Япония май ойидан бери биринчи марта Россиядан хом нефтнинг биринчи партиясини импорт қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълумотларига кўра, Япония ҳукумати келажакда тақчилликка йўл қўймаслик учун импорт қилувчиларни ёқилғи захираларини йиғишга ундамоқда.
Кема кузатуви маълумотларига таяниб, агентлик «Афрамах Залив Байкал» кемаси Россиянинг Узоқ Шарқидаги «Сахалин-2» иншоотидан хом ашё юклаб, Японияга йўл олганини ёзади.
Етказиб бериш маълумотларига кўра, Япония май ойидан бери Россия нефтини импорт қилмаган.
Токио Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилган, бироқ нефть ва табиий газга нисбатан қаттиқ чоралар кўришдан ўзини тийди.
Япония ҳукуматининг таъкидлашича, Сахалин 2 лойиҳаси Японияга суюлтирилган газ етказиб беришнинг асосий манбаи ҳисобланади (истемолнинг 9 фоизини қоплайди).
Шундай қилиб, G7 доирасида Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этишни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Япония Сахалин 2 лойиҳасидан хом ашё етказиб бериш учун истиснога эришди.
Изоҳ (0)