• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кун бўйи йиғлардим, аммо кўзимдаги ёшни артишни ҳам уддалолмасдим». Электрон аравача ёрдамида фаол ҳаётга қайтган Гулноза Саидова ҳикояси (видео)

    Гулноза Саидова олий маълумотли ўқитувчи бўлиб ўқувчиларга сабоқ берган. Афсуски, эрта келган оғир дард сабаб у бир кундаёқ қўл-оёқларининг ҳаракатланишидан маҳрум бўлган. Аммо у тушкунликка тушгани йўқ. Турмуш ўртоғи ва ўғли учун ҳам ўзини қўлга олиб, ногиронлик аравачасида ҳам бахтли бўлиш мумкинлигини исботлай олди.

    «Эрталаб тураман десам оёқ-қўлларим ишламади»

    — Низомий номидаги педагогика олийгоҳининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаганман. Оила қуриб, фарзандли бўлиб яшаб юрган вақтларимда қаттиқ стрессга учрадим. Кетма-кет келган оғир дард, яъни микроинсульт ва бўғим хасталик сабаб бир кунда юролмай қолдим. Эрталаб тураман десам, оёқ қўлларим ишламай қолганди. Ўшанда мен учун ҳаёт тугади, деб ўйладим. У пайтларда ногиронлик нима эканлигини ҳам билмасдим. Кўзи ожиз қўшнимиз бор эди, шу ногиронлик бўлса керак деб ҳаёлимдан ўтказгандим.

    Юриб турган инсоннинг бирдан тўшакка михланиши жуда қўрқинчли ҳолат. Кун бўйи шифтга тикилиб ётаман, менда нафас олиш, кўз очиб юмиш ва хаёлот бор холос. Қолган ҳеч нарса қўлимдан келмасди. Ўша пайтлари ўғлим мактабнинг 4-синфида ўқирди. Эрталаб у мактабга, турмуш ўртоғим эса ишга кетарди. Ўғлим тушга яқин келганида овқатимни берарди, кейин шомга қадар спорт тўгарагида бўларди. Ўғлим келишини ва чироқни ёқишини интиқлик билан кутардим. Кун бўйи йиғлардим, аммо кўзимдаги ёшни артишни ҳам уддалолмасдим, — дейди Гулноза Саидова.

    «Ногиронлигимдан уялардим»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ногиронликни уят деб билардим. Чунки тиббий текширувга турмуш ўртоғим кўтариб олиб борарди. Одамларнинг қараши мени чўчитиб қўйганди. Шу боис ҳам касаллигим ҳақида яқинларимга ҳам айтмадим. Онам, опа-сингилларим кўргани борамиз дейишса, турли баҳоналар билан Тошкентга келишини истамасдим. Кўчага ҳам чиқишни истамай, кун бўйи ўз ҳаёлларим билан овора эдим.

    Бир куни телевизорда Республика ногиронлар жамияти раиси Зуҳра Раҳматуллаеванинг интервьюсини кўриб қолдим. Унинг «Бизга ишонинг ва имкон беринг», деган гапи менга оз бўлса-да умид берди. Ногирон инсонларнинг ҳам жамияти борлигини эшитиб қувондим. У инсон билан учрашдим, кўплаб тадбирларда иштирок этдим. Ёлғиз эмаслигимни ва жамиятда имконияти чекланган инсонлар учун ҳам кўплаб шароитлар яратилганини билиб. Яшашга бўлган иштиёқим ортди, — дейди Гулноза Саидова.

    «Кўп синовларни енгдингиз, деб маслаҳат сўрашади»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳар бир инсоннинг ичида иккинчи «мен»и бўлар экан. Ўйлашимча, соғлом пайтимда фақатгина бир «мен»имдан фойдаланганман. Имкониятларим чекланган иккинчи «мен»им ҳам уйғонди. Мен лидер бўлиб ортимдан ўзимга ўхшаган инсонларни ҳам эргаштириш мумкин экан, деб фикр пайдо бўлди. Илгари мактабда дарс берганман, менда бизнес бўйича ҳеч қандай таассурот йўқ эди. Бизнес тренингларда иштирок этдим. Тўгаракларга қатнадим. Ногирон инсонларни ўрганиш учун улар билан кўпроқ суҳбатда бўлдим.

