“Биз нимани есак, ўшамиз?” Аммо мен гўзалликни истеъмол қилганимни эслай олмайман!” Терининг тиниқлиги организмнинг ичидан бошланади. Қайси маҳсулотлар ёшартирувчи хусусиятга эга эканини айтиб берамиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.
Организм антиоксидантлар, фойдали ёғлар, намликка ва муҳим озиқ моддалар билан тўйинган таомларга муҳтож. Улар билан тери ўзини яхши ҳис қилади ва ажойиб кўринишга эга бўлади.
Нима учун терини соғлом сақлаш муҳим?
Тери организмнинг энг катта аъзоси бўлиб, кўпинча ички муаммолар биринчи унда акс этади. Лосьонлар, кремлар ва ниқоблар бир муддат ҳолатни яхшилашга ёрдам берса-да, мунтазам фойда бермайди. Чунки доимий зарарли овқатланиш улардан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади.
Тадқиқотчилар кўримсиз юз ва майда ажинлар учун гўзаллик салонларидаги косметик муолажалар эмас, балки бошқача парвариш яхшироқ, деган хулосага келишди. Ўзингиздаги бу муаммоларни ошхонадаги мева ва сабзавотлар ёрдамида ҳал қилишингиз мумкин. Гўзаллик истайсизми? Қуйида эрта қаришга йўл қўймайдиган маҳсулотлар билан танишинг.
Қизил булғор қалампири
Қизил булғор қалампири антиоксидантлар, қаришга қарши ажойиб таркиб билан тўйинган. Бунда коллаген ишлаб чиқариш учун фойдали бўлган C витамини юқори бўлишидан ташқари, қизил булғор қалампирида каротеноидлар деб аталадиган кучли антиоксидантлар мавжуд.
Каротеноидлар ёрқин қизил, сариқ, тўқ сариқ ранглар учун жавоб берадиган ўсимлик пигментлари бўлиб, кўплаб мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд. Улар яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Шу билан бирга терини қуёшнинг зарарли нурлари таъсиридан, ифлосланишдан ва атроф-муҳит токсинларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Папая
Папаяни энг хавфсиз “суперфуд” деб аташ мумкин. Турли хил антиоксидантлар, витаминлар ва минералларга бой мазали озуқа. Улар, ўз навбатида, тери чўзилувчанлигини яхшилашга, ажинларни камайтиришга ёрдам беради. Папая қуйидаги микроэлементларни ўз ичига олади:
- А, C, К ва E витаминлари;
- Калций;
- Калий;
- Магний;
- Фосфор;
- B витаминлари.
Папаядаги антиоксидантларнинг кенг ассортименти қариш жараёнини секинлаштиради. Папаяда папаин ферменти ҳам мавжуд. У энг яхши табиий яллиғланишга қарши воситалардан биридир.
Шундай қилиб, папая истеъмол қилиш (ёки таркибида папаин бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш) танадаги ўлик тери ҳужайраларини йўқотишга, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради.
Черника
Бу мева саломатлик учун қанчалик фойдали эканлигини деярли ҳамма билади: бошдан оёқ учигача. Черника А ва C витаминларига, шунингдек, “антосиянин” деб аталадиган антиоксидантга бой. Бу фермент черникани тиниқ тўқ кўк рангга бўяйди.
Ушбу кучли антиоксидантлар яллиғланиш реакциясини юмшатади, коллаген йўқотилишининг олдини олиш орқали терини қуёш, стресс ва ифлосланиш таъсиридан келиб чиқадиган шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Фурсат туғилиши билан черника истеъмол қилинг! Смузи, ёгурт ёки бир оз асал билан қўшиб ейиш мумкин.
Брокколи
Брокколи ўзининг “таъмсиз аммо фойдали сабзавот” сифатида танилишига қарамай, организм учун зарур озиқ-овқат туридир. Яллиғланишга қарши ва беминнат ёшартирувчи бу маҳсулотда:
- C ва К витаминлари;
- Турли хил антиоксидантлар;
- Клетчатка;
- Фолий кислотаси;
- Лутеин;
- Калций моддалари бор.
