• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳеч қандай таблеткаларсиз! Уй шароитида бош оғриғини енгиллатишнинг 10 та усули

    Мунтазам кечадиган бош оғриғи одамни чарчатиб юборади. У билан дори-дармонларсиз қандай курашиш мумкинлигини ўргатамиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

    Бош оғриғи кўпчилигимиз деярли ҳар куни дуч келадиган муаммодир. Баъзиларда оғриқ тезда ўтиб кетади, бошқалар эса бундан кўп азият чекади: улар дўстлар билан учрашувларни бекор қиладилар, иш лойиҳаларини кечиктирадилар ва ўзларини ёмон ҳис қиладилар. Албатта, дорихоналар дори воситаларининг катта танловини таклиф қиладилар, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам доимо фойдаланиш учун зарарсиз эмас. Сиз оғриқ билан курашишнинг муқобил усулларини синаб кўришингиз мумкин.

    Ухлаб ётганда тишларингизни ғижирлатмаслигингизга ишонч ҳосил қилинг

    Жағ мушакларининг куч билан ҳаракатланиши катталардаги бош оғриғининг энг кам баҳоланган сабабларидан биридир. Тишларнинг тунда ғичирлаши ёки бруксизм 70 фоиз одамларга таъсир қилади. Жағларга жавобгар бўлган майда мушаклар чаккалар томон тортилади ва уларнинг спазми бош оғриғига олиб келиши мумкин. Айниқса, уйғонгандан кейинги дастлабки бир неча соат ичидаги бош оғриқлар.

    Бруксизм билан курашишда стрессни камайтириш, дам олиш амалиётлари ва психотерапия ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, тишларга кийиладиган махсус тиш мосламаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

    Сув ичинг

    Бош чакка қисмларида оғриқ сувсизланиш белгиси бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўп миқдорда тоза сув ичиш бош оғриғи ва мигрендан қутилишга ёрдам беради.

    Бунда смартфон ёки махсус мобил иловалардаги эслатмалар билан ўз вақтида сув ичишни кундалик одатга айлантиришингиз керак. Иссиқ об-ҳавода ёки қаҳва ичганингиздан кейин, албатта, суюқлик миқдорини оширишни унутманг (кофеин танани сувсизлантиради).

    Массаж қўллаб кўринг

    Агар бош оғриғи ҳаддан ташқари босим туфайли юзага келса, массаж сизнинг ҳолатингизни енгиллаштиришга ёрдам беради. Массаж пайтида қон таранглашган жойларга — бўйинга, бошнинг орқа қисмига ва елкаларига тушади. Натижада ўзингизни яхши ҳис қила бошлайсиз.

    Чўзилиш учун танаффус қилинг

    Ҳаддан ташқари босим билан ишлаганда нафақат массаж, балки йога, чўзилиш, пилатес ҳам ёрдам беради. Туш пайтидаги чўзилиш машқлари билан ўтган танаффус бош оғриғининг частотасини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

    Ишлаётганингизда танани тўғри тутиш ҳам муҳим: қулай ҳолда ўтиринг, танаффус қилинг ва телефонда гаплашаётганда уни елкангиз билан ушлаб турмаслик учун қулоқчиндан фойдаланинг.

    Стресс даражасини камайтиринг

    “Барча касалликлар асабийлашишдан”, бош оғриғи эса биринчи навбатда. Кундалик тушишни бошлашга ҳаракат қилинг, драмадан комедияга ўтинг ва нафас олиш машқларини ўрганинг. Йога ҳам жуда самарали, машқларни медитация ва дам олиш билан бирлаштиради.

    Ботокс инекциялари ҳақида ўйлаб кўринг

    Неврологлар кучли сурункали мигрен билан оғриганларга ботоксни тавсия қиладилар. Биз, албатта, пешонадаги косметик инекция ҳақида эмас, балки йилига бир неча марта бутун бош ва елканинг юқори мушакларига қилинадиган инекция ҳақида эслатдик.

    Фаол бўлинг

    Бош оғриса, одам ғам-ғуссага ўралиб кетаверади, аммо мутахассислар машқлар самаралироқ бўлиши мумкинлигига ишонади. Ҳафтада 3-4 марта 20-30 дақиқа давомида мунтазам бажарилган жисмоний машқлар қон оқимининг яхшиланиши ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш туфайли бош оғриғи частотасини камайтиришга ёрдам беради. Секин югуриш, велосипед ҳайдаш ёки сузишга ҳаракат қилинг.

