• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина Мудофаа вазирлиги Россия 9 йиллик уруш давомида сулҳни неча марта бузганини маълум қилди

    Россия тўққиз йиллик уруш давомида ҳеч қачон сулҳ битимларига риоя қилмаган. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр маълум қилди.

    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    Мудофаа расмийсининг таъкидлашича, АТО («Антитеррор операцияси» — Украинада 2014—2018 йилларда Донбассдаги урушнинг расмий номи) давридаги жанглар давомида ўт очишни тўхтатишга 11 марта уриниш бўлган. Бу жараён уч томонлама алоқа гуруҳи доирасида келишиб олинган. Бироқ барча «сулҳлар» Россиянинг «қасддан қилган ҳаракатлари» билан тугаган.

    «Масалан, 2018 йилдаги ‘баҳорги сулҳ’да Россия 22 кунлик эълон қилинган ‘сукунат’ даврида камида 153 та ҳужум уюштирган, оқибатда олти нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, 12 нафари яраланган», — дейди Маляр.

    Украина бир неча бор икки томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олган, бироқ унинг натижалари аввалгиларидек бўлган.

    «2019 йилда Украина армиясининг Донбассдаги йўқотишлари 97 кишини ташкил этган. 2020 йилдаги июль сулҳи бошланишидан олдин Украина қуролли кучларининг яна 32 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 220 нафари яраланган», — дейди расмий.

    Унинг сўзларига кўра, 2020 йил 27 июлда яна бир «тўлиқ ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш режими» расман бошланган, бироқ у атиги ярим соат давом этган. Хусусан, тахминан соат 00:20 да Россия Украина денгиз пиёдалари бригадаси бўлинмаларини ўққа тутган ва эрталаб соат 9 ларда яна бир ўт очиш қайд этилган.

    «Ниҳоят 2020 йилнинг 27 июлидан 2021 йилнинг 27 июлига қадар душманнинг 2 000 дан ортиқ ҳужуми қайд этилди. Шу боис Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетилишигина ҳақиқий ўт очишни тўхтатиш ва агрессияга чек қўйишни англатади», — деди Украина мудофаа вазири ўринбосари.

    Рождество сулҳи

    5 январь куни Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 00:00 га қадар «бутун фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини» жорий этиш бўйича топшириқ берди. Кремль Украинани ҳам шундай қилишга чақирди.

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия Рождество байрамини ниқоб қилиб, рус ҳарбийларига жиҳозлар, ўқ-дорилар етказиб бериш, сафарбарларни позицияларга яқинлаштиришни кўзлаганини айтди. Президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия таклифини иккиюзламачилик деб атади. У сулҳга рози бўлиш учун Россия бажариши керак бўлган иккита шартни айтди.

    Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов ҳам сулҳ бўйича ўз фикрини билдирди. У Россия билан «Рождество сулҳ»и бўйича ҳеч қандай музокара олиб борилмаслиги, «тажовузкор давлат» Украина ҳудудини тарк этиши кераклигини айтди.

    06.01.2023, 21:10   Изоҳ (1)   12190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. t323249@gmail.com / 09.01.2023, 00:43

      Россия 9 йилдан бери урушаетгани йук. Дарё томинг кетяптими озодликни оркасидан.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Ғазо сектори билан чегарада девор қуришни бошлади

    06.01.2023, 20:53

    Путин Қрим ҳудудидан ядровий провокациялар учун фойдаланмоқчи — Украина разведкаси

    06.01.2023, 20:09

    Лукашенко Украина яқинидаги полигонда россиялик ҳарбийлар билан учрашди — фото

    06.01.2023, 19:55

    Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади

    06.01.2023, 18:30

    АҚШ Украинага янги ёрдам доирасида «Денгиз чумчуғи» ракеталарини ҳам бермоқчи — Politico

    06.01.2023, 17:37

    Шаҳзода Гарри ўз мемуарларида Меган Маркл туфайли акаси билан муштлашгани ҳақида ёзди

    06.01.2023, 16:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.