Намангандаги «Афсоналар водийси» боғида Янги йил байрами арафасида 5,8 тонна палов дамланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Таомни тайёрлаш учун 15 нафар малакали ошпаз жалб қилинди, 1,5 тонна гурунч ишлатилди.
Таом тайёрлашга 30 декабрь куни кечки пайт киришилиб, 31 декабрь куни соат 11.00 атрофида тарқатиш бошланди.
Байрам оши шифохоналар, «Саховат», «Меҳрибонлик» ва ногиронлик уйлари ҳамда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Байрам ошини тарқатиш олдидан қозон атрофида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов ва сектор раҳбарлари жамланди.
Нуронийлар келгуси йил файз-баракали келишини тилаб, дуо-фотиҳа қилди. Палов махсус идишларга солиниб, автомашиналарда белгиланган манзилларга етказилди.
Изоҳ (0)