• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга келган аномал совуқ Тошкент ҳокими ва Энергетика вазири ўринбосарининг ишдан кетишига сабаб бўлди: «Дарё»да ҳафта дайжести

    Якунланган ҳафта Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишдан олиниши, Энергетика вазири ўринбосарининг лавозимидан кетиши, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг огоҳлантирилиши ва Чирчиқ шаҳри ҳокимига ҳайфсан берилиши билан жамоатчилик ёдида қоладиган бўлди. «Дарё» ҳар доимгидек якунланган ҳафтанинг энг шов-шувли овқеалари кетма-кетлигини эсга олади.

    2018 йилнинг 26 апрелидан бери Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2023 йилнинг 16 январь куни лавозимидан олингани ва президентнинг «ноинсоф», «оёғи ердан узилган» деган таърифларига лозим кўрилгани маълум бўлди.

    Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 30 апрель куни Тошкентда Туркия бизнеси ва банклари раҳбарлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, уларга Тошкентнинг эндигина иш бошлаган янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирганида «Мен Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзим ишонадиган тадбиркорни Тошкент ҳокими этиб тайинладим. Бунақаси тарихда бўлмаган», — деганди. Шунингдек, давлат раҳбари бу тайинлов орқали жорий ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан узоқ бўлган, Тошкент шаҳрининг эртанги куни қандай бўлишини тасаввур қиладиган, замонавий йигит Ўзбекистонга тоза ҳаво кириши учун, инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тайинлаганини қўшимча қилганди. 2023 йилнинг 16 январь куни танқидий йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ноинсоф ва оёғи ердан узилган раҳбар дея танқид қилди ва уни 15 январь куни тунда ишдан олганини эълон қилди. Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни пойтахт қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани, шунингдек, шаҳарда ноқонуний қурилишлар кўпайгани сабабчиси дея атади.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Қиш мавсумига лозим тарзда тайёргарлик кўрмагани учун Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда мен уни ишдан олдим. Қуруқ гап, ёлғон ҳисобот билан, пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим — деди президент Ортиқхўжаевнинг ишдан олиниши ҳақида гапирар экан.
    Мазкур ҳафтада, шунингдек, Telegram мессенжерида тарқалган видеолардан бири тармоқнинг қорақалпоқ сегментида кўпчилик эътиборини тортди. Унда сувчи -20 градус совуқ бўлишига қарамасдан ёрилган трубани ямашга уринган ва вазифасини аъло даражада уддалаган.

    Жеткербай Қўсбергенов.

    Жеткербай Қўсбергенов.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Telegram'даги қорақалпоқ сегментининг эътиборини торган видео қаҳрамонини излаб топди. Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг 14 январь куни Нукус шаҳрида юз берган. Видео қаҳрамони эса «Қорақалпоқ сув таъминоти»да таъмирловчи бўлиб ишлайдиган 46 ёшли Жеткербай Қўсбергенов бўлган.

    Таъкидланишича, аномал совуқ сабаб ер тагидаги сув қувурларида «авария» юз берган. Вазиятни ўнглаш учун Жеткербай Қўсбергенов жавобгар бўлган. Шу сабаб, қолаверса, касбига бўлган муҳаббати сабаб у совуқ ҳавони ҳам писанд қилмай вазифасини охиригача бажарган.

    Тўғри, ўша куни жуда совуқ эди. Лекин касбимиз шу бўлгани учун вазиятга жавоб беришимиз керак. Носозлик бартараф этилмаса, аҳоли сувсиз қоларди. Касбимиз машаққатли, аммо касбимни севаман. Шунинг учун кун-у тун вазифамизни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиляпмиз, — дейди у.
    Видео қорақалпоқ сегменти эътирофига сазовор бўлиб, шу касб эгаларига нисбатан одамлар олқишини, уларга бўлган муҳаббатини изҳор қилишига сабаб бўлган.

    Бу ҳафтада, шунингдек, Нукус воқеалари айбдорлари ишини кўриб чиқаётган судда айбланувчиларнинг сўнгги сўзи тингланди. Қолаверса, суд 80 ёшли онаси ва ногирон акасини мунтазам калтаклаб келган фуқарога 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

    Қашқадарёда эса Док-1 Макс сиропини истеъмол қилиб, вафот этган 1,5 ёшли боланинг отаси фарзанди билан кечган жараён ҳақида, шунингдек бола унинг тўнғич фарзанди бўлгани ҳақида гапириб берди.

