• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2022 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди?

    Ёш ижодкорлариннг анъанавий республика семинарида 85 нафар ёш ижодкорларнинг иштироки таъминланиб, уларга 3000 га яқин китоблар жамланмаси тарқатилди. Семинар доирасида 25 нафар ёш ижодкорнинг «Биринчи китобим» лойиҳасида нашр этилган илк тўпламлари тақдимоти ўтказилди.

    «Биринчи китобим», «Адиб ва жамият», «Назм бўстони», «Танланган асарлар», «Наср гулшани», «Шоир ва замон», «Адабий мерос» лойиҳаларида жами 120 дан ортиқ номдаги китоблар чоп этилди.

    9 февраль куни Навоий номидаги халқаро жамоат фонди билан ҳакорликда «Навоий ва Шарқ Ренессанси» мавзусидаги симпозиум ўтказилди. Унда ўзбек навоийшунослари билан бирга АҚШ, Россия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон каби хорижий мамлакатлардан ҳам атоқли олимлар қатнашди.

    «Адабий дўстлик – абадий дўстлик доирасида» Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирларга 70 нафар хорижий меҳмон иштирок этган бўлса, 29 нафар ўзбекистонлик шоир ва ёзувчи хорижий сафарларга жўнатилди.

    Республика миқёсида ўтказилаётган «Китоб акцияси» лойиҳаси доирасида 244, 4 мингдан ортиқ китоблар тарқатилди.

    «Туркий адабиёт хазинасидан» номли 100 жилдлик асарлар мажмуаси нашр этилди, шунингдек, «Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари» кўп жилдлик асарлар мажмуасининг 16 жилдлик китоблари тайёрланиб, нашрга топширилди.

    Адиблар хиёбонида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Илҳом» мукофоти танлови жорий йил 20 май куни юқори савияда ўтказилди.

    Ёш шоирлар учун «Хиёбон оқшомлари» лойиҳаси бўйича адабий кечалар Адиблар хиёбонида бир ойда икки марта, Республиканинг барча ҳудудларида ҳар ойда бир марта – жами 188 марта ташкил этилди.

    5 август куни Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа ва Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда «Мард аскарга совға» рукни остида чоп этилган 11 номдаги ихчам китоблар тўплами тақдимоти ўтказилди.

    Июнь ойида Хоразм, Тошкент вилояти ва пойтахтимизда «Қорақалпоқ адабиёти кунлари» ташкил этилди.

    Халқимизнинг таниқли фарзанди, истеъдодли шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонланди, шоирнинг «Танланган асарлар»и, «Замондошлар хотирасида» тўплами нашр этилди.

    Ўзбек тили куни байрами, Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, Мадҳия куни байрамлари кенг нишонланди.

    Туркий тилли давлатлар ёш ижодкорлари ўртасида наср, назм, драматургия, бадиий публисистика, бадиий таржима, болалар адабиёти ва адабий танқид йўналишларидаги «Заркент семинари» ўтказилди.

    Адабий йўналишлар бўйича «Йилнинг энг яхши асари» республика танлови ташкил этилди.

    2022 йил давомида Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 1036 тадан зиёд маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шундан, 119 нафар ёзувчи ва шоирларнинг таваллуд саналари муносабати билан ижодий ва хотира кечалари, 337 та янги китоблар тақдимоти, 104 та ижодий танлов ташкил этилди.

    Ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасаларида ҳамкорликда ташкил этилган 50 мингга яқин маънавий-маърифий, тарғибот тадбирларида 420 нафар ижодкорлар иштироки таъминланди. Шулардан 102 нафарини пойтахтда ижод қилаётган таниқли шоир ва ёзувчилар ташкил этади.

    2023 йилда амалга ошириладиган вазифалар нималардан иборат?

    Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал ижодкорлар ва шоирлар ўртасида Ватан ҳимоячиларига бағишланган «Посбониман муқаддас юртнинг» ватанпарварлик мавзусидаги иншо ва шеърий асарлар танлови ўтказилади.

    Турк дунёси ёзувчилари уюшмаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида туркий халқлар вакиллари иштирокида «Мумтоз шеърият» фестивалини ташкил этилади.

    Буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Азимов таваллудининг 100 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади.

    Шунингдек, таниқли адиблар таваллудларининг 60,70,80, 90 йиллиги режага асосан нишонланади.

    «Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари» номли 200 та китобдан иборат серияни нашрга тайёрлаш ишлари бошланади. «Дўрмон баҳори» халқаро адабий форумини ўтказилади.

    Ўзбек адабиётининг хорижий таржимонлари иштирокида «Икки дарё ораси» халқаро адабий фестивалини ўтказилади.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар ойда икки маротаба «Хиёбон оқшомлари» маданий-маърифий тадбирини ташкил этиб борилади.

    Зомин туманида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган наср, назм, драматургия, бадиий публисистика, бадиий таржима, болалар адабиёти ва адабий танқид йўналишларидаги анъанавий «Зомин семинари»ни ўтказилади.

    «Адиб ва жамият», «Адабий дўстлик – абадий дўстлик», «Танланган асарлар», «Биринчи китобим», «Наср гулшани», «Назм бўстони», «Мард аскарга совға» каби лойиҳаларда китоблар нашр этилади.

    «Китоб акцияси» лойиҳаси доирасида мамлакатимиздаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларга Уюшма томонидан нашр этилган китоблар бепул етказиб берилади.

    Адиблар хиёбонида ижодкорлар ҳаёти ва ижодига бағишлаб янги чоп этилган бадиий адабиётларнинг тақдимотини ташкил этиб борилади.

    29.12.2022, 20:10   Изоҳ (0)   5868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон жаҳон тиллари университетига қарашли ер давлат захирасига қайтарилди

    29.12.2022, 19:38

    Одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

    29.12.2022, 18:56

    Ўзбекистонда яна иккита институт директори лавозимидан озод этилди

    29.12.2022, 18:39

    «Док-1 Макс» дорисини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вақтида ССВга хабар бермагани маълум бўлди

    29.12.2022, 18:35

    Фарғона водийсида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

    29.12.2022, 17:23

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар белгиланди

    29.12.2022, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.