• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тинч океани устидан ёлғиз учиб ўтган америкалик аёл, президент Никсон импичментига сабаб бўлган «Уотергейт иши» ва Россияда поездни тўхтатишни истамаган машинист. Кун хронологиясида 11 январь

    11 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Тинч океани устидан ёлғиз учиб ўтган америкалик аёл, АҚШ президенти Никсоннинг импичментига сабаб бўлган «Уотергейт» иши ҳамда Россияда 5 минг тонналик поездни тўхтатмай ҳайдаган машинистга оид фактлар ўрин олган.

    Тинч океани устидан учиб ўтган америкалик аёл

    1935 йил 11 январь куни америкалик аёл учувчи Амелия Эрхарт Тинч океани узра ўзининг ёлғиз парвозини амалга оширган эди. Орадан икки йил ўтгач, шериги билан худди шу йўналишда учган аёл бедарак йўқолганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    1937 йил 1 июнь куни Амелия Эрхарт ва унинг штурмани Фред Нунан «Lokxid Elektra» икки моторли самолётида ер шарини айланиб чиқиш мақсадида Майамидан учиб кетганди. Бу Эрхартни Атлантикани самолётда кесиб ўтган биринчи аёлга айлантириб, сўнгги рекорди бўлиши керак эди. 2 июль куни Эрхарт ва Нунан Тинч океанида бедарак йўқолган: энг кенг тарқалган версияга кўра, об-ҳаво уларга ёнилғи қуйиш мўлжалланган митти оролчани топишга тўсқинлик қилган. Бошқа бир версияга кўра учувчилар ҳалокатга учрамаган, балки японлар томонидан асирга олинган. Орадан 80 йил ўтгач, буни билвосита тасдиқловчи сурат ҳам топилган.

    Амелия Эрхарт 1897 йилда канзасслик адвокат ва маҳаллий судьянинг қизи оиласида дунёга келган; у жуда фаол қиз сифатида улғайган— дарахтларга тирмашиб чиқиб кетган, ҳатто отаси совға қилган қурол билан каламушларни овлаган. Унинг биографлари сўзларига кўра, қизнинг қизиқишлари тенгдошлариникидан фарқ қилган: масалан, етти ёшида у амакиси билан омборхонада трамплин учиш йўлаги қурган. Ёғоч қути билан унда учиш қизнинг кўйлаги йиртилиши ва лаби ёрилишига олиб келган; Амелия бундан жуда ҳайратга тушган.

    1920 йилда Эрхарт биринчи бор ҳавога кўтарилади — Калифорния авиасалонида 10 доллар эвазига уни машҳур учувчи Фрэнк Хоукс самолётда айлантиради. Парвоз 10 дақиқа давом этган, аммо қиз бундан шу қадар завқланганки орадан бир ой ўтгач, 1921 йилнинг январида учувчи бўлиш мақсадида ўқишга топширган. Бир йилдан кейин қиз 4,3 минг метр баландликка кўтарилиб, ўзининг биринчи рекордини ўрнатган; бундай баландликка олдинлари бирор аёл учувчи кўтарилмаган эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Бу вақтга келиб Эрхарт ўзининг митта шахсий самолётида учишни бошлаган: у эскироқ ёрқин сариқ биплан сотиб олган ва уни «канарейка» деб номлаган эди. 1923 йилда қиз парвозлар учун лицензия олиб, дунёдаги дипломга эга 16 учувчидан бирига айланган. Бу вақтга келиб, Эрхартнинг ота-онаси ажрашиб кетган, шу сабабли оилада пул бўлмаган, қиз самолётларга хизмат кўрсатиш каби турли юмушларни бажариб, ўқиш ва учиш учун пул тўплаган.

    Амелия Эрхарт ўзининг биринчи трансатлантик парвозини деярли тасодифий равишда амалга оширган. Унинг ўрнида филантроп Эми Гест бўлиши керак эди — қиз самолёт сотиб олиб, яширин равишда жамоаси билан АҚШдан Буюк Британияга учишни режалаштирган. Қизнинг қариндошлари бундан хабар топгач, Гест ўз ўрнига зудлик билан бошқа одам топишга мажбур бўлади: «тажрибали учувчи ва ёқимли кўринишга эга». Унга Эрхартни тавсия қилишади. Эрхартнинг 500 соат парвози борлиги сабаб у жамоа командири этиб тайинланади, бироқ парвоз вақтида унга бошқарувни беришмаган. «Мени худди бир қоп картошкадек олиб кетишди», — дея эслаганди у кейинчалик. Шунга қарамай, Эрхарт ўз юртида машҳурликка эришади, Оқ уйга таклиф қилинади.

