• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Анемия, шишлар ва кучли оғриқ: буйрак муаммоларини кўрсатадиган 6 та хавфли аломат

    “Буйраклар ишламай қолганда Borjomi ичишга кеч бўлди” деган ҳазиломуз иборани эшитганмисиз? Буйраклар касаллигининг ривожланишини фақатгина тиббий чораларнинг комплекс мажмуаси билан тўхтатиш мумкин. Хўш, ўзи буйрак қандай орган? Ва у қандай вазифа бажаради?

    Маълумки, буйраклар қорин бўшлиғида умуртқа поғонасининг пастки орқа даражасида иккала томонда жойлашган жуфт органлардир. Буйрак функцияси ортиқча суюқлик ва метаболизм чиқиндиларини чиқариб юбориш билан чекланган, деган фикр мутлақо нотўғри. Аслида, буйраклар бутун бир организмнинг тўлиқ ишлашида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган ва у учун кўплаб ҳаётий жараёнларга жавобгар бўлган органдир. Келинг, қуйида асосийларини кўриб чиқайлик:

    • Буйраклар калий тузи, хлор, водород, калций, магний ва бикарбонатлар каби минераллар, бошқа кимёвий моддаларни тартибга солади. Айнан буйрак организмдаги суюқликнинг оптимал таркибини сақлайди. Патология ҳолатида юқоридаги моддаларнинг концентрацияси номутаносиб бўлиб қолади, бу эса юрак ритмининг бузилишига, мушаклари фаолиятининг ўзгаришига, суяклар, тишларнинг ёмонлашишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.
    • Турли гормонлар (ренин, алдостерон, ангиотензин, простагландин ва бошқалар) ишлаб чиқарилиши, организмдаги сув ва тузнинг тартибга солиниши ҳам бевосита буйраклар фаолиятига боғлиқ.
    • D витамини буйраклар туфайли гормонал шаклга айланади ва фаоллашади, бу эса озиқ-овқат таркибидаги калсий сўрилишини, суяклар ва тишларнинг нормал ўсишини таъминлайди.
    • Гемоглобин даражаси ҳам бевосита буйраклар ишига боғлиқ, чунки эритропоетин айнан шу органларда синтезланади — қизил қон таначалари ёки эритроцитлар ишлаб чиқариш учун жавоб берадиган гормон. Буйрак касаллиги билан унинг ишлаб чиқарилиши камаяди, бу анемиянинг асосий сабабига айланади.

    Организмда буйрак функциясининг хилма-хиллиги туфайли унинг бузилиши белгилари ниҳоятда ўзига хос эмас. Келинг, қуйида асосий аломатлар хусусида тўхталамиз.

    Оғриқ ҳисси

    Фото: Marie Claire

     

    Одатга кўра оғриқ организмдаги нохуш жараёнларнинг биринчи сигналидир. Аксарият ҳолларда бу буйрак патологиясига хос эмас. Истисно бор: буйрак ва сийдик йўлларининг механик тирналиши билан боғлиқ бир қатор касалликлар (буларга уролитиёз, поликистик касаллик ва бошқа баъзи касалликлар киради) кузатилганда аломати оғриқ билан намоён бўлади.

    Кисталар ёки буйрак тошларининг ҳаракатидан келиб чиқадиган механик босим чидаб бўлмас оғриқларга олиб келади. Юқоридаги ташхисларни тасдиқлаш ва буйрак соҳасидаги оғриқлар сабабини аниқлаш учун буйракларни ултратовуш текшируви ўтказиш ва умумий сийдик таҳлили каби минимал клиник ва инструментал текширувлар етарли ҳисобланади. Буйрак функциясининг пасайиши оқибатида буйрак етишмовчилигининг ривожланиши оғриқ билан бирга келмайди.

    Шишлар

    Шиш — буйрак фаолияти бузилишининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири. Уларнинг локализацияси юз соҳаси, айниқса, кўз қовоқлари, шунингдек, қўл-оёқларда тез-тез намоён бўлади. Шишнинг даражаси деярли сезилмайдиган даражадан оғир ҳолатга ҳам ўтиши мумкин. Ўзгарувчанлик баъзан юришга халал беради.

    Буйракдаги муаммо ёмонлашгани сабабли, шиш синдроми тобора кучайиб боради. Кучли шишнинг тўсатдан пайдо бўлиши кўплаб буйрак касалликларининг бошланишига хосдир. Аммо шишлар ҳам буйрак патологиясининг аниқ ўзига хос белгиси эмас. Буйрак етишмовчилигининг охирги босқичида ҳам шишиш кузатилмаслиги мумкин. Буйрак функциясининг бузилиши билан бир қаторда шиш бошқа жиддий касалликларда учрайди. Тўғри хулоса учун тўлиқ текширув талаб қилинади.

    Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши ва интоксикация

    Буйрак ўз функциясини бажара олмаганда организмда заҳарли моддалар табиий равишда тўпланади. Оқибатда аста-секин иштаҳа йўқолади, кўнгил айнийди, қусиш ва ошқозон-ичак трактининг бошқа кўплаб бузилишлари намоён бўла бошлайди. Интоксикация тери ва шиллиқ қаватининг қичиши кўриниши билан бирга содир бўлади. Тиббий маълумотсиз бундай аломатларни буйраклар билан боғлаш қийин, шунинг учун бундай белгилар пайдо бўлса, мураккаб диагностика ва мутахассис маслаҳати зарур.

    Юқори қон босими

    Қон босимининг юқорилиги ҳам буйрак касаллигидан огоҳлантирувчи аломатдир. Гипертониянинг ўзи буйрак етишмовчилиги учун хавф омили эканлигини ёддан чиқармаслик лозим. Шу боис қон босимининг ошиши буйраклар шикастланишига олиб келади. Буйрак функциясининг бузилиши, ўз навбатида, гипертоник касалликлар ҳолатини ҳам оғирлаштиради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қон босимини назорат қилиш мажбурийдир.

    Анемия

    Фото: Marie Claire

     

    Буйраклар гематопоез (қонда эритроцит, лейкосит ва тромбосит ҳужайраларининг ҳосил бўлиш жараёни)да бевосита иштирок этади: айнан буйракда эритропоэтин ишлаб чиқарилади, бу гормон қизил қон ҳужайралари ишлаб чиқарилишида иштирок этиб, қондаги гемоглобиннинг нормал даражасини таъминлайди. Буйраклар иши бузилган тақдирда эритропоетин синтезининг пасайиши анемияга олиб келади. Бу бир қатор аломатлар билан тавсифланади: ҳолсизлик, чарчоқ, рангпар тери, соч тўкилиши, тирноқлар мўртлиги ва бошқа аломатлар кузатилади.

    Бироқ анемия ҳам буйрак етишмовчилигининг ўзига хос белгиси эмас. Агар узоқ вақт давомида гемоглобиннинг пасайиши кузатилса, бу буйраклар фаолияти бузилганининг ягона аломатидир. Яъни, характерли хусусият шундаки, анемияни даволаш учун қилинган тиббий муолажа ва препаратлар самара бермайди, бу ҳолатда муаммо буйраклар билан боғлиқ эканини англатади.

    Пешоб миқдори ва таркибида ўзгаришлар

    Буйрак хасталигидан шубҳалансангиз, биринчи навбатда пешоб давомийлиги ва рангига эътибор беринг. Кўпик, қон ёки бошқа аралашмалар мавжудлиги дарҳол лаборатория диагностикаси ва даволашни талаб қилади. Шунингдек, кунлик пешоб миқдорининг камайиши буйракларда муаммо борлигини кўрсатади.

    Хулоса

    Буйраклар организм фаолиятини тартибга солишда иштирок этади, буйракдаги ҳар қандай ўзгариш бошқа барча органлар ва тизимлар яхлитлигининг бузилишига олиб келади.

    Буйрак патологиясини олдини олиш учун юқоридаги белгиларнинг илк бор намоён бўлиши билан шошилинч равишда шифокор билан маслаҳатлашиш, буйрак касалликларини истисно қилиш, ўз вақтида даволаш учун кенг қамровли клиник ва лаборатория текширувидан ўтиш зарур.

    Мутахассис хавф остидамисиз ёки йўқ — аниқлашга ёрдам беради, шунингдек, профилактика чораларини белгилайди ва мажбурий скрининг вақтларини белгилайди.

    Мавзуга доир:

    • Буйраклар шамоллаганда оғриқни қандай енгиллатиш мумкин?
    • Нафас олганда куракда оғриқ пайдо бўлса: сабаблар ва даво чоралари
    07.02.2023, 13:46   Изоҳ (0)   15371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Семириб кетмаслик учун қандай овқатланиш лозим? Озғин аёлларнинг 10 та фойдали одати

    07.02.2023, 11:43

    Кексалик рациони: қариш жараёнининг муддатидан олдин тезлашишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

    04.02.2023, 19:12

    Микротўлқинли печни ялтиратиб тозалашнинг синалган усуллари

    04.02.2023, 17:32

    Диққатни жамлашга ёрдам берувчи учта оддий усул

    04.02.2023, 09:10

    Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар 

    03.02.2023, 17:42

    Ҳар доимгидан ҳам осон: тухум тозалашнинг кўпчиликка номаълум усули

    03.02.2023, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.