” нашри геология-минерология фанлари доктори, профессор Воҳидхон Исмоилов ушбу мавзуда таҳлилий суҳбат тайёрлади.

    Туркияда жуда фожиали зилзила бўлди. Бу аввалдан кутилган зилзила эди. Аммо ер қимирлашининг куни аниқ прогноз қилинмаганди. Кутилгани шундан иборатки, мамлакатда 90 йилларда зилзила бўйича ҳудудли хариталаш ишлари олиб борилган. Ўша ҳудудларда эҳтимолий зилзила 9-10 баллик бўлиши мумкинлиги белгиланган.

    Зилзила ҳудудлари шарқий Анадўли ёриғида жойлашган. Бу ёриқнинг узунлиги 700—1000 километрга етади. Масалан, 1939 йилда Туркияда содир бўлган “Эрзинжон” зилзиласи ва 1988 йилда Кавказда 25 минг одам ўлимига сабаб бўлган “Спитак” зилзиласи ҳам ўша ёриқ чизиғида содир бўлган.

    Туркиядаги охирги зилзила ҳам Анадўли ёриғининг жанубида, Қаҳрамонвараш, Газиантеп шаҳарлари атрофида содир бўлди. Ёриқ узунлашади ҳам, чуқурлашади ҳам, ёнига ҳам кенгаяди. Бу тектоник плиталарнинг ҳаракатидир.

    Туркиянинг жанубидаги Сурия томонда араб плитаси бор. Ўша плита ва Анадўли плитаси ўртасидаги босимдан Анадўли плитаси ғарб томонга қочяпти. Шунинг натижасида анчагина ёриқлар пайдо бўляпти. Ер қаъридаги ёриқларнинг узилиши ва силжиши қайишқоқ тўлқинларга олиб келади ва бу зилзила тарзида намоён бўлади.

    Профессорнинг айтишича, дунёдаги зилзилаларнинг 20 фоизи Японияда содир бўлган. У ерда кўрсаткич шу даражада юқорики, охирги, 2011 йилдаги Фукусима зилзиласи 9 баллдан ошиқ магнитудада бўлган. Японлар зилзилаларга мослашгани учун у ерда биноларни мустаҳкам қуришга эътибор кучли, одамларни зилзилалар ва сунамиларга ёшлигидан, мактабдан тайёрлашади.
    Маълумот ўрнида, Японияда қурилаётган биноларда 800—1000 маркали бетонлар ишлатилади. Ўша бетон бино қуришдан олдин синаб кўрилади. Синов даврида бетон зилзиладан каттароқ кучланишга бардошли бўлиши талаб этилади.

    Ўзбекистонда 2023 йилги ташаббусли бюджет учун 2 трлн сўм ажратилади. Хўш бу қандай жараён?

    Ўзбекистонда 2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларидан ташаббусли бюджет учун 2 триллион сўм маблағ ажратилади. Ташаббусли бюджет ўзи нима дейсизми? Бу жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштиришдир.

    Шунингдек, 2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади. 

    Ҳозирга қадар, аниқроғи 2023 йил 9 февраль ҳолатига кўра Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида 899 млрд сўм маблағ шаклланиб бўлди.

    Умумий олсак, жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами 8 триллион сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган. 

    Шундан:

    • 2 триллион сўм – “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун 
    • 320 миллиард сўм – “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;
    • 4 триллион сўм – “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун ажратилади.
    10.02.2023, 23:55   Изоҳ (0)   7794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистонга ваъда қилинган миқдорда электр энергияси етказиб беришни бошлади

    10.02.2023, 23:44

    Одамларнинг Марсга парвоз қилиши имконияти баҳоланди. Илон Маскнинг фикри рад этилди

    10.02.2023, 23:17

    “Қизимга уй эмас, қабр сотиб олдим”: Туркиядаги зилзилада мўжизавий тарзда тирик қолганлар ва ҳалок бўлганлар ҳикояси

    10.02.2023, 22:05

    Украинадаги уруш ёзгача тугаши мумкин: эксперт бунга ишора қилувчи омилларни айтди

    10.02.2023, 20:33

    Қуддусда машина автобус бекатига кириб кетди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео, фото)

    10.02.2023, 19:13

    Украина Нидерландияга Ф-16 қирувчилари учун расмий сўров юборди

    10.02.2023, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.