• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рекордлар бўйича рекордчи. «Футбол қироли» Пеле фаолиятига назар (видео)

    Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, том маънода «футбол қироли» Пеле фаолиятида жуда ёрқин натижалар қайд этган. 1940 йилнинг 23 октябрида таваллуд топган Пеле 2022 йил 29 декабрь куни 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Қуйида «қирол»нинг фаолиятига оид энг ёрқин вазиятлар ёдга олинади.

    1. Вундекинднинг Жаҳон Чемпионатидаги дебюти

    Пеле 17 ёшида ўзининг илк Жаҳон Чемпионатида иштирок этди. Швециядаги мундиалда (1958 йил) СССРга қарши ўйинда дебютини ўтказади (Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган), биринчи голини эса чорак финалда Уэльсга қарши учрашувда уради.

    Фото: Reuters
    Ярим финалда эса Франция 5:2 ҳисобида таслим этилди. Пеле эса ўша ўйинда 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа бразилиялик вундеркинд мундиаллар тарихидаги ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. Финалда эса Швеция устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган Бразилия ўз тарихида биринчи марта чемпионликни нишонлайди. Финалда ҳам Пеле иккита гол муаллифига айланди.

    2. Бир ўйинда 8 та гол

    Пеле ва Гарринча

    Пеле ва Гарринча
    Фото: Reuters
    Пеле ёшлигиданоқ сермаҳсуллик намойиш этган. 1964 йил 21 сентябрь куни бразилиялик афсона «Сантос» сафида «Ботафого» дарвозасига 8 та гол уради.

    3. Жаҳон Чемпионлигини уч марта қўлга киритган ягона футболчи

    Пеле 1970 йилдаги Жаҳон Чемпионатида

    Пеле 1970 йилдаги Жаҳон Чемпионатида
    Фото: Reuters

    Пеле футболчи сифатида мундиалда уч марта ғалаба қозонган ягона футболчи ҳисобланади. Швеция, Чили ва Мексика бразилиялик футболчи учун севимли мамлакатларга айланиб улгурган. 1970 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Бразилия терма жамоаси Италияга қарши майдонга тушади. Мехикодаги «Ацтека» стадионида 110 минг мухлис йиғилади. Мексикалик мухлислар трибунада бразилиялик мухлислар билан биргаликда Бразилияни қўллаб-қувватлади.

    Лотин Америкаси жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Пеле гол урди ва иккита ассистни амалга оширди. Ўйиндан сўнг Пелени ёпиши керак бўлган италиялик ҳимоячи Тарчизио Бургнича «Ўйиндан аввал у ҳамма каби тери ва суякдан ташкил топган деб ўйлагандим. Афсус, адашган эканман», — деб тан олди.

    4. Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурар

    Пеле ва Неймар

    Пеле ва Неймар
    Фото: Reuters
    Пеленинг Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурар эканлиги ҳеч кимни ҳайратга солмайди. Терма жамоадаги фаолияти давомида 92 та ўйинда иштирок этиб, 77 та гол урган. Бу рекордни қарийб 50 йил давомида ҳеч ким янгилай олмади. 2022 йилги мундиал вақтида Неймар Пеленинг ушбу рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.

    5. Бразилиялик чақмоқ

    Пеле ҳозир тўп сурганда ямайкалик Усейн Болтга рақобатч бўларди

    Пеле ҳозир тўп сурганда ямайкалик Усейн Болтга рақобатч бўларди
    Фото: Reuters
    Ўзининг меҳнатсеварлиги эвазига Пеле футболда юксак натижаларга эришган. У фаолиятининг энг юқори нуқталарида енгил атлетикачилар каби 100 метр масофани 10 сонияда босиб ўтарди. Агар Пеле ҳозирги замонда фаолият олиб борганда, Усейн Болт билан бемалол рақобатлашган бўларди. Афсонанинг бўйи унчалик узун бўлмаган — 173 сантиметр унинг икки метр юқорига сакрай олишига халақит қилмаган. Буюк ҳужумчи енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатларида иштирок этса, олтин медалга даъвогарлик қила оларди.

    6. «Сантос» рамзи

    Фото: Sky Sports
    Пеле фаолиятининг 18 йилини Сан-Паулунинг «Сантос» клубига бағишлаган. 1956 йилдан то 1974 йилга қадар ҳужумчи «Сантос» сафида 1091 та гол уради. Клуб тарихи иккига бўлинади: «Пелега қадар» ва «Пеледан кейин». Афсона билан биргаликда жамоа 5 марта Бразилия Кубоги, 2 марта Либертадорес ва 2 марта Минтақалараро Кубок соҳибига айланади. 2014 йилда «Сантос» Пеле билан унинг образидан умрбод фойдаланиш бўйича шартнома имзолайди. Энди жамоа ва футболчи бир бутун.

    7. 1000+

    Фото: Reuters
    Пеле — «1000» клуби аъзоси. У 21 йиллик фаолияти давомида умумий ҳисобда 1389 та гол (баъзи манбаларда 1281 та дейилади) урган. Фақатгина австриялик ҳужумчи Йозеф Бицан (1468) ва германиялик Герд Мюллер (1461) бразилиялик футболчидан кўпроқ гол урган.

    8. Пеле куни

    Пеле номидаги марка

    Пеле номидаги марка
    Фото: «Чемпионат»
    1969 йил 19 ноябрь Бразилия футболи тарихидаги муҳим саналардан бири бўлиб қолди. «Маракана» стадионида «Сантос» «Васко да Гама»га қарши ўйнади. Пеле ўша учрашувда 1000-голини урди. Шу муносабат билан Бразилия алоқа вазирлиги футболчига аталган дунёдаги ягона почта маркасини яратди. Шундан буён кўплаб бразилияликлар 19 ноябрни Пеле куни сифатида нишонлайди.

    9. МОҚ версиясига кўра энг яхши спортчи

    Фото: Reuters
    1999 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси Пелени ХХ асрнинг энг яхши спортчилари топ-5 лигига киритади. Энг қизиғи, бразилиялик футболчи Олимпиада ўйинларида умуман иштирок этмаган.

    10. ХХ асрнинг энг яхши футболчиси

    Фото: Reuters

    Бир нечта йирик нашриётлар Пелени ўтган юз йилликнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этади. Бразилиялик футболчи World Soccer, France Football, Guerin Sportivo, Placar каби журналлар талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилган. Ундан ташқари, Пеле ФИФА томонидан тузилган «ХХ асрнинг рамзий жамоаси» таркибига киритилган.

    Мавзуга доир:

    • Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди
    • Пеле вафоти муносабати билан АПЛнинг 18-тур баҳслари бир дақиқалик қарсаклар билан бошланади

    30.12.2022, 21:26   Изоҳ (0)   30961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси 2022 йилнинг энг яхши спортчиси номини эълон қилди

    30.12.2022, 20:01

    Пеле вафоти муносабати билан АПЛнинг 18-тур баҳслари бир дақиқалик қарсаклар билан бошланади

    30.12.2022, 18:01

    Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

    30.12.2022, 13:44

    Месси, Бензема — энг яхши, Роналду ва Азар омадсизлар қаторида. 2022 йилнинг энг яхши ўйинчилари ва ҳафсалани пир қилган футболчилар

    30.12.2022, 10:07

    Афсонавий футболчи Пеле вафот этди

    30.12.2022, 00:04

    Гави, Орельен Тчуамени, Энсо Фернандес. 2022 йил трансфер қийматида ўсиш кузатилган футболчилар

    29.12.2022, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.