• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги ҳайвонот боғи ишчиси айиқ ҳужуми сабаб вафот этди. Боғ раҳбарияти ишчи хавфсизликка риоя қилмаган демоқда

    Андижон вилоятидаги ҳайвонот боғида айиққа овқат бераётган боғ ишчиси айиқ ҳужуми сабаб вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган масъуллар ишчи хавфсизликка риоя қилмаганини айтмоқда.

    Ўзини марҳумнинг қизи деб таништирган Малика Қодированинг айтишича, дадаси ҳайвонларга эшик олдида ем бераётган бўлган. Шу пайт айиқ қафасдан қочиш мақсадида унга ҳужум қилиб, ўнг томонини йиртиб, бошини узиб ташлаган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Отам «зоопарк»да ишларди. 3 январь куни айиқ ҳужум қилиб, ҳалок бўлди. Шерикларининг айтишича, у айиққа ем бераётган бўлган. Шунда айиқ қочмоқчи бўлиб, қафасни ёпишга уринган дадамга ҳужум қилган. Ва ўнг томонини йиртиб ташлаган, бошини узиб олган. Бошлиқларига видеосини менга ҳам қўйиб беринг десам, беришмади. Бундай деганимнинг сабаби дадамнинг ўлими «зоопарк»даги биринчи ўлим эмас, иккинчиси ҳисобланади. Бошлиғи дадамни кўмиб берди, холос. Бошқа шароит яратиб бермади. Булар дадамни кўмгани олти миллион пул бериб, шу билан йўқ бўлиб кетишяпти. Ички ишлардан ҳеч ким келмади, ҳеч нарса демади. Тўғри, ўтиб қолган куни «милиция»дан борди, номерларини олишди-ю кетишди. Шу бўйи тергов ёки ҳеч қандай иш очишмади. Ҳеч ким ҳаракат қилаётгани йўқ, — дейди марҳумнинг қизи.

    Фото: Telegram

    «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳайвонот боғида ҳам бўлиб, боғ раҳбарияти билан кўришди. Ўзини ҳайвонот боғи бошқарувчиси Азизилло деб таништирган шахс воқеа ҳақиқатан ҳам юз берганини, бироқ воқеа марҳумнинг қизи айтганидек эмас, ишчининг хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслиги ортидан келиб чиққан.

    Фото: Telegram

    2022 йилдан буён шу ерда бошқарувчи бўлиб ишлайман. Ҳар куни барча ходимлар техника хавфсизлигидан ўтишади. Бу алоҳида китобда рўйхатга олиниб, имзолатилади. Шундай қилмасак бўлмайди. Чунки, ўзингизга маълум бу ерда ёввойи ҳайвонлар боқилади. Шу сабабли ҳар бир ходимга алоҳида тушунтириш берилади.

    Айрим ходимларимиз шу ерда навбати билан қолиб, ҳайвонларга қарайди. Ўша куни мен уйга кетгандим. Кечга яқин шунақа хабар беришди, етиб келдим. Болаларнинг айтишича, қиш бўлгани учун айиқларнинг биттаси ёпиниб олиб ухлаётган бўлган. Иккинчи айиқ уйғоқ бўлган. Ишчимиз қафас эшигини очиб, ичкарига кириб олган. Бир-икки кун аввал ҳам шундай қилганида унга бундай қилмаслиги кераклигини уқтиргандик. Аммо ўзингиз биласиз руслар ҳайвонларга меҳрибон бўлади. Шунинг учун кириб олган. Кутилмаганда айиқ унга ҳужум қилган ва оғир тан жароҳати етказган. Ёрдамларга қарамасдан ишчи вафот этган, — дейди бошқарувчи.

    Марҳумга жароҳат етказгани айтилаётган айиқ.

    Марҳумга жароҳат етказгани айтилаётган айиқ.
    Фото: Telegram

    Бошқарувчи воқеа юз берган куннинг ўзида Ички ишлар ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келиб, вазиятни ўрганишганини, қўшимча маълумотларни Ички ишлар ходимларидан олиш мумкинлигини билдирган.

    «Дарё» мухбирлари, шунингдек, марҳум хонадонида ҳам бўлиб, унинг оила аъзолари билан суҳбатлашишга уринган. Бироқ ҳовли эшиги очиқ бўлса-да хонадон ичкарисидан ҳеч ким жавоб бермаган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани «Мустақилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон ҳайвонот боғида содир бўлган.

    Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Фуқаро А.Г.нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражаси ва унинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

    Ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    06.01.2023, 15:46   Изоҳ (0)   33581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аномал совуқ кунларда барча ходимларнинг онлайн ишлашига рухсат бериш таклиф қилинди

    06.01.2023, 14:52

    Наманган ва Андижон аэропортлари ноқулай об-ҳаво сабаб самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди

    06.01.2023, 14:36

    Қорақалпоғистонда «Док-1 Макс«дан заҳарланган икки бола даволаниш учун Тошкентга олиб келингани маълум бўлди

    06.01.2023, 13:43

    Жиззахдаги колониядан қочиб кетган икки маҳкум ушланди

    06.01.2023, 13:18

    «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган — ДХХ

    06.01.2023, 12:54

    Ўзбекистонда 7 январь куни ҳарорат 18 даражагача кўтарилади

    06.01.2023, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.