Бразилияда афсонавий футболчи Пеленинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Мамлакат президенти Жаир Болсонару томонидан фармон имзоланди.
82 ёшли Пеле 29 декабрь куни оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Бразилиялик футболчи 2021 йил сентябрь ойида саратон туфайли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. 2022 йил бошида Пеле кимётерапия амалиётини ўтаган. Сўнгги вақтларда унга кимётерапия ҳам ёрдам бермаётгани, унинг аҳволи ёмонлашаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)