    Марҳум бола Илҳом Хайруллаев.

    Марҳум бола Илҳом Хайруллаев.
    Фото: «Дарё»
    Ўғлимда йўтал пайдо бўлганидан кейин қишлоқ шифокорига мурожаат қилдик. Шифокор боланинг аҳволи яхши, «Док-1 Макс» сиропини ичирсангиз яхши бўлади деди. Аввал бунчалик қаттиқ йўтал бўлмаган эди, — дейди у.
    Бола ушбу сиропни ўн кун давомида истеъмол қилган.
    13 декабрь куни шифокор ушбу дори воситасини тавсия қилди. Орадан икки кун ўтганидан кейин шифокор боладан хабар олишга келганида, дорини ҳали ҳам олиб келмаганлигимизни айтдик. 16 декабрь куни укам билан дадам туман марказидаги дорихонага бориб, уни Санжар деган кишидан сотиб олган. Ўша куни кечки пайтдан бошлаб боламга ичирилган, – дейди Жасур Лафасов.
    «Док-1 Макс» дори воситаси болага шифокор тавсиясига кўра, кунига тўрт маҳалдан ичирилган.
    Кунига тўрт маҳалдан ичира бошладик. Шундан сўнг, йўтал тўхтади аммо уч, тўрт кун давомида пешоб ажралмаётганлигини сездик. Кейин болам қуса бошлади. Аҳволи яхши бўлавермагач, 26 декабрь куни кечки пайт дадам ва онам боламни олиб туман марказий шифохонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига боришган. Туман шифокорлари касаллик нимадан эканлигини аниқлай олишмаган. Эртасига, 27 декабрь куни вилоят болалар шифохонасига жўнатишган. Болалар шифохонаси эса қабул қилмаган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши филиалига олиб борилганида шифокорлар ўғлимни «Док-1 Макс»дан заҳарланганини айтишган.

    Ўша ерда ишлайдиган Акмал исмли шифокор болани Тошкентга олиб бориш кераклигини айтган ва уни пойтахтга олиб кетишаётганида ярим йўлдан қайтаришган. 28 декабрь куни эса мени чақиришди. Мен ишдан чиқиб борганимда боламнинг аҳволи сал яхшироқ эди. Исмини айтиб, чақирганимда менга қаради. Кейин комадагидек аҳволга тушиб қолди. Ўша куни ўғлим вафот этди. Вафот этганидан кейин ИИБ ходимлари келиб қолди. Кечқурун боламни экспертизага олиб кетишди. Мени эса ДХХ биносига таклиф қилишди. Дори қачон ва қаердан сотиб олингани каби саволлар беришиб, Ҳиндистонда шу дорини ишлаб чиқарувчиларга қарши чоралар кўрилишини, ушбу дори воситаси ким томонидан Ўзбекистонга олиб келинган бўлса, уларнинг ҳаммаси қўлга олинганини айтишди, — дейди у мухбир билан мулоқотида.

    Жасур Лафасовнинг айтишича, ҳукумат вакиллари шифокорларда айб йўқлигини таъкидлаган. Тиббий экспертиза натижаларига кўра, унинг буйраги ва жигари батамом ишдан чиққан ҳамда жигари катталашиб кетганлиги айтилган.

    Шундан сўнг Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болалар оилаларига компенсация тўланиши мумкинлиги айтилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Халқаро пресс-клубнинг 18 январдаги сессиясида «Дори ичганлиги тўғрисида ота-онасининг суҳбатидан аниқланган. Қайси дорини ичган, қайси доридан заҳарлангани ҳужжат билан тасдиқлансагина, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин бўлади, — деди.

    Якунланган ҳайфада шунингдек, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри прокурорининг қилмиши кўпчиликнинг эътиборини тортди.

    Telegram’даги каналларда Ангрен шаҳри прокурори Улуғбек Ҳабилжоновнинг шаҳардаги 22-мактабдан туриб, масъулларга видеомурожаат қилгани, унда мактаб ҳудуди қордан тозаланмагани, ўқитувчилари эса ишга келмай маош олаётгани айтилганди.Мазкур видео қисқа фурсатда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ва кўпчилик прокурорни ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга даъват қилмоқда, деган фикрларни билдирди.

