«Ўзгидромет» 6—8 январь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 6 январь, жума куни Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан нам ва илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
6 январь, жума куни кундузи ҳаво 7-12 даражагача, шанба куни 10-15 даражагача кўтарилади. Якшанба куни яна 7-12 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди. Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кузатилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда келаси ҳафта аномал совуқ бўлиши кутилмоқда
Изоҳ (0)