Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маҳаллий ҳокимликлар билан III чоракни бошлаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари билан бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибига ҳудудларда мактабларнинг III чоракни бошлашга тайёргарлиги масаласи қўйилди.
Жумладан, вазир маҳаллий ҳокимликлар жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади.
Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қишки таътил узайтирилди
Изоҳ (0)