    Фото: Видеодан скриншот

    Воқеага эътибор қаратган мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вазият юзасидан Бош прокуратура раҳбарияти билан гаплашганини, ҳолат айни дамда назоратга олинганини ёзди.

    Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан педагог ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтаман. Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис барчадан жумладан мутасадди раҳбарларимиздан бугун давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бу борада энг аввало ўзимиз ўрнак кўрсатишимизни сўраб қоламан, — деди вазир.
    Кўп ўтмай Ангрен шаҳри прокурори айтган гаплари учун узр сўраб чиқди. Ва ўқитувчи-мураббийларга нисбатан ҳурмати чексиз эканини қўшимча қилди.
    Сўзим аввалида ўқитувчи ва мураббийларга чуқур ҳурмат сақлаган ҳолда улардан узр сўраб қоламан. Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда менинг Ангрен шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаб ҳудуди қордан тозаланмаганлиги бўйича қилган видеохабарим тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 18 январь куни шаҳар ҳудудидаги мактабларнинг ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида шаҳарда 4 та сектор раҳбари билан мактабларда ўрганиш олиб бордик. 22-сон умумтаълим мактаб ҳудудида бўлган вақтимизда мактаб ҳудуди қорлардан тозаланмаганлиги ва ўқув жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлиғига хавф туғдиришини инобатга олиб, Telegram ижтимоий тармоғида маъмуриятга мактабда тозалаш ишларига масъул ишчилар ҳам ишни бажармаганлигини билдириб, буни бартараф қилиш лозимлигини айтганман.

    Аслида мен мактаб ҳудудини ўқитувчи мураббийларимиз эмас, балки ушбу ишга масъул шахслар (фаррош ваҳоказо) бажаришини ташкиллаштиришни сўраганман. Мен, ушбу ҳолатдан қаттиқ афсусдалигимни билдириб, бизга таълим бериб келаётган ёш авлодни тарбиялашда жонбозлик кўрсатаётган барча ўқитувчи ва мураббийлардан узр сўраб қоламан, — деди такрорий видеомурожаат қилиб чиққан прокурор.

    Ангрен шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшода Шаҳанованинг «Дарё»га билдиришича, прокурорнинг мактаб ҳудуди қордан тозаланмагани айтилган видеохабар шаҳар масъуллари учун ташкил қилинган «Ангрен жараён» гуруҳига юборилган.
    Бу гуруҳга шаҳар ҳокими, прокурор ва ИИБ раҳбарларидан тортиб, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларигача жалб қилинган бўлиб, гуруҳда тахминан 300-400 нафар кузатувчи бор. Гуруҳга ҳудуддаги муаммолар ташланади ва масъуллар эътибори қаратилади. Шунингдек, интернет сайтларида, Telegram каналларида чиққан хабарлар ҳам ташланиб, муаммога ечим топилади. Прокурорнинг видеохабари ҳам шу гуруҳга муҳокама учун юборилган бўлиб, бу орқали масъулларни эътиборли бўлишга чақириш мақсад қилинган, — деди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

    «Дарё» нашрининг расмий сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузацангиз шу ва шунга ўхшаш воқеаларнинг батафсил тафсилоти билан танишиб борасиз.

    22.01.2023, 23:20   Изоҳ (0)   36356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳратон совуқда чўмилаётган Тошкент “морж”лари

    22.01.2023, 22:00

    Жиззахдаги кафеда хўрандалар овқат учун пул тўламагани сабабли жанжал содир бўлди (видео)

    22.01.2023, 21:09

    Ўзбекистондаги иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар дарсларни онлайн олиб боришига рухсат берилади

    22.01.2023, 20:29

    Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни яна тармоқдан узиш бошланади

    22.01.2023, 20:12

    Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга қўшимча вазифалар юклатилди

    22.01.2023, 18:47

    Ўзбекистон—Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

    22.01.2023, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 11:44

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Реклама | 13 май, 10:30

    Жаҳон кубоги. Ўзбекистонлик боксчилар мусобақани ғалаба билан бошлади

    Спорт | 13 май, 11:43

    “Бриллиант қўл” фильми юлдузи Нина Гребешкова вафот этди

    Лайфстайл | 13 май, 11:41

    Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 11:26

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    Кино | 13 май, 11:03

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум

    Реклама | 13 май, 09:00

    U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими санаси эълон қилинди

    Спорт | 13 май, 10:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.