Украинадаги уруш 2023 йилнинг ёзига қадар тугаши эҳтимоли анча юқори. Сиёсий стратег ва публицист Михаил Шейтелман бунга таъсир этувчи асосий омилларни санади. Бу ҳақда “„Апостроф TV” хабар берди.
“Уруш ёзгача тугаши эҳтимоли катта. Чунки уруш нафақат логистик ва ҳарбий, балки сиёсий ҳамда иқтисодий ҳодисадир. Кўп омиллар ҳозирда ишлай бошлади”, — деди эксперт.
Мутахассис халқаро қўллаб-қувватлашнинг тезлашишини эслатиб ўтиб, келажакда Ғарб Россия ҳудудига ҳужумларга қарши бўлмаслигини айтди.
“Танклардан самолёт юборишгача бир ой вақт кетади. Агар самолётлар етказилишига бир ой кетса, икки ҳафта ичида бизга ъТомагавкъ беринг, Владивосток ва бошқа шаҳарларга зарба берамиз. Биз шунга қараб кетяпмиз. Ғарб ҳозир Россияни нишонга олишнинг иложи йўқлигини айтмоқда, бироқ вазият ўзгарганда, улар бунга қарши бўлмайди”, — дейди Шейтелман.
У Россияда сиёсий таназзул кечаётгани, Россия президенти Владимир Путин аллақачон ўз таъсирини йўқотганини таъкидлади
“Россияда иқтисодий таназзул ҳам давом этмоқда: январь ойида ъагрессивъ давлат 19 миллиард доллар ишлаб топди ва 44 миллиард доллар сарфлади. Украинадаги уруш Иккинчи жаҳон уруши каби якунланишига шубҳа қиламан. Аммо Биринчи жаҳон урушида ҳеч ким Рейхстаггача етиб бормади ва уруш тугади, Германия чекинди ва барча босиб олинган ҳудудларни қайтарди. Бизга Россия сиёсатида, иқтисодида ёки фронтда туб бурилиш керак, шундан сўнг жараён парчалана бошлайди. Бутун тузилма аллақачон майдаланган ва бир йил олдинги каби эмас”, — дейди эксперт.
Изоҳ (0)