• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда 2022 йилнинг январидаги тартибсизликларда қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

    Қозоғистонда 2022 йилнинг январида бўлиб ўтган тартибсизликлар чоғида жами 238 нафар фуқаро ҳалок бўлган, улардан 41 нафари муқаддам судланганлар эди. Бу ҳақда республика бош прокурори Берик Асиловга таяниб,“Zakon.kz” хабар берди.

    Фото: «Спик.кз»

    Фото: «Спик.кз»

    «Қурбонлар тўғрисидаги миқдорий маълумотлар ишончли ва тергов доирасида қайта текширилган, жумладан, улардан 67 нафари — ҳужумчилар, яъни оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинган, 142 нафари фавқулодда ҳолат ва аксилтеррор операциясини бузган, тўрт нафари бошқа жиноятларни содир этиш чоғида ҳалок бўлган», — деди Берик Асилов.

    Энг кўп қурбонлар Олмаотада — 151 киши. Кўпчилик президент қароргоҳига ҳужум пайтида ҳалок бўлган, дейилади хабарда. Шунингдек, Қизилўрда (26 киши), Чимкент (20) ва Тараз (17) шаҳарларида ҳам қурбонлар сони нисбатан кўп.

    Қозоғистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари Тимур Ташимбаев ҳам январь воқеаларида 238 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтганди. У қурбонлардан 19 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар бўлганини маълум қилган.

    Қозоғистондаги январь воқеалари

    2 январь куни Қозоғистонда оммавий норозиликлар бошланди. Бунга газ нархининг ошиши сабаб бўлди. Кўп ўтмай намойишчиларнинг талаблари сиёсий тус ола бошлади. Намойишлардан кейин Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кўплаб давлат имтиёзларидан маҳрум бўлди, унинг қариндошлари ҳам раҳбарлик лавозимларидан кетди.

    Қозоғистонда йил бошидаги ҳукуматга қарши норозиликлар мамлакатнинг энг янги тарихидаги энг кучли зўравонлик ва қирғинни келтириб чиқарди. Ҳукумат «ташқаридан бўлган тажовуз» ва хорижда тайёрланган «террорчилар» «ҳужумлари» ҳақида маълум қилди, аммо ишончли далилларни келтирмади.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хавфсизлик кучларига огоҳлантирмасдан теккизиб отиш ҳақида буйруқ берганини ўзи маълум қилди. Хавфсизлик кучлари ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 232 киши ҳалок бўлган.

    Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам, марказий майдонлар ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий ўткинчилар ҳам, ўша кунлари блокпостларга қўйилган ҳарбийлар ҳам бўлган. Минглаб одамлар қўлга олинган, юзлаб кишилар ҳибс остида қийноқларга солингани ва қаттиқ дўппосланганидан шикоят қилган.

    Ҳукумат, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қурбонлар исм-шарифларини эълон қилиб, улар қандай ҳолатларда ўлим топгани ҳақида маълумот тақдим этишга оид даъватларига қарамай, ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилмади. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Остонани адолатли ва шаффоф суриштирув ўтказиб, халқаро экспертларни таклиф этишга чақирди, Остона бу даъватларни рад этди.

    Тўқаев Қозоғистон январь воқеаларини очиқ-ошкора текшираётгани, халқаро экспертларни таклиф қилишга зарурат йўқлигини айтди.

    «Тергов ваколатли органлар томонидан пухта ва батафсил олиб борилмоқда. Ҳозир қўлимиз остида мавжуд бўлган материалларнинг барчаси бош прокуратура томонидан эълон қилиб борилмоқда, жамиятимизга нисбатан ёки жамиятимиз учун сир бўлган нарсалар йўқ», — деди Тўқаев.

    Президент берган маълумотга кўра, январь воқеалари бўйича 5,5 мингта жиноят иши қўзғатилган, шуларнинг 500 таси судга юборилган.

    05.01.2023, 11:13   Изоҳ (0)   16509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Charlie Hebdo журналидаги карикатуралар туфайли Франция элчиси Эрон ТИВга чақирилди

    05.01.2023, 10:14

    Эстония президенти Украинадаги уруш фонида рус тилига қарши курашиш учун ҳеч қандай асос кўрмаётганини айтди

    05.01.2023, 10:11

    Украина разведкаси раҳбари Россия ҳудудига янги зарбалар берилиши ҳақида огоҳлантирди

    05.01.2023, 09:52

    Вучич Косово мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фикридан воз кечган 9 та мамлакатни ошкор этди

    05.01.2023, 09:34

    «Прага баҳори»ни бошлаган Дубчек, ўзини поезд остига ташлаган немис миллиардери ва Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари. Кун хронологиясида 5 январь

    05.01.2023, 09:30

    Украина биринчи марта Ғарбда ишлаб чиқилган енгил танкларни қўлга киритади. Бу — Франциянинг AMX-10 RC зирҳли автомобиллари

    05.01.2023, 09:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.