«ПСЖ» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (АIPS) томонидан 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Овоз бериш жараёнида дунёнинг 113 мамлакатидан 420 нафар журналист иштирок этди. Месси 962 та овоз йиғди (25,45%).
Иккинчи ўринни енгил атлетикачи Арман Дюплантис (373 та овоз) эгаллади. Учинчи ўрин эса «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппега насиб этди.
Шунингдек АIPS йилнинг энг яхши аёл спортчисини ҳам аниқлади. Унга кўра «Барселона» ва Испания аёллар терма жамоаси аъзоси Алексия Путеляс энг яхши деб эътироф этилди.
Изоҳ (0)