Португалиялик футболчи Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клубида давом эттиради, дея хабар қилмоқда Al-Arabiya нашри.
Қайд этилишича, португалиялик футболчи Ар-Риёд клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Аввалроқ Роналду Саудиядаги фаолияти давомида 200 миллион еврога яқин пул ишлаб олиши айтилганди. Шунингдек, футболчи кейинчалик Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ—2030 мезбонлиги учун қўшма аризаси бўйича элчи вазифасини ўташи хабар қилинганди.
Роналду ноябрь ойида «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномани бекор қилганди.
Изоҳ (0)