Ўзбекистондаги иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларга дарсларни онлайн олиб боришга рухсат этилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бундай мактабларда ҳолат яхшилангунига қадар ўқиш вақтинча масофадан олиб борилиши мумкин.
Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.
Фуқаролар юқорида келтирилган масалалар юзасидан мурожаатларни @xtv_nazorat_bot орқали юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча мактабларда 23 январдан III чорак бошланади.
Изоҳ (0)