• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Александр Лукашенко Софя Сапегани афв этишдан бош тортди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия фуқароси Софя Сапеганинг афв сўраб қилган мурожаатини рад этди. Бу ҳақда «Медиазона. Беларусь» нашри Сапегалар оиласи адвокати Антон Гашинскийга таяниб хабар берди.

    Софя Сапега

    Софя Сапега
    Фото: AP Photo

    Адвокат «РБК»га маълум қилишича, улар энди жазони ўташ учун уни Россия Федерациясига юборишни сўрайди. Унинг сўзларига кўра, бундай ариза билан Сапеганинг ўзи ёки унинг ота-онаси мурожаат қилиши мумкин. Тегишли сўров яқин орада берилади, деди адвокат.

    Антон Гашинский қайд этишича, аввалроқ Александр Лукашенко Сапега Россия колониясига кўчирилишига қарши бўлмаган.

    Софя Сапеганинг онаси Анна Дудич BBC’га айтиб беришича, Беларусь ҳукуматининг қарори ҳақида қизининг хатларидан хабар топган. «Бугун хат олдик, унда қизим 4 январь куни рад жавоби олганини ёзган», — деди Дудич.

    Софя Сапега ким?

    Софя Сапега 2021 йил майида ўзининг ўша пайтдаги йигити, Nexta Telegram-канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич билан бирга қўлга олинган эди. Уларнинг Афинадан Вильнюсга учаётган Ryanair рейси шошилинч тарзда Минскка қўндирилганди.

    Сапега Беларусь хавфсизлик кучларининг шахсий маълумотлари эълон қилиниб борувчи «Беларусь қора китоби» Telegram-каналига администраторлик қилишда айбланди. 2022 йил майида у ижтимоий душманликни қўзғатиш ва шахсий маълумотларни ноқонуний тўплаш ҳақидаги моддалар бўйича олти йиллик колонияга ҳукм қилинди.

    Ҳукм эълон қилинганидан кейин Беларусь президенти Александр Лукашенко Сапегани «бечора қизча» деб атаб, уни Россияга топшириш мумкинлигини айтганди. «Жазо муддатини ўша ерда ўтасин. Ёки истаганларини қилишсин», — деганди у.

    Сапега 2021 йилнинг декабрь ойида Александр Лукашенкодан афв сўраган эди. Қизнинг ўгай отаси у «тергов билан келишувга, Россиянинг ёрдамига, экстрадицияга ва иш умуман судгача бормаслигига умид қилаётганини» айтганди.

    Шундан кейин 2022 йил июнида у яна Лукашенко номига афв этиш тўғрисида ариза ёзди. Нашр маълумотларига кўра, аризада Сапега жиноятни «қўпорувчилик кайфиятидаги одамлар гуруҳи» таъсири остига тушган ҳолда, «ёшлик ва аҳмоқлик қилиб» амалга оширганини ёзган. Ўшанда BBC қиз жабрланувчиларга товон пулини тўлиқ тўламагани афв этилиш учун тўсиқ бўлиши мумкинлигини қайд этганди.

    Роман Протасевич ҳибсга олинганидан сўнг жиноий иши бўйича тергов билан ҳамкорлик қила бошлади, шунингдек, у Беларусь ва Россиядаги ҳукуматпараст оммавий ахборот воситаларига бир нечта интервьюлар берди. Ҳозир у уй қамоғида, интернетдан фойдаланишга рухсат берилган. Протасевичга қарши суд ҳали бошланмаган.

    Мавзуга доир:

    • Беларусда Роман Протасевич билан ҳибсга олинган россиялик Софя Сапега устидан ёпиқ суд бошланди
    • АҚШ Ryanair самолётининг Минскга фавқулодда қўндирилиши юзасидан тўрт нафар Беларусь фуқаросига айблов эълон қилди

    11.01.2023, 17:05   Изоҳ (0)   21495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой самолётлари Тайваннинг мудофаа зонасига кирди

    11.01.2023, 16:59

    Фото: Хитойда коронавирус авж олган бир пайтда крематорийларга тизилган навбатлар

    11.01.2023, 16:49

    «Афғон Брюс Лиси» сифатида танилган актёр «Толибон»дан қочиб, Англияга кетди. У Голливуд фильмида рол ўйнашни режалаштирмоқда

    11.01.2023, 16:19

    Путин Украинага бостириб кириши ҳақида Хитойни огоҳлантирмаган — FT

    11.01.2023, 16:14

    Зеленский учинчи жаҳон уруши бўлмаслигини ваъда қилди

    11.01.2023, 16:07

    Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетган икки автобусдан 70 га яқин ўзбекистонлик эвакуация қилинди

    11.01.2023, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.