Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Сингапур транспорт вазири С.Исваран билан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон ва Сингапур Транспорт вазирликлари ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди.

Битимга кўра томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.

Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг 200 нафарга яқин давлат хизматчиси Сингапурда малака оширади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади