Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Geo TV. Шифокорлар ва хавфсизлик ходимлари маълумотларига кўра, қурбонлар сони 25 нафарга етган, камида 120 киши жароҳат олган.
Хавфсизлик хизмати маълум қилишича, масжидда бўлганлардан бири ўзини портлатиб юборган. Намоз пайтида у олдинги қаторда турган эди.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилди, ўндан ортиқ кишининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Покистоннинг режалаштириш вазири Аҳсан Иқбол Twitter’даги саҳифасида ушбу воқеани “энг ёмон теракт” деб атади. Терактни собиқ бош вазир, “Адолат учун ҳаракат” партияси раҳбари Имрон Хон ҳам қоралади.
29 январь куни Покистонда йўловчи автобуси кўприкка урилиб, жарга қулаб тушганди. Оқибатда автобус ичида 44 киши тириклайин ёниб кетган.
Изоҳ (0)