Дунё олимлари 2023 йилда иқлим билан боғлиқ хавф кўпроқ юзага келишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» мутахассиси, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Дарё» нашрига берган интервьюсида айтди.
Эркин Абдулаҳатовнинг таъкидлашича, келгуси 10-20 йилликда иқлимда исиш кузатилади.
«Ривожланган давлатларнинг иқлимшунослари 2023 йилнинг прогнозларини ишлаб чиқди. Тинч океанидаги совуқ сув массаси март ойларидан кейин иссиқ сув массасига алмашади. Рус, Европа, ҳатто NASA иқлимшунослари 2023 йилда «Эл-Ниньо» ҳодисалари, иқлим билан боғлиқ хавф кўпроқ юзага келишини таъкидламоқда.
Охирги пайтда иқлим ўзгаришида исиш тенденциялари кузатилмоқда. Ҳозирги прогнозлар иқлим келажакда ҳам исиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ҳарорат кейинроқ совиб кетади, деган назариялар ҳам бор. Лекин келгуси 10-20 йилликда исиш прогнозлари турибди», – деди мутахассис.
Аввалроқ Эркин Абдулаҳатов Ўзбекистонда охирги 20 йилликдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати кузатилаётганини айтганди.
Изоҳ (1)
O bu qanaqa iqlimshinos ekan? Uzini fikrlari yuqmi? Faqat Europa va rus olimlarini aytganini aytadi. Uzimizi olimlar ugri ayrimlari menimcha