Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун билан 2023 йил учун консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
- республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
- 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда бюджет маблағларининг ишлатилиши электрон назорат қилинади
Изоҳ (0)