    1932 йил майда Амелия Эрхарт яна трансатлантик йўналишда парвозга отланади — бу сафар ёлғиз ўзи. Унга қадар Атлантика океанини якка тартибда фақат америкалик Чарльз Линдберг учиб ўтганди: 1927 йилда у Нью-Йоркдан Парижга учиб борган. Эрхарт бўронга дуч келиб қолади, фюзеляжнинг музлаши оқибатида штопор узилиб кетади. Самолётга жиддий шикаст етади ва у Францияга қадар бора олмайди — Шимолий Ирландиядаги дала майдонига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Мазкур парвози учун унга АҚШда «Парвоз хизматлари хочи»ни беришади, олдинлари уни фақат эркак ҳарбий хизматчилар қўлга киритган, Францияда эса у Фахрий легион ордени билан тақдирланади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    1937 йил 1 июнь куни Эрхарт ва унинг штурмани Фред Нунан дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошириш учун «Локхид электра» самолётида Майамидан ҳавога кўтарилади ва ой охирига бориб Папуа — Янги Гвинеяга етиб борган. Асосий йўл ортда қолган эди, улар Тинч океани узра 11 минг километрни босиб ўтса кифоя бўлган. Режага кўра, улар Хауленд оролида ёнилғи қуйиш учун тўхтатиши керак эди: Эрхартнинг самолойти учун махсус ушбу оролда эни 800 метр, узунлиги 2,5 километр келадиган учиш йўлаги қурилган. Орол яқинида иккита соҳил кемаси навбатчилик қилган, яна икки кема эса ўзига хос маёқ вазифасини бажарган. Аммо об-ҳаво шароити учувчи ва штурманга халақит берган кўринади; радиоалоқа ҳам узилишлар билан ишлаган.

    Самолёт оролга қадар етиб келмаган. Эрхарт, Нунан ва уларнинг «Электра»си икки ярим ҳафта давомида қидирилган; бу кенг кўламли ва қиммат операция эди, унда Америка авиаташувчилари ва ҳаво флоти иштирок этган. Кўплаб кимсасиз ороллар ва эҳтимолий ҳалокат жойлари қидирилган, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаган.

    Никсоннинг импичментига сабаб бўлган «Уотергейт» иши

    Бундан 50 йил олдин АҚШни ўзгартириб юборган сиёсий можаро бошланган эди. Ўша кеча полициячилар оддий ўғриларни уйлаяпмиз деб ўйлаган, аслида улар президент Никсоннинг импичменти жараёнини ишга тушириб юборганди.

    Фото: The Washington Post

    Фото: The Washington Post

    Матбуот бугунги кунга қадар АҚШ тарихидаги бирорта алоҳида институт амалга ошира олмаган ишни бажарган эди — салкам 2 йил олдин сайланган президентни лавозимидан маҳрум этган. Ўшанда Вашингтон демократлар штаб-квартирасига овоз ёзиб олиш мосламалари ўрнатилганидан ларзага келган ва Никсон истеъфога кетишга мажбур бўлганди. «Уотергейт» сўзи эса жанжал маъносида сиёсий луғатга абадий кирди.

    «Қўлимда повестка билан Сенатдан чиқаман. Менга полиция ҳамроҳлик қилади. Ўша нима бўлаётганини тушунмасдим, аммо бир ҳафтадан кейин англаб етдим: мен президентга повесткани топширган тарихдаги биринчи инсон эдим. Уни мана шу конвертда олиб бориб берганман. Уни сақлаб қўйганман», — дейди терговни олиб борган Сенат қўмитаси раҳбари ўринбосари Руфус Эдмистен.

