Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл туманини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, бунинг натижасида Янгийўл шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Шунингдек, Тошкент туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи «Л-Сариағач» электр узатиш тармоғида юклама ортиб кетиши натижасида авариявий узилиш содир бўлди.
Бунинг оқибатида туманнинг «Иқбол», «Сабзавот», «Тутзор», «Дархон», «Авлиё Ота», «Ойдин ҳаёт», «Ҳасанбой гузари», «Чувалачи», «Истиқбол», «Гултепа», «Ширин», «Маърифат», «Гулобод», «Калас», «Уччинор», «Учсада», «Фаровон», «Кўктерак», «Ободлик», «Хиёбон», «Соҳибкор», «Заргар», «Мажнунтол» маҳаллаларининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
«Ҳозирги вақтда электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда бартараф этилади. Келтирилган ноқулайликлар учунистеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)