• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистондаги январь тартибсизликларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашгани маълум бўлди

    Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов январь тартибсизликлари чоғида қайси мамлакатлар фуқаролари жиноятлар содир этганини маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    «Оммавий тартибсизликларда қатнашишда ва бошқа жиноятларда чет элликлар ҳам гумонланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор», — деди Асилов Мажилис (парламент қуйи палатаси)да маъруза билан чиқиш қилиб.

    Шунингдек, у қўлга олинганлар орасида бузғунчи диний оқимларга мансуб бўлган саккиз киши борлигини ҳам айтди.

    Бугун, 5 январь куни Қозоғистон  бош прокурори Берик Асилов ва ички ишлар вазири Марат Ахметжанов қуйи палатада январь воқеалари юзасидан суриштирувнинг бориши ҳақида ҳисобот бермоқда.

    Аввалроқ Асилов тартибсизликлар чоғида жами 238 нафар фуқаро ҳалок бўлгани, улардан 41 нафари муқаддам судланганлар бўлганини айтганди.

    Қозоғистондаги январь воқеалари

    2 январь куни Қозоғистонда оммавий норозиликлар бошланди. Бунга газ нархининг ошиши сабаб бўлди. Кўп ўтмай намойишчиларнинг талаблари сиёсий тус ола бошлади. Намойишлардан кейин Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кўплаб давлат имтиёзларидан маҳрум бўлди, унинг қариндошлари ҳам раҳбарлик лавозимларидан кетди.

    Қозоғистонда йил бошидаги ҳукуматга қарши норозиликлар мамлакатнинг энг янги тарихидаги энг кучли зўравонлик ва қирғинни келтириб чиқарди. Ҳукумат «ташқаридан бўлган тажовуз» ва хорижда тайёрланган «террорчилар» «ҳужумлари» ҳақида маълум қилди, аммо ишончли далилларни келтирмади.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хавфсизлик кучларига огоҳлантирмасдан теккизиб отиш ҳақида буйруқ берганини ўзи маълум қилди. Хавфсизлик кучлари ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 232 киши ҳалок бўлган.

    Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам, марказий майдонлар ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий ўткинчилар ҳам, ўша кунлари блокпостларга қўйилган ҳарбийлар ҳам бўлган. Минглаб одамлар қўлга олинган, юзлаб кишилар ҳибс остида қийноқларга солингани ва қаттиқ дўппосланганидан шикоят қилган.

    Ҳукумат, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қурбонлар исм-шарифларини эълон қилиб, улар қандай ҳолатларда ўлим топгани ҳақида маълумот тақдим этишга оид даъватларига қарамай, ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилмади. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Остонани адолатли ва шаффоф суриштирув ўтказиб, халқаро экспертларни таклиф этишга чақирди, Остона бу даъватларни рад этди.

    Тўқаев Қозоғистон январь воқеаларини очиқ-ошкора текшираётгани, халқаро экспертларни таклиф қилишга зарурат йўқлигини айтди.

    «Тергов ваколатли органлар томонидан пухта ва батафсил олиб борилмоқда. Ҳозир қўлимиз остида мавжуд бўлган материалларнинг барчаси бош прокуратура томонидан эълон қилиб борилмоқда, жамиятимизга нисбатан ёки жамиятимиз учун сир бўлган нарсалар йўқ», — деди Тўқаев.

    Президент берган маълумотга кўра, январь воқеалари бўйича 5,5 мингта жиноят иши қўзғатилган, шуларнинг 500 таси судга юборилган.

    05.01.2023, 12:23   Изоҳ (0)   15059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия ва Россия ҳарбийлари Сурия шимолида биргаликда патруллик қилиши мумкин

    05.01.2023, 11:58

    Марсда эҳтимолий сув манбаи топилди

    05.01.2023, 11:31

    ШҲТ Украина инқирозини ҳал қилиш учун шарт-шароит яратишга тайёрлигини билдирди

    05.01.2023, 11:13

    Қозоғистонда 2022 йилнинг январидаги тартибсизликларда қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

    05.01.2023, 11:13

    Charlie Hebdo журналидаги карикатуралар туфайли Франция элчиси Эрон ТИВга чақирилди

    05.01.2023, 10:14

    Эстония президенти Украинадаги уруш фонида рус тилига қарши курашиш учун ҳеч қандай асос кўрмаётганини айтди

    05.01.2023, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.