• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    Ёдингизда бўлса, 10-15 йиллар аввал хусусий фильмлар оммалашганда режиссёрлар ёппасига машҳур қиёфалардан фойдаланишни бошлашди. Ўшанда хонанда, раққоса, ҳатто дизайнерлар ҳам фильмларда асосий қаҳрамонлар ролини ижро этишган эди. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин деганларидек, омадсиз ижролар ҳам кўпайган. Қуйида сизга фильмда суратга тушолмаслигини англаб етган ижодкорларни таништириб ўтамиз.

    Райҳон 

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Фото: Instagram / @rayhonganieva

    Аслида «Кечир» фильмидаги Самира Райҳоннинг илк роли эмас. У хонандалик фаолиятидан аввал 1999 йили суратга олинган «Занжир» сериалида Наргиза ролини ижро этган. Ундан кейин мусиқий фильмларда суратга тушди. 2007 йили эса «Кечир» драма фильмида Самира ролини ижро этди. Баъзи маълумотларга кўра, у фильмнинг сценарий муаллифи ва продюссери ҳам ҳисобланади. Фильм кутилганидек муваффақиятли чиқмагани учунми ёки бошоғриқлари сабабми, Райҳон ортиқ фильм суратга олмасликка ва рол ижро этмасликка аҳд қилган.

    Лола Аҳмедова

    Фото: Instagram / @lolaahmedova

    Фото: Instagram / @lolaahmedova

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова 2004 йил суратга олинган «Муҳаббатимсан» фильмида бош ролни ижро этган. Аммо фильм хонанданинг ижодий фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмаган.

    — Фильмда суратга тушишни истамаганман. Табиатан тортинчоқ бўлсам, кадрда рол ижро этолмайман, деб таклифни рад этгандим. Шунда раҳматли актёр Мирза Азизов «Мен сизга ёрдам бераман, ролни зўр қилиб ўйнайсиз», деб мотивация берганди. Мана шу инсон сабаб ролни қабул қилганман. Аммо суратга олиш майдончасида қийинчиликлар бўлган. Шу боис ортиқ фильмларда суратга тушмасликка жиддий аҳд қилганман, — дейди хонанда Лола Аҳмедова.

    Нилуфар Усмонова

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Нилуфар Усмонова «Муҳаббат синовлари» фильмидан сўнг Зебо Наврўзованинг «Бўрилар» фильмида асосий роллардан бирини ижро этган. Аммо ундай кейинги таклифларни рад этди.

    — Мен актриса эмасман, шу боис рол учун сарфлаган энергиямни янги қўшиқлар яратишга йўналтирганим маъқул, — дейди хонанда.

    Зиёда «Ижарачилар»

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ижодининг илк йилларида кўплаб фильмларда суратга тушган. У «Бойвачча», «Аччиқ ҳаёт», «Нортой», «Бекорчилар макони», «Энагалар», «Ижарачилар» ва «Учрашув» фильмларида рол ўйнаган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг комедия фильмларида навбатчи актриса бўлган, десак хато бўлмайди. Аммо хонанда кейинги пайтларда фильмларда суратга тушаётгани йўқ. Унинг вақти тиғиз, балки ортиқча рекламага ҳам зарурат сезмаётгандир.

    Нигора 

    Фото: Instagram / @nigoraaarogin

    Фото: Instagram / @nigoraaarogin

    Илгари Нигора ҳам фильмларда фаол бўлган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг «Бойвачча», «Шомурод ва Дурдона» ва «Олинг қуда, беринг қуда» фильмларида бош ролларни ижро этган.

    — Ҳозир учта бола ва халқ хизматидан ортиб, фильмда суратга тушишга вақтим йўқ. Менимча, аввалгидек фильмлар ҳам суратга олинмаяпти, — дейди хонанда Нигора.

    Руҳшона 

    Фото: Instagram / @ruxshonaofficial

    Фото: Instagram / @ruxshonaofficial

    Хонанда Руҳшона қўшиқлари оммалашмасидан аввал «Бекорчилар макони», «Энагалар» ва «Хизмат доирасидан ташқари» фильмларида суратга тушган. Сўнгги фильмида хонанда Гули ролини ижро этган.

    — Фильмларда суратга тушишини ёқтираман. Узоқ танаффусдан кейин Дилшод Аҳмедовнинг «Хулиган» сериалида суратга тушяпман. Суратга олиш майдончасига бориб, рол ўйнашни соғинганимни ҳис қилдим, — дейди хонанда Руҳшона.

    Улуғбек Раҳматуллаев

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев 2005 йилда «Наҳотки сен» фильмида талаба йигит эпизод ролида суратга тушган. Ундан сўнг «Вой-дод сумалак» ва «Ада эмас, дада» фильмларида суратга тушган. Энг сўнгги ролини эса 2012 йилда суратга олинган «Ақл ва юрак» фильмида ижро этган. Мазкур фильмда ундан ташқари Зарина Низомиддинова, Муниса Ризаева, Алишер Узоқов ва Севара Солиева ҳам суратга тушишган.

    Муниса Ризаева 

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Муниса Ризаева илк бор 2010 йилда режиссёр Ёдгор Носировнинг «Ҳижрон» фильмида рол ижро этади. Ундан сўнг «Фирибгар», «Ҳай-ҳай қизалоқ», «Ақл ва юрак», «Кичкина хўжайин», «Салом, Наташа», «Нафс» ва сингари кинолардаги турли характердаги роллари орқали актриса сифатида томошабинлар эътиборини қозонади. Аммо хонанда «Кичкина хўжайин» ва  «Салом, Наташа» фильмларида рол ижро этганидан афсусланишини айтганди.