    «Уотергейт» — АҚШ пойтахтидаги бинолар мажмуаси. У ерда меҳмонхоналар, квартиралар, дўконлар ва офислар жойлашган. 50 йил олдин АҚШ Демократлар партияси миллий қўмитасининг ваколатхонаси ҳам жойлашганди. 1972 йил 17 июнь куни соат 01:00 ларда бино қўриқчиси эшиклардан бири очиқлигини пайқаб қолади ва полицияга мурожаат қилади.

    Фото: The Washington Post

    Фото: The Washington Post

    Чақирув «Уотергейт»га энг яқин патруль ходимига берилган. Сержантлар Лиипер ва Барретт ҳар бир хонани кўздан кечириб, коридор бўйлаб ҳаракатланган.

    «Кимдингдир ойнага урилган қўли мени қўрқитиб юборди. Жон талвасасида қўлини кўтариб бу ёққа чиқишини, бўлмасам, бошидан дарча очишимни айтдим. Шундан кейин 10 та қўл кўтарилди ва чиқиб кела бошлади. Беш нафар шахснинг барчасини қўлга олдик», — дейди Жон Барретт.

    Ўғрилар бешлиги ғалати кўринишда бўлган: костюмларда, овоз эшитишга мўлжалланган ускунлар, фотоплёнка, юзлаб банкноталар билан. Аммо ҳозирча бу ҳеч нарсани англатмас эди. Шу боисдан биринчи суд мажлисида The Washington Post газетаси ёш мухбир Боб Вудвордни юборган.

    Мухбир журналист шериги Карл Бернштайн билан масалани чуқурроқ кавлашни бошлайди. Овоз ёзиб оладиган жосусларни демократлар офисига ким юборгани масаласи аниқ эди — республикачилар. 1972 йил ёзи президентлик пойгасининг айни авж палласи эди. Никсон 4 ойдан кейин қайта сайланиши керак бўлган.

    Фото: The Washington Post

    Фото: The Washington Post

    Фақат The Washington Post ўз мақолаларида Оқ уйнинг «Уотергейт»га алоқаси борлигига шама қилган. Қолган матбуот жим эди — бирор далил йўқ. Шунга қарамай, Вудворд ва Бернштайн таслим бўлишни истамаган.

    «25 минг долларлик чек Никсоннинг сайловолди кампаниясини ‘Уотергейтъга бостириб кирганлар билан алоқасини кўрсатиб қўйди», — деганди Никсон кутубхонаси собиқ директори Тимоти Нафтали.

    Эдмистоннинг эслашича, мазкур воқеа Америка учун жуда аянчли эди. Деярли барча «Уотергейт» бўйича судни кузатган. Кўчада кетаётган одамлар ҳам ойналар ортидаги телевизорларга тикилиб қолган. Суд зали эса доим одамларга тўла бўлган.

    Конгрессга одамлардан ҳафтасига 10 минглаб мактублар оқиб кела бошлаган. Никсондан Оқ уйда доим ёзиб олинган суҳбатлари ёзувини тақдим этиш талаб қилинган. Администрация деярли бир йил қаршилик кўрсатган, аммо плёнкалар охир-оқибат эълон қилинган. Ҳақиқат ошкор бўлган.

    «Никсон бинога яширинча кирганлар ҳақида маълумотга эга бўлмаган. Аммо барча далиллар, суҳбатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари у ушбу жиноятни яширишга уринишда катта рол ўйнаганини кўрсатган. Бу 1974 йилда унинг истеъфосига сабаб бўлган», — дейди Эдмистон.

    Фото: The Washington Post

    Фото: The Washington Post

    Никсоннинг атрофидагилар унга ёрдам бераман деб, «қовун туширганди — президент шундоқ ҳам халқ орасида машҳур ва қайта сайловда ғалаба қозониши мумкин эди.

    «Мен ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаганман. Ваколатларим тумагунга қадар лавозимдан кейин менинг табиатимга мос келмайди. Аммо президент сифатида Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйишим керак. Шу боисдан эртага тушда президентлик лавозимидан кетаман», — деган эди Никсон.