    Чуқур ва сифатли ухлашга ҳаракат қилинг

    Уйқу етишмаслиги бош оғриғи учун маълум сабабдир. Шу боис ҳар кеча 7-8 соат ухлаш жуда муҳимдир. Лекин ҳаддан ошиб кетманг: бутун ҳафта мобайнида узлуксиз ухлаш истаги тескари натижа бериши ва муаммони янада кучайтириши мумкин.

    Кўзларга дам беринг

    Кўпинча пайдо бўладиган бош оғриғи кўриш билан боғлиқ. Кўпчилигимиз буни компьютер олдида узоқ вақт ўтиргандан кейин, кўп вақт телевизор кўргач, китоб ўқиганимиздан ёки ҳатто, машинани узоқ масофаларга ҳайдаганимиздан кейин буни ҳис қиламиз. Бундай бош оғриғи кун якунида, тиғиз иш ҳафтасидан сўнг ва кам ҳолларда дам олиш кунларининг биринчи тонггида пайдо бўлади. Кўз чарчагандан сўнг пайдо бўладиган бош оғриғини енгиллаштириш учун компьютерингиздан тез-тез танаффус қилиб кўринг.

    Агар сиз мутолаа қилаётган бўлсангиз, вақти-вақти билан тўхтаб, кўзларингизга дам бериш учун хонадаги узоқ объектга назар ташланг. Агар бу ёрдам бермаса, кўзларингизни окулистга кўрсатиш вақти келганлигини англатади. Кўриш қобилияти пасайган бўлса, сизга кўзойнак(ёки янги линзалар) тақиш буюрилади.

    Игна санчиш амалиётини синаб кўринг

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, игна санчиш бош оғриғидан тез-тез азият чекадиган одамларга ёрдам беради. Жараён давомида мутахассис тананинг маълум жойларига (одатда бел ёки бўйин) игналарни киритади. Игна санчиш мигрен билан яшовчи одамларда оғриқнинг частотасини камайтириши ҳақида исботлар мавжуд ва таъсири эса дори-дармонларни қабул қилиш билан тенг баҳоланади. Ушбу терапия танадаги қон оқимини йўналтиради ва периферик асаб тизимини рағбатлантириш орқали танани оғриқни камайтиришга ўргатади.

    Илм-фан ҳаётимизни фаровон ва соғлом қилиш учун доимо изланишда. Доимий равишда шифокорингизга ташриф буюриб, у такрорий бош оғриғи билан курашишнинг янги усулларини тавсия қила оладими ёки йўқми, билиб олинг. Баъзи экспертлар мигренни даволашда паст дозали антидепрессантларнинг самарадорлиги ҳақида гапиришади — ким билади, эҳтимол, улар тез орада бош оғриғи учун стандарт даволаш протоколига киритилади. Шу билан бирга, сув ва жисмоний машқлар ҳақида ҳам унутманг.

    Мавзуга доир:

    • Ниманидир ўзгартириш керак: стресс сизга жиддий зарар етказаётганининг 5 та аломати
    • Бош оғриғидан дориларсиз қутулишнинг 13 усули
    25.01.2023, 15:10   Изоҳ (0)   25005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишда тишларимиз ёмонлашишига 4 та сабаб

    25.01.2023, 13:17

    Табиий антибиотик: қайси зиравордан қишда ҳар куни ейиш керак?

    24.01.2023, 14:32

    Фақат овқатдан эмас: қорин соҳасида ёғ тўпланишига сабаб бўлувчи 6 та зарарли одат

    23.01.2023, 17:14

    Ҳар куни пишлоқ истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

    23.01.2023, 09:48

    «Қон босимида — кийикўт, подагра учун — бессмертник». Самарқандлик олимлар дорилар ўрнига шифобахш ўсимликлардан фойдаланишга чорламоқда

    22.01.2023, 15:50

    Доимо овқат истеъмол қилиш ҳисси тарк этмаслигининг 7 сабаби

    21.01.2023, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.