• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Қизимга уй эмас, қабр сотиб олдим”: Туркиядаги зилзилада мўжизавий тарзда тирик қолганлар ва ҳалок бўлганлар ҳикояси

    Туркия ва Сурияда 6 февраль куни юз берган зилзила қурбонлари сони 23 мингдан ошди. Вайроналар остида қолиб кетганларни қутқариш ишлари давом этмоқда, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони эса соат сайин ошмоқда. Jumhuriyet нашри зилзиладан омон қолганлар ва ҳалок бўлганларнинг ҳикояси билан бўлишди.

    Фото: Reuters

    Туркиянинг Хайруллоҳ туманида журналистлар вайрон бўлган уйлардан бирининг ёнида йиғлаётган маҳаллий фуқаро Налан Шимшекни учратди. Аёл зилзила юз беришидан уч кун олдин қизига уй сотиб олганини айтди.

    “Қизимга уй эмас, қабр сотиб олдим. Зилзиладан олдин у менга қўнғироқ қилди. Ётоқхона тўпламини сотиб олганини айтиб, мени ҳайрон қолдирмоқчи бўлди. Шундан сўнг душ қабул қилиб, ётишини айтди. Энди эса қизим йўқ”, — дейди аёл. Ҳозирча қизнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

    Фото: AP Photo

    Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолатда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ қутқарув гуруҳлари ҳали етиб келмаган ҳудудлар ҳам бор. Зилзила юз берган ҳудудларда қор ёғиши ва ҳавонинг кескин совиши қутқарувчилар ишига таъсир кўрсатмоқда. Совуқ ҳаво бошланишидан олдин омон қолганларнинг максимал сонини сақлаб қолиш учун жамоалар имкон қадар тезроқ ишлаган.

    Зилзиладан сўнг Туркия жануби-шарқидаги Диярбакир вилоятига бир неча ўнлаб қидирув-қутқарув гуруҳи жўнатилди. Қутқарувчилар бинолардан бирини ўрганиш чоғида ёш йигитни топди.

    “Вайроналар остида опам бор, унинг аҳволи яхши. Шунингдек, акам ҳам у ерда, овозини эшитяпсизми?”, — деди у қутқарувчиларга.

    Мендерес ҳудудида вайроналарни тозалаш билан шуғулланаётган қутқарувчилар вайроналар остидан эшитиладиган товушларга эътибор қаратган. Кекер-Ситесидаги 10 қаватли бино харобалари устида иш олиб бораркан, жамоалар 15 ойлик чақалоқни қутқарган. У вайроналар остида 31 соатча қолган. Чақалоққа биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган. Тахминларга кўра, унинг онаси ҳамон вайроналар остида, қутқарувчилар уни тирик топиш умидини узмаяпти.

    Ҳатто Қаҳрамонмарашнинг ўзида ҳам қутқарувчилар омон қолганларни топишга муваффақ бўлмоқда. Зилзиладан бир кун ўтиб вайроналар остидан топилган 14 ёшли ўсмирнинг қутқарилиши мўжиза деб аталди.

    Фото: AP Photo

    Зилзила бошланган пайтда Халқаро миграция ташкилоти матбуот котиби Олга Борзенкова Туркиянинг энг кўп жабрланган шаҳарларидан бири бўлган Газантепда эди.

    “Ер силкиниши бошланганда мен Туркия жануби-шарқидаги юз минглаб бошқа аҳоли каби қаттиқ уйқуда эдим. Зилзила зонасида тўсатдан уйғонган одам нимани ҳис қилишини тасвирлаш мен учун қийин. Бу бутунлай сурреал эди. Пол ва деворлар кучли қимирлади, учинчи қаватдан кўчага отилар эканмиз ягона орзумиз тезроқ ҳар қандай бинолардан узоқроққа бориш эди.

    Бу ҳаётимда бошдан кечирган энг қўрқинчли даҳшатнинг олтмиш сонияси эди. Бироз тинчланиб, силкиниш тугаганини англаганимизда, ёмғир ёғаётганини ва ташқари совуқ эканини ҳис қилдик. Оёқларимиз гўёки желе каби эди, худди танамиздан алоҳида бўлгандай. Атрофдаги ҳамма кимгадир қўнғироқ қиларди ё қичқирарди.

    Иккинчи силкинишлар сериясидан омон қолишимиз мумкин бўлган жойни топиш учун бизга бироз вақт керак бўлди. Бу мактаб ҳудудида эди. Юзлаб одамлар баскетбол майдонида ўтирди, ётди ёки турди. Бу вақтда кўпчилик қариндошларига тирик ва хавфсиз жойда эканини хабар қилаётганди”, — деган у.

    Туркиядаги зилзила юз берганидан сўнг 90 дан ортиқ давлат ўз ёрдамини таклиф қилди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам Туркияга 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув отрядини жўнатди. Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик қутқарувчилар 102 соат давомида вайроналар остида бўлган 32 ёшли эркакни қутқариб қолган.

    10.02.2023, 22:05   Изоҳ (0)   23154
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги шаҳарларнинг зилзиладан олдинги ва кейинги кўриниши — фото

    08.02.2023, 17:18

    Туркияда яна бир кучли зилзила юз бериши кутилмоқда

    09.02.2023, 18:17

    Туркияда зилзиладан 96 соат ўтиб, вайроналар остидан суриялик қиз қутқариб олинди 

    10.02.2023, 13:54

    Украинадаги уруш ёзгача тугаши мумкин: эксперт бунга ишора қилувчи омилларни айтди

    10.02.2023, 20:33

    Қуддусда машина автобус бекатига кириб кетди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео, фото)

    10.02.2023, 19:13

    Украина Нидерландияга Ф-16 қирувчилари учун расмий сўров юборди

    10.02.2023, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.