    Поезд машинисти билан боғлиқ муаммо

    2004 йил 11 январь куни Россияда оғир юк поезди тақиқловчи сигналдан ўтиб кетиб бир нечта станцияда тўхтамасдан ҳаракатланган эди. Бунга машинистнинг руҳий бузилиши сабаб бўлган, у соз ҳолатдаги хавфсизлик қурилмаларини ўчириб қўйган ва психоз ҳолатида поезд бошқаруви устидан назоратни йўқотган. Машинист ёрдамчиси поездни тўхтатишга уринганида эса эркак унга таҳдид қилган. Поезд орадан 47 дақиқа ўтгандан кейингина контакт рельсларидан кучланишни олиб ташлаш йўли билан тўхтатилганди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ўша куни Волховстрой локомотив депосида машинист Горчаков ва унинг ёрдамчиси Абдураҳмоновдан иборат бригада ишга киришган. Бригаданинг иш бошлашдан олдинги ҳордиғи 36 соатни ташкил этган, етиб келиш вақти эса — 23:00 га белгиланган. Аммо айтилган вақтда депога фақат машинист ёрдамчиси келган ва 15 дақиқадан кейин захира локомотив бригадалари мудирига вазият бўйича қўнғироқ қилган. Мудир эса ўз навбатида Горчаковга қўнғироқ қилиб, нима сабабдан кеч қолаётганини аниқлаштирганида, у ухлаб қолганини билдирган. Су сабабли уни олиб келиш учун навбатчи машина юборилган ва соат 00:15 да Горчаков депога етиб келган.

    Тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида фелдшер машинистни алкотестердан ўтказган ва юрак уришини ўлчаган, аммо йўриқномани бузган ҳолда унинг артериал босимини ўлчамаган эди (бунга машинист кечикиб келгани сабаб бўлиши мумкин). Шунга қарамай, у бригаданинг поезд бошқаришига рухсат берган.

    Соат 00:42 да электровоз деподан чиқиб кетган ва станцияда унга 58 та вагон бириктирилган (5070 тонна). Поезд Волховстрой II — Кукол перегони бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда радиоалоқа орқали «Кукол» станцияси навбатчиси чиқиб, кириш светофори ёпиқлиги, чунки бошқа бир юк поезди келаётганини айтган. У билан машинист ёрдамчиси Абдураҳмонов гаплашган, бироқ кутилмаганда Горчаков электровозни тезлигини оширган. Жуссаси ёрдамчисидан анча катта бўлган Горчаков Абдураҳмоновнинг ўзига халақит беришига йўл қўймаган. Машинист локомотив сигнализациясини ўчириб қўйган ва шундай қилиб поезд тўхташ ишоралари кўрсатилган станциялардан бирин-кетин ҳаракатланишни бошлаган.

    Соат 03:13 да «Валя» станциясидаги кириш ва чиқиш светофорлари ёпилган, бир вақтнинг ўзида энергодиспетчер Титовнинг кўрсатмаси билан поезд ҳаракатланган йўл электр тармоғидан узилган. Орадан икки дақиқа ўтиб 1908-сонли поезд катта тезликда станция олдидан учиб ўтган. Электр таъминоти узилганига қарамай, поезд тезлиги аввалига оша борган, бироқ кўп ўтмай, қиялик 8 фоизли ҳудудга келингани сабаб поезд секинлашишни бошлаган.

    Поезд «Кукол» станциясидан бошлаб 47 дақиқада 40 километрга яқин масофани босиб ўтганди, яъни ўртача соатида 51 километр тезликда ҳаракатланган, максимал тезлиги 95 км/соатга етган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ҳиндистон ва Покистонни яраштирган Тошкент декларацияси, Жозефина билан ажрашган Наполеон ва дунёдаги биринчи метрополитеннинг очилиши. Кун хронологиясида 10 январь

    11.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   66365
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский «Путиннинг қадрдони» Виктор Медведчукни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди

    11.01.2023, 09:11

    Украина Бахмутда катта йўқотишларга дош беришга мажбур — NYT

    10.01.2023, 23:58

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    10.01.2023, 23:22

    Ернинг озон қатлами зарарли кимёвий моддалардан босқичма-босқич тозаланаётгани сабабли ўн йилларда қайта тикланади — олимлар 

    10.01.2023, 22:54

    Россияда ўзбекистонлик йигит плёнка майдалагичга тушиб кетиб, ҳалок бўлди

    10.01.2023, 22:06

    «Дарё» кундалигида 10 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    10.01.2023, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.