    Лола 

    Фото: Instagram / @lolaofficial_

    Фото: Instagram / @lolaofficial_

    Хонанда Лола Йўлдошева илк ролини 1999 йили суратга олинган «Наврўз айёми» мюзиклида суратга тушган. Ундан сўнг «Севинч», «Келгинди куёв», «Ярим бахт», «Жодугар», «Ёндиради-куйдиради», «Ғаройиб орзулар» ва «Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин» фильмларида суратга тушган. Афсуски, хонанда 2014 йилдан буён бирорта фильмда суратга тушаётгани йўқ.

    Шаҳзода 

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Хонанда Шаҳзода илк ролини 2000 йили суратга олинган «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқали фильмида ижро этган. Ундан сўнг «Севинч», «Сарвиноз», «Фотима ва Зуҳра», «Зумрад ва Қиммат», «Мажруҳ», «Нафс» ва «О Марям, Марям» фильмларида суратга тушган. Сўнгги ролини 2016 йили суратга олинган «Наврўз муборак» мюзиклида ижро этди.

    Манзура 

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Хонанда Манзуранинг фильмографияси актрисаларникидан кам эмас. У илк ролини 2000 йили суратга олинган «Тоҳир ва Зуҳра янги талқинда» мюзклида ижро этган. Ундан сўнг «Муҳаббат синовлари», «Наҳотки сен», «Севгинатор» каби фильмларда суратга тушган. Айниқса, «Севгинатор» фильмидаги Маломат роли томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.

    Шароф Муқимов 

    Фото: Instagram / @sharofmukimov_official

    Фото: Instagram / @sharofmukimov_official

    Шароф Муқимов илк ролини 2002 йилда Муҳаммад Исмоил сценарийси асосида суратга олинган «Балоғат бекати» фильмида ижро этган. Мазкур фильм «Ассалом, Ўзбекистон» кўрсатувида бир неча қисмларга бўлиб намойиш этилган. Ундан сўнг Бурҳон Шароповнинг «Жоним сени ёхуд эгизаклар», «Ниқоб» фильмларида, режиссёр Музаффар Эркиновнинг «Армон» фильмларида суратга тушди. 2015 йилда собиқ турмуш ўртоғи Севинч Мўминова билан бирга «Бахт ортидаги дард» фильмида суратга тушди.

    Шоҳруххон 

    Фото: Instagram / @_shohruhhon_

    Фото: Instagram / @_shohruhhon_

    Хонанда Шоҳруххон илк ролини 2006 йилда «Рамео ва Жулетта ёхуд лаънатланган севги» фильмида ижро этган. Ундан сўнг «Ярим бахт», «Апрель май», «Бўрилар», «Қувғин», «Шаҳарлик олифта», «Охирги қарз», «Соғинч», «Эрка куёв» ва «Сен кетма» каби фильмларда суратга тушган.

    Севинч Мўминова 

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    Хонанда Севинч Мўминова хонандалик фаолияти бошламасдан аввал 2002 йилда кинорежиссёр Қамара Камолованинг «Дилҳирож» фильмида суратга тушган. Ундан сўнг «Бахт учун миллион», «Цунами» ва «Бахт ортидаги дард» фильмларида асосий ролларни ижро этган.

    Дилниёз Ғаффоров

    Фото: Instagram / @eldido_dilniyoz

    Фото: Instagram / @eldido_dilniyoz

    «Элдидо» гуруҳи  вакили Дилниёз Ғаффоров асли мутахассислиги бўйича актёр, шу боис унга фильмларда суратга тушиш қийинчилик туғдирмайди. У «Севги фариштаси», «Сўнгги нафасимгача», «Кунлардан бир кун», «Андижонча муҳаббат» фильмларида суратга тушган. Дилноза Кубаева билан суратга тушган фильми томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.

    Мавзуга доир:

    • Муниса Ризаева ўзи рол ўйнаган фильмларни танқид қилди
    • Зарина Низомиддинова, Райҳон Уласенова ва ўзбек шоу-бизнесидаги фаолиятини раққосаликдан бошлаган бошқа машҳурлар (фото)
    • Клиплардаги образлари билан эл назарига тушган ўзбек актёр ва актрисалари (видео)

    03.01.2023, 11:55   Изоҳ (0)   22944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    03.01.2023, 10:47

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Instagram: Азиза Низомовага Tracker, Littos’га Malibu совға қилишди, мухлисасининг орзусини амалга оширган Нилуфар Усмонова

    02.01.2023, 22:59

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    02.01.2023, 21:51

    Концерт бермайди, қошларини термайди, рўмол ва дўпписиз саҳнага чиқмайди. Ўзбек шоу-бизнесидаги анъанасига содиқ машҳурлар

    02.01.2023, 19:56

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    02.01.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нечта олий таълим ташкилоти фаолият юритаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:50

    Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:31

    “Дарё” дайжести: 29 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 29 май, 23:25

    Саида Мирзиёева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:10

    Конгрессмен Трампдан инвесторлар учун ташкил этилган кечки овқат тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилди

    Дунё | 29 май, 22:53

    Массимилиано Аллегри “Милан” билан келишувга эришди

    Спорт | 29 май, 22:38

    Исроил Ғазодаги асирларни озод қилиш бўйича АҚШнинг янги таклифини қабул қилди. ҲАМАС эса жим

    Дунё | 29 май, 22:10

    Сирдарёда севган йигитини ўлдирмоқчи бўлган қиз 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 29 май, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.