• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Макияжга путур етказади: Лаб бўёғини суришда кўпинча йўл қўйиладиган хатолар

    Нотўғри танланган ранг ёки қўллаш техникаси бутун макияжни бузиши мумкин. Лабни бўяшда ҳеч қандай мураккаб нарса йўқдек туюлади: танланган маҳсулотни қўллайсиз ва чиройлироқ кўриниши учун контурдан фойдаланасиз. Бироқ жуда кам ҳолларда лаблар чиройли, хатосиз бўялади. Marie Claire нашри макияж билан бирга лабларни ингичка кўрсатувчи хатоликлар ҳақида маълумот берди.

     Фото: Marie Claire
     

    Тонал кремдан фойдаланиш

    Лабларда “макияжсиз макияж” эффектини яратишда қизлар кўпинча тери рангдаги лаб бўёғини эмас, балки консилер ёки тонал кремни қўллашади. Бу энг ёмон хатолардан бири: текстурали маҳсулотлар умуман лабларга суртиш учун мўлжалланмаган. Юзнинг энг ҳаракатчан жойларидан бири лаблар бўлиб, маҳсулот теридаги ёриқларга кирганда, унинг релефидаги барча ўзгаришларни аниқ кўрсатиб, бурмалар ҳосил қилади.

    Натижада ингичка кўринадиган, тартибсиз, дағал лаблар пайдо бўлади. Бундан ташқари, бу маҳсулотлар лаблар терисини, айниқса, тўқималарни қуритади. Тоза лабларга лаб бўёғини суртганингиз маъқул.

    Тўқ рангли лаб бўёғи

    Дўконга лаб бўёғи олишга борганда сиз фақат унинг рангига эътибор бера олмайсиз. Бундай ҳолатда лабларингизнинг структуравий хусусиятларини — уларнинг шакли, контури, ўлчамини ҳисобга олинг. Ҳар доим ёдда тутинг, қуюқ лаб бўёғининг бинафшаранг, тўқ бинафшаранг, очиқ пуштиранг ва жигаррангдагилари лабларни визуал равишда ингичка қилиб кўрсатади.

    Фото: Marie Claire

    Шунинг учун ёрқин ва енгил очиқ рангдаги лаб бўёқларини танланг. Бироқ, шунга қарамай, синаб кўришни истасангиз, лаб бўёғига мос келадиган қаламдан фойдаланинг ва лаб контурини 1-2 миллиметрга ўтказиб чизинг, кейин лабларнинг бутун юзасини лаб бўёғи билан тўлдиринг — бу усул уларнинг чиройли кўринишини таъминлайди.

    Қуруқ лаблар

    Лаблар териси жуда нозик ва юпқа бўлиб, кундалик парваришсиз лаблар қуруқ бўлиб қолади, бу ҳолатда ҳар қандай лаб бўёғи чиройли кўринишга эга бўлишга ёрдам бера олмайди.

    Кўпгина лаб бўёқлари таркибида намловчи моддалар мавжуд, бироқ бу қиш мавсумига келганда етарли бўлмайди. Шунинг учун эрталаб, лаб бўёғини қўллашдан олдин унга озиқлантирувчи балзам ёки гигиеник лаб бўёғини қўлланг. Агар бу маҳсулотлар бўлмаса, оддий юз кремидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Воситаларни қўллаганингиздан кейин бир неча дақиқа кутинг, кейин лабларингизни рўмолча билан артиб олинг ва шундан кейин лаб бўёғини суртинг.

    Лаб чизиқлари ичидаги контур

    Лабларни визуал қисқа кўрсатадиган кенг тарқалган хато — бу табиий чегаралар ичида қалам билан контурни чизиш. Бу эса кўпгина қизларнинг лабларида кам сезилади, шунинг учун улар лаб қаламларини ишлатадиган косметик воситалари қаторидан чиқариб ташлайди. Агар лаб бўёғини ишлатишга қарор қилсангиз, қалам ҳақида ҳам унутманг. Лаблар шаклини тузатиш ва мукаммал контурни яратиш учун фақат қалам керак бўлади.

    Қалам билан лабларнинг табиий контуридан 1-2 миллиметр чиқариб чизишга ҳаракат қилинг, сўнгра лабларнинг бутун юзасини лаб бўёғи билан тўлдиринг, бу усул лабларнинг чиройли кўринишига ёрдам беради. Лаб бўёғи узоқроқ туриши учун сиз маҳсулотни нафақат контурда қўллашингиз, балки ички бўшлиқни ҳам у билан бўяшингиз мумкин. Шу билан, лаб бўёғи кун бўйи сақланиб туради.

    Фото: Marie Claire

    Суюқ лаб бўёғи

    Суюқ лаб бўёғида максимал пигмент ва минимал намловчи қўшимчалар мавжуд, унинг камчиликлари — лабларни қуритади ва сезиларли даражада ингичка қилади. Шунинг учун, сиз ундан бошқача суюқ лаб бўёғи сифатини кутмаслигингиз керак. Намлантирувчи лаб бўёғи мавжуд эмас.

    Деградация эффекти

    Сиз ушбу услубни Кореялик мода аёлларида кўришингиз мумкин, улар лабларнинг ички юзасини доимий бўёқлар ёки лаб бўёғи билан бўяйди ва ташқи юзани консилер билан бўяш орқали чиройли лаблар иллюзиясига эришади. Ушбу техника туфайли лаблар аввалгисидан анча нозикроқ кўринади.

    Лабларнинг чиройли кўриниши учун лаб бўёғини бармоқларингиз билан ишқалаб суртишингиз керак. Шу орқали лаблар контури бироз хира бўлади ва уларни визуал равишда каттароқ қилиб кўрсатади.

    07.02.2023, 19:47   Изоҳ (0)   4480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анемия, шишлар ва кучли оғриқ: буйрак муаммоларини кўрсатадиган 6 та хавфли аломат

    07.02.2023, 13:46

    Семириб кетмаслик учун қандай овқатланиш лозим? Озғин аёлларнинг 10 та фойдали одати

    07.02.2023, 11:43

    Кексалик рациони: қариш жараёнининг муддатидан олдин тезлашишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

    04.02.2023, 19:12

    Микротўлқинли печни ялтиратиб тозалашнинг синалган усуллари

    04.02.2023, 17:32

    Диққатни жамлашга ёрдам берувчи учта оддий усул

    04.02.2023, 09:10

    Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар 

    03.02.2023, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.