Организм коллаген ишлаб чиқариши ҳар доим учун C витаминига муҳтож. Аммо бу терининг асосий оқсили бўлиб, унга мустаҳкамлик, структура ва эластиклик беради! Лутеиннинг озуқавий моддаси мия саломатлиги, шунингдек, К витамини ва калцийнинг яхши сўрилиши билан боғлиқ. Бу моддалар, ўз навбатида, суяк саломатлиги ва остеопорознинг олдини олиш учун зарурдир.
Исмалоқ
Исмалоқ бизнинг мамлакатда жуда машҳур. Бу ўсимлик антиоксидантлар билан тўлиқ тўйинганини ҳамма ҳам билавермайди. Исмалоқ қуйидаги витаминларни ўз ичига олади:
- А, C, Э ва К витаминлари;
- Магний;
- Темир;
- Лутеин.
Исмалоқ таркибидаги C витаминининг юқори миқдори коллаген ишлаб чиқаришни кучайтиради ва А витамини сочларни чиройли ва мустаҳкам қилади. Олимлар К витамини ҳужайралардаги яллиғланиш даражасини пасайтиришини бир неча бор аниқлади.
Ёнғоқлар
Қуруқ меваларнинг турли хиллари (айниқса, бодом) Э витамини манбаи бўлиб, эпидермал тўқималарни тиклашга ёрдам беради, теридаги намликни сақлайди ва уни ултрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Ёнғоқ таркибидаги яллиғланишга қарши Омега-3 ёғ кислоталари қуйидагиларга ёрдам беради:
- Тери ҳужайра мембраналарини мустаҳкамлайди;
- Қуёш нурларидан ҳимоя қилади;
- Тери мустаҳкамлигини оширади, унинг сержило бўлишини таъминлайди.
Ёнғоқлар қуйидагилар билан боғлиқ касалликларга ижобий таъсир кўрсатади:
- Ёнғоқ юрак касалликлари, писта иккинчи тоифадаги диабет хавфини камайтиради;
- Бодом кексаларда когнитив пасайишнинг олдини олади.
Авокадо
Авакадода терининг силлиқлиги, мустаҳкамлигини таъминлайдиган ёғ кислоталари кўп. Шу билан бирга қариш таъсирини олдини оладиган бир қанча муҳим озуқавий моддалар бор. Улар орасида:
- К, C, Э ва А витаминлари;
- Б витаминлари;
- Калий моддаси мавжуд.
Авакадо таркибидаги А витаминининг катта миқдори ўлик тери ҳужайраларини йўқ қилишга ёрдам беради. Каротиноидларнинг кўплиги токсинлар ва қуёш нурларини блокировка қилишга ёрдам беради, натижада тери саратонидан ҳимоя қилинади.
Авокадони юзга суртиш мумкинлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Авакадо пулпаси қизаришни камайтиришга ва эпидермиснинг юқори қатламларини намлик билан тўйинтиришга ёрдам берадиган ажойиб озиқлантирувчи ниқобдир.
Ширин картошка
Ширин картошканинг тўқ сариқ ранги организмда А витаминига айланадиган бета-каротин деб аталадиган антиоксидантга боғлиқ.
А витамини терининг эластиклигини тиклайди, ҳужайралар алмашинувини рағбатлантиради, натижада уни юмшоқ ва соғлом қилади. Бу мазали илдиз сабзавот (дўконлардан топиш қийин эмас) C ва Э витаминларининг ажойиб манбаи ҳамдир. Улар юз рангини ёрқин сақлайди.
Ширин картошкани буғлаш, қовуриш, пюре қилиш, ҳатто, тостерда пишириш мумкин!
Анор
Анор асрлар давомида доривор мева сифатида ишлатилган. Том маънода Қадимги Юнонистон давридан бери!
C витаминига ва турли хил кучли антиоксидантларга бой анор доналари организмни зарарланишдан ҳимоя қилади, яллиғланишларни камайтиради. Ушбу мева терида коллагенни сақлайдиган ва қариш жараёнини секинлаштиришга масъул бўлган “пуниcалагинлар” деб аталадиган бирикмани ҳам ўз ичига олади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, анор ичак бактериялари билан ўзаро реакцияга киришганда ҳосил бўладиган “уролитин” деб аталадиган бирикма ҳужайраларни ёшартиришга хизмат қилади. Бу билан олимлар, ҳатто, каламушларда мушакларнинг қариш жараёнини секинлаштиришга муваффақ бўлишди!
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)