    Хуллас, ногиронлик сабаб ўзимни қайтадан кашф этдим. Ҳозирги кунга келиб, уйимга йўқ деганда уйимда 2-3 та одам маслаҳат сўраб келади. Улар орасида нафақат ногиронликка чалинганлар, балки тўрт мучаси соғ инсонлар ҳам бор. «Сиз оғир синовни бошингиздан ўтказгансиз. Илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг», дейишади. Қувониб кетаман, уларни кайфиятини кўтариб, ҳаётга бўлган қизиқишларини оширишга ҳаракат қиламан, — дейди Гулноза Саидова.

    «Менга берилган мададни бошқаларга ҳам беришни истадим»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 2015 йил Сергели туман ногиронлар жамияти очилган бўлса, аввалги раисимиз мени ёрдамчи бўлишга таклиф қилганди. У пайтлари бошқа туманда яшаган бўлсам-да, жамият ривожига ўз ҳиссамни қўшиб юргандим. Кейин президентимизнинг қарорлари билан ногирон ва эҳтиёжманд оилаларга шу тумандан уй берилди. Мен ҳам шунча йилдан буён ижара уйда яшардим. Қарор ижроси сабаб, биз ҳам уйлик бўлдик.

    Маҳалламизда пойтахтнинг турли туманларидан кўчиб келган 152 нафар ногирон инсонлар ҳам истиқомат қилади. Бир пайтлар менга ишонч берган, ногирон эканлигимдан уялмасликка ундаган инсоннинг эстафетасини давом эттириш мақсадида илк ишни ногиронларни рўйхатга олиш ва уларни ўрганишдан бошладим. 3-4 йил кўнгилли бўлиб юрганимдан сўнг менга туман ногиронлар жамияти раислигини топширишди. Аммо мени лавозимни эгаллаш ниятим бўлмаган. Шунчаки бир пайтлар менга кўрсатилган руҳий мададни, мен ҳам бошқаларга беришни истагандим, холос, — дейди Гулноза Саидова.

    «Менга ‘Мерс’ беришди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бундан 10 йил аввал ҳам ногирон инсонлар бўлган. Аммо у пайтдаги имконияти чекланган инсон билан бугунгиси ўртасида катта фарқ бор. Мана бунга ўзим ёрқин мисолман. Ўтган йили президентимизнинг ташаббуси билан юртимиздаги жуда кўплаб ногиронларга электрон аравача берилди. Имконияти чекланган инсон учун бу чинакамига бахт. Боиси бу «Мерс»им билан 3,5 км масофа юроламан. Бу дегани ногирон инсон ҳамроҳсиз ўқишга, ишга ёки дўконга бориб келиши мумкин. Бу аравача бозорда 8-10 миллион сўм туради. Аммо ҳамма ногирон инсоннинг буни олишга имконияти йўқ. Шу боис президентимиз томонидан олиб борилаётган ишлар ногиронларнинг яшашга бўлган иштиёқини янада оширяпти, — дейди Гулноза Саидова.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳеч бир тўсиқ мақсадларимга етишишимга қаршилик қилолмайди» — ногиронлик аравачасида бўлса-да, жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётган талаба қиз ҳикояси (видео)
    • «Ўқувчиларда ижобий ўзгаришлар сезиляпти» — «Замин» фонди томонидан эшитиш аппаратлари тарқатилган мактаб-интернати ҳақида репортаж (видео)

    29.12.2022, 23:15   Изоҳ (0)   29810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг 27 фоизи келажакда таълим соҳасида ишламоқчи

    29.12.2022, 22:40

    Ўзбекистонга олиб келинган «Док-1 Макс» препаратининг бир нечта партиясида заҳарли модда аниқланди

    29.12.2022, 22:18

    Ўзбекистонда сўнгги икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупцияда айбланиб, жавобгарликка тортилди

    29.12.2022, 21:20

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов бир-бирини Янги йил билан табриклади

    29.12.2022, 20:11

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2022 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди?

    29.12.2022, 20:10

    Ўзбекистон жаҳон тиллари университетига қарашли ер давлат захирасига қайтарилди

    29.12.2022, 19:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Замонавий ичимлик ва табиий оғриқ қолдирувчи: организмга фойдали бўлиши учун қаҳвани қай тарзда ичиш керак?

    Лайфстайл | 23 июл, 13:08

    Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

    Дунё | 23 июл, 13:02

    Автомобиль саноатининг унутилган қаҳрамони: хавфсизлик ёстиғини ким ихтиро қилган?

    Авто | 23 июл, 12:32

    Тошкентда Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 12:27

    Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди

    Спорт | 23 июл, 12:17

    Озарбайжон самолётини уришга буйруқ берган рус генерали лавозими ошди — ОАВ 

    Дунё | 23 июл, 12:13

    “Ўзгидромет” 24